Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1993 й. 31-сон "Ўзбекнефтгаз" нефть ва газ саноати миллий корпорацияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1993 й.

N 31



"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ

МИЛЛИЙ КОРПОРАЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати концернини "Ўзбекнефтгаз" нефть ва газ саноати миллий корпорациясига айлантириш тўғрисида"ги Фармонни бажариш ва республика нефть ва газ саноатида бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларини аниқ шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика нефть ва газ саноати бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

"Ўзбекгазсаноат" ва "Ўзбекнефть" ишлаб чиқариш бирлашмаларини тугатиш ҳақида;

"Ўзбекгазсаноат" ва "Ўзбекнефть" ишлаб чиқариш бирлашмаларининг корхона ва ташкилотлари негизида "Ўзнефтгазқазибчиқариш" давлат-акционерлик бирлашмасини тузиш, унинг марказий аппаратини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақида;

илгари "Ўзбекнефтгаз" концерни таркибига кирган "Ўзбек-НИИПИнефтгаз" ва "ЎзНИИгаз" институтлари "Ўзгазтехника" махсус конструкторлик-технологик бюроси ва норматив-тадқиқот станцияси негизида "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини тузиш, уни Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақида;

"Ўзбекнефтгазқурилиш" ишлаб чиқариш бирлашмасини "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмасига айлантириш, уни Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақида;

"Ўзбекнефтгаз" давлат концернининг савдо-ишлаб чиқариш бирлашмасини "Нефтгазтаъминот" савдо-ишлаб чиқариш акционерлик бирлашмасига айлантириш, унинг марказий аппаратини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ҳақида;

"Фарғонанефтторгсинтез" ишлаб чиқариш бирлашмасини "Ўзнефтниқайтаишлаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси деб қайта номлаш ҳақида.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 сентябрдаги 48-сон ва 1992 йил 23 декабрдаги 585-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат-акционерлик бирлашмаси ("Ўздавнефтмаҳсулот") ва Ўзбекистон табиий газни ташиш давлат бирлашмаси ("Ўзтрансгаз") Ўзбекнефтгаз корпорацияси таркибига киради.

"Ўздавнефтмаҳсулот" акционерлик бирлашмасининг давлат нефть инспекцияси бош бошқармаси ва "Ўзбекгазсаноат" бирлашмасининг Ўрта Осиёга газ-техника маркази Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш "Ўзнефтгазинспекция" давлат инспекцияси билан бирлаштирилсин ва у бевосита корпорацияга бўйсундирилсин.

"Ўзбекнефтгаз" концерни таркибига кирувчи бирлашмаларнинг ("Ўздавнефтмаҳсулот" бундан мустасно) ташқи иқтисодий алоқалар, шунингдек асбоб-ускуналар билан бутлаш ва моддий-техника ресурслари билан таьминлаш масалалари билан шуғулланувчи таркибий булинмалари тегишли равишда "Ўзташқинефтгаз" ва "Ўзнефтгазкомплект" бирлашмалари билан бирлаштирилсин ва улар бевосита корпорацияга бўйсундирилсин.


2. 1-иловада* кўрсатилган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, давлат томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавжамғарма" ҳамда республика нефть ва газ саноатини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа юридик шахслар, шу жумладан, хорижий юридик шахслар ҳам "Ўзбекнефтгаз" нефть ва газ саноати миллий корпорациясининг аъзоси ҳисобланишига розилик билдирилсин.


3. Белгилаб қўйилсиники, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси:

ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;

Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концерни билан тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда корпорациянинг аъзолари йиғилиши томонидан тасдиқланган ўз Устави асосида амалга оширади;

ўзига берилган ваколатлардан келиб чиққан ҳолда тармоқни ривожлантириш учун марказлаштирилган тартибда ажратиладиган капитал маблағлар лимитларининг, моддий-техника ресурслари ва давлат эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотлар квоталарининг фонд сақловчиси вазифасини бажаради;

белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади, зарур бўлганда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларида ва хорижда филиаллар ва ваколатхоналар очади;

газ билан ишлайдиган объектларни қуриш ва ишлатиш, газопроводларни муҳофаза қилиш зоналарида унинг ҳажми ва ишлар бўйича хулосалар беради;

халқ хўжалигида нефть маҳсулотлари ва газдан оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, назорат қилишни ташкил этади.

"Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси таркибига кирувчи бирлашмаларнинг нефть, газ, конденсат қазиб чиқариш ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини сақлаш ва ривожлантириш, умумтармоқ ва бошқа харажатларни маҳсулотлар таннархи ва корпорациянинг бирлашма ва корхоналари ихтиёрида қоладиган фойдадан ажратмалар ҳисобига маблағ билан таъминлаш мақсадида корпорацияни барақарорлаштириш ва ривожлантириш ягона жамғармасини тузиш ҳақидаги таклифларига розилик билдирилсин.

"Ўзбекнефтгаз" корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда корпорациянинг барқарорлаштириш ва ривожлантириш ягона жамғармасига маблағ ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

давлат-акционерлик бирлашмалари ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида юридик шахс ҳуқуқлари билан тузилади ва ўз таркибида амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган давлат корхоналарига (ишлаб чиқариш бирликларига) эга бўлади;

"Ўздавжамғарма" орқали давлат, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси, давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналар, бирлашмаларнинг таркибий бўлинмалари жамоалари, тармоқларнинг ривожланишидан манфаатдор бўлган республика ва хорижий юридик шахслар давлат акционерлик жамиятининг аъзолари ҳисобланадилар;

"Нефтгазтаъминот" савдо-ишлаб чиқариш бирлашмаси юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган очиқ турдаги акционерлик жамияти ҳисобланади. "Ўздавжамғарма" давлат номидан, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси ва корпорация таркибига кирувчи давлат акционерлик бирлашмалари ва давлат юридик шахслари, савдо-ишлаб чиқариш бирлашмасининг давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналари меҳнат жамоаларининг аъзолари, шунингдек бошқа манфаатдор юридик шахслар унинг қатнашчилари бўлиши мумкин;

акционерлик жамиятининг чиқарилаётган акцияларнинг белгиланган қийматига мос келадиган дастлабки устав сармояси "Ўзбекнефтгаз" давлат концерни таркибига кирувчи бирлашмаларнинг давлат тасарруфидан чиқариладиган корхоналари ва таркибий бўлинмалари давлат мулки асосида ташкил топади;

акционерлик бирлашмалари "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясининг аъзолари ҳисобланадилар ва ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби принциплари асосида, бирлашманинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда қатнашчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган Уставига мувофиқ амалга оширадилар;

тузилаётган акционерлик ва давлат бирлашмалари, "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг белгилашига биноан тегишли равишда "Ўзбекгазсаноат", "Ўзбекнефть", "Ўзбекнефтгаз" қурилиши ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда "Ўзбекнефтгаз" концернининг савдо ишлаб чиқариш бирлашмаси билан тузилган мажбуриятлар ва шартномалар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


5. Таркибий бирликлар ҳуқуқлари билан бирлашмалар таркибига кирган бўлинмаларнинг давлат мулки тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқлари билан давлат-акционерлик бирлашмаларига биркитиб қўйилсин.


6. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси, "Ўзнефтгазқазибчиқариш", "Ўзнефтгазқурилиш" давлат-акционерлик бирлашмалари, "Нефтгазтаъминот" савдо-ишлаб чиқариш акционерлик бирлашмаси, "Нефтгазфан" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси таъсис этилгунга қадар қайта ўзгартирилаётган ва тугатилаётган концернлар, бирлашмалар зиммасида илгари уларга юклатилган функцияларни амалга ошириш сақлаб қолинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси бирлашмалари ва корхоналари билан биргаликда уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширсин.


8. Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар ва ташкилотларининг акцияларидаги давлат улуши:

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" ва "Ўзнефтгаз" қурилиш давлат-акционерлик бирлашмалари бўйича камида 51 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, 2-иловада кўрсатилган корхоналар сармоясининг 100 фоизи республика мулки ҳисобланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси ўзига берилган ҳуқуққа мувофиқ:

давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқ акционерлик бирлашмалари бошқарувларига бирлашмалар фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини беришни;

давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини акционерлик бирлашмаларига уларни ривожлантириш учун шартнома асосида беришни амалда қўлласин.


10. Қатнашчилар йиғилиши "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг юқори органи ҳисобланади, у бошқарув ишчи аппарати тузилмасини, сонини, уни моддий рағбатлантириш тизими ва шартларини тасдиқлайди. Бошқарув ижро этувчи орган ҳисобланади, у мувофиқлаштириш бошқариш фаолиятини амалга оширади.

Корпорация марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ тавсия этилсин.

Корпорация бошқарув раисини ва унинг ўринбосарларини корпорация қатнашчиларининг йиғилиши сайлайди ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. Корпорацияда раиснинг 8 нафар ўринбосарлари, шу жумладан, айни бир вақтда тегишли равишда "Ўзнефтгазқазиболиш" ва "Ўзнефтгазфан" бирлашмаларининг бош директорлари ҳисобланадиган 2-нафар биринчи ўринбосарлари; корпорация раисининг 3-нафар ўринбосари - "Ўздавнефтмаҳсулот", "Ўзнефтгазқурилиш", "Ўзтрансгаз" бирлашмаларининг бош директорлари; раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари ва раиснинг моддий-техника таъминоти масалалари бўйича ўринбосари, раиснинг нефть ва газ қидириш Ер геологик-қидирув ишлари бўйича ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

Корпорация бошқаруви раиси ўз мақомига, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра - вазирга, раиснинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.

Корпорация ва унинг бирлашмалар ходимларининг маиший, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича олдинган иш жойларидаги ҳуқуқлари сақлаб қолинсин.


11. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси:

корпорация таркибига кирувчи бирлашмаларнинг тузилмаси ва Уставини кўриб чиқиш учун 20 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бир ой муддат ичида корпорация Уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқласин.


12. "Ўзшартномасавдо" ва "Ўздавпахтасаноатсотиш" давлат уюшмалари 1993 йил ва ундан кейинги йиллар учун моддий-техника ресурсларига квоталарни кўриб чиқишда "Ўзбекнефтгаз" корпорациясига маҳсулотларнинг республика Ҳукумати томонидан бошқариладиган рўйхати бўйича материаллар, асбоб-ускуналар ва буюмлар ажратишни назарда тутсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси учун зарур алоқа воситаларини ўрнатишни таъминласин.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича ўз ҳуқуқлари доирасида кирувчи масалаларни ўз вақтида ҳал этишда ёрдам кўрсатсинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат нефть ва газ саноати ("Ўзбекнефтгаз") концерни фаолияти масалалари" номли 1992 йил 13 майдаги 233-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент ш., Охунбобоев кўчаси, 21-уй.


17. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи саноати, энергетика, кимё ва металлургия мажмуи мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 1, 2-модда.






































Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск