Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1993 й. 21-сон "Ўзбекистон автомобиль транспорти ("Ўзавтотранс") давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.1993 й.

N 21



ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ

("ЎЗАВТОТРАНС") ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

КОРПОРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ


"Ўзбекистон автомобиль транспорти ("Ўзавтотранс") давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қуйилсинки, Ўзбекистон автомобиль транспорти ("Ўзавтотранс") давлат-акционерлик корпорацияси:

ёпиқ турдаги акционерлик жамияти ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти вазирлиги илгари тузган барча шартномалар ва ўз зиммасига олган мажбуриятлар бўйича жавоб беради;

корпорация таркибига кирган корхоналар ва ташкилотлар учун моддий-техника ресурслари фондларини сақлаб турувчи ҳисобланади, марказлаштирилган суғурта, инвестиция ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;

ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси таркибига кирадиган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Корпорация таркибига кирадиган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ўз хўжалик мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.


3. Кенгаш "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорациясини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, бошқарув аппарати сонини ва тузилишини белгилайди, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди.

"Ўзавтотранс" корпорациясига бошқарув раисининг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

Корпорация бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари корпорация Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Корпорация Бошқаруви раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича республика вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.


4. Мулкчиликнинг янги шаклларига ўтиш воситасини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ҳамда "Ўзавтотранс" давлат акционерлик корпорациясининг умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини босчқичма-босқич амалга ошириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти давлат бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини 1993-1995 йилларда 2-иловага мувофиқ мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга доир ташкилий тадбирлар тасдиқлансин.


5. Тасдиқланган ташкилий тадбирларга мувофиқ "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси таркибида концернлар ва вилоят автотранспорт бирлашмалари негизида ҳудудий давлат-акционерлик автотранспорт бирлашмалари ташкил этилсин, "Тошвилоятйўловчитранс" концерни ва "Самарқандйўловчитранс" бирлашмаси бундан мустаснодир.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки жамғармаси:

"Ўзавтотранс" корпорациясига давлатга тегишли бўлган акциялар (улушлар, пайлар)га мувофиқ давлат-акционерлик бирлашмалари таркибига кирмаган акционерлик жамиятлари, бошқа жамиятлар ва ширкатлар фаолиятини бошқариш ҳуқуқларини беришни;

ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаларига, давлатга тегишли бўлган акциялар улушига мувофиқ, акционерлик жамиятларига айлантирилган юк автотранспорти корхоналари фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини беришни амалда қўллаб кўрсинлар.

7. "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси бир ой муддат ичида:

корпорация Уставини ишлаб чиқсин ва келишиб олиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 1993-1995 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш мўлжалланган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг объектлар бўйича рўйхатини ўзгартиришнинг меҳнат жамоалари танлаган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини кўрсатган ҳолда тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда автотранспорт воситаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги учун ўрнатилган барча алоқа турлари ва телефонларни "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси учун сақлаб қолсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар "Ўзавтотранс" корпорацияси таркибига кирадиган ҳудудий давлат акционерлик автотранспорт бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини ривожлантириш ва улар фаолияти бўйича ўз ваколатларига кирган масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишига кўмаклашсинлар ва таъминласинлар.


10. "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорациясининг бошқарув аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 6-уй.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1991 йил 19 апрелдаги 108-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётгани 1993 йил февраль ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 1, 1-модда.




















































Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск