Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.1992 й. 462-сон "Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини ташкил этиш ва лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.1992 й.

N 462



ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДА БЎЛМАГАН

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1992 йил 2 июлдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини ташкил этиш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ноҳиялари ҳамда ноҳияларга бўлинувчи шаҳарлар ҳокимлари республика ҳудудидаги ишлаб турган, давлат тасарруфидан бўлмаган барча таълим муассасалари ва ташкилотларини илова қилинаётган Низомда назарда тутилган тартибда такроран рўйхатга олсинлар.

Илова қилинаётган Низомга мувофиқ рўйхатга олинмаган давлат тасарруфида бўлмаган барча турдаги таълим муассасаларининг фаолият кўрсатиши тақиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддат ичида идоравий меъёрий ҳужжатларни илова қилинаётган Низомга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбасари ўрток М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 10, 29-модда.













Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск