ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Реслубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.1993 й. 137-сон "Республика чорвачилигида иқтисодий ислоҳотни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСЛУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.1993 й.

N 137



РЕСПУБЛИКА ЧОРВАЧИЛИГИДА

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Бозор муносабатлари шаклланиши шароитларида чорвачиликнинг барқарор ривожланишига муҳим аҳамият бериб ва гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жамоат чорвачилигида жамоа ва давлат хўжаликлари ҳамда тайёрлов ташкилотлари билан муносабатларини ўзаро фойдали шартномавий бозор шартларида қурадиган мулкчиликнинг жамоа шаклларини барпо этиш юзасидан ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблансин.

Шу мақсадда қорамолчилик фермалари мазкур фермаларнинг жамоаларига босқичма-босқич, асосан 1993-1994 йилларда шахсий мулк қилиб берилсин. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича кам маҳсулот берадиган ва маҳсулдорлиги паст бўлган фермерларнинг моллари ва бошқа асосий фондлари 1-иловага мувофиқ биринчи навбатда берилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

жамоаларга чорвачилик бинолари, чорва моллари, машиналар ва асбоб-ускуналарни бериш акцияларни сотиб олиш йўли билан, уларнинг қийматини 10 йил давомида тўлаш шарти билан, тўловларнинг умумий суммасининг камида 10 фоизи миқдоридаги дастлабки бадални тўлаган ҳолда амалга оширилади;

чорва моллари ва фермаларни сотиб олишдан тушадиган маблағлар хўжаликлар томонидан банк ва маҳсулот етказиб берувчилар қарзини, шу жумладан, давлат хўжаликларининг Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 январдаги 13-сон қарорига мувофиқ муддати узайтирилган қарзларини тўлашга йўналтирилади;

фермаларнинг жамоалари мулк эгалари хўжаликлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ топширилиши лозим бўлган маҳсулотлар  гўшт, сут ва тери хом ашёсининг камида 50 фоизини давлатга қатъий харид нархлари бўйича, қолган қисмини эса тайёрлов ташкилотларига эркин шартномавий нархлар бўйича сотадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Қаюмов), "Ўзкооптайёрловсавдо" (ўртоқ Қурбонов), "Ўзгўштсут-саноат" (ўртоқ Исканов)лардан тайёрлов идораларининг шартномавий нархлар бўйича маҳсулотни қабул қилишдан бош тортишларига йўл қўймайдиган чоралар кўриш талаб қилинсин. Бундай ҳоллар аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари кўрилсин.


2. Марказий банкга ва "Ўздеҳдончиликсаноатбанк"га ферма жамоаларига мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ; қорамол ва чорвачилик фермаларининг асосий фондларини сотиб олиш учун, йиллик кредит ҳаки 5 фоиздан ошмайдиган, узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар бериш тавсия этилсин.


3. Ихтисослаштирилган сутчилик комплексларини, юқори маҳсулдор ва юқори рентабелли сут-товар ва наслчилик фермаларини 2-иловага мувофиқ меҳнат жамоаларига мулк қилиб бериш мақсадга мувофиқ эмас деб топилсин, улар жамоа ва давлат хўжаликлари таркибида сақлаб қолинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ўтказилаётган таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ана шундай хўжаликларда қорамоллар подаси таркибини қайта кўриб чиқсинлар, бунда сигирлар бош сонини мақбуллаштиришни ҳамда яқин 2-3 йил ичида сигирларнинг умумий подадаги салмоғини 45 фоизга етказишни назарда тутсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ; хўжалиги вазирлиги тузилаётган жамоалар ферма эгалари учун, хўжаликлар бўйича қарор топган таъминотдан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 3-иловага мувофиқ ҳажмларда хашак, ширали ва концентрат озуқалар ажратсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, фермаларнинг эгаларига марказлаштирилган тартибда давлат ресурсларидан концентрат озуқалар улар сотадиган чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга сарфланадиган концентрат озуқаларнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ ва шартномавий нархлар бўйича ажратилади.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили жамоалар ферма эгалари учун концентрат озуқаларга квоталар ажратишни назарда тутсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси бир ой муддат ичида мумкин қадар кўпроқ озуқа олинишини таъминлайдиган, фермалар ёнидаги озуқа экинларини алмашлаб экишга доир тавсиялар ишлаб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси жамоа фермаларига зооветеринария хизмати кўрсатиш ва уларни зотли ёш моллар билан таъминлаш масалаларини алоҳида назоратга олсинлар, шу мақсадда ҳар бир хўжаликда ҳақ тўланадиган шартнома асосида ишлайдиган тегишли хизматларни йўлга қўйсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги келгусида жамоа фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари сони анча кўпайишини, молларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва сигирлар подасини янгилаш заруриятини, шунингдек, бошқа давлатлардан маҳсулдор ёш моллар келтиришнинг қисқаришини ҳисобга олиб, республикада наслчилик давлат хўжаликлари-заводлари тармоғини ташкил этсин. Ўал этишни талаб қиладиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.

Чорва молларининг юқори маҳсулдор зотларини ўстиришни рағбатлантириш мақсадида наслчилик хўжаликлари учун молларнинг харид нархларига устама хақ (1,3 баравар миқдорида) жорий этилсин, бунда сотиладиган ёш молларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатлари ҳисобга олинсин. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддат ичида мазкур масала юзасидан таклифлар киритсинлар.


7. Чорвачиликнинг вакцина ва ветеринария дориларига бўлган эҳтиёжини қондириш, қорамолларни ўта хавфли юқумли касалликлардан сақлаш мақсадида "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ, хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Самарқанд биокомбинатида ветеринария дорилари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳақидаги масалани ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


8. Чорвачилик эҳтиёжлари учун ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва техника етишмаётганлигини ҳисобга олиб, "Маҳаллий саноат" корпорациясига ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш"га қисқа муддат ичида чорвачиликда қўлланиладиган от-ўлов учун аравалар, эгар-жабдуқ ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юклатилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент Давлат аграр университетида жамоа фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари учун қадрлар тайёрлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин, бунда уларнинг зооветеринария, озуқа етиштириш, бозор иқтисодиёти, ҳуқуқ, банклар ва молия органлари билан ўзаро муносабатлар асосларини ўзлаштиришларига алоҳида эътибор берилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик саноати мажмуи (ўртоқ Жўрабеков) зиммасига юклатилсин. Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил июль ойида, сўнгра эса йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 мартдаги

137 сон қарорига

1-ИЛОВА


1993-1994 йилларда фермалар жамоаларига хусусий

мулк қилиб бериладиган қорамол фермалари

СОНИ



1993 йил


1994 йил


Қорақалпоғистон Республикаси


98

14

вилоятлар:




Андижон


32

42

Бухоро


31

44

Жиззах


35

24

Қашқадарё


120

26

Навоий


27

7

Наманган


8

27

Самарқанд


107

48

Сурхондарё


37

41

Сирдарё


21

19

Тошкент


25

43

Фарғона


21

22

Хоразм


47

31

Жами:


609

388

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 мартдаги

137 сон қарорига

2-ИЛОВА



Фермалар жамоаларига ва деҳқон (фермер)

хўжаликларига хусусий мулк қилиб берилмайдиган

юқори маҳсулдор, наслчилик сут-товар фермалари

ва сутчилик комплексларининг

РЎЙХАТИ


Хўжаликларнинг номи


Туман


Вилоят


ҚОРАМОЛЛАР ДАВЛАТ НАСЛЧИЛИК ЗАВОДЛАРИ

1.

"Савай" давлат хўжалиги


Қўрғонтепа


Андижон


2.

"Октябрь 50 йиллиги" давлат хўжалиги


Избоскан


"


3.

"Янгиобод" давлат хўжалиги


Сайхунобод


Сирдарё


4.

"Малик" давлат хўжалиги


Сирдарё


"


5.

"Қизил шалола" тажриба базаси


Қибрай


Тошкент


6.

"Дўстлик" жамоа хўжалиги


Юқори Чирчиқ


"


НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ

1.

Мирзаақмедов номли давлат хўжалиги


Комсомолобод


Андижон


2.

Охунбобоев номли давлат хўжалиги


Марқамат


"


3.

"Бахмал" давлат хўжалиги


Бахмал


Жиззах


4.

"Санзар" давлат хўжалиги


Бахмал


"


5.

"Кугай" давлат хўжалиги


Учқўрғон


Наманган


6.

Пушкин номли давлат хўжалиги


Боевут


Сирдарё


7.

Ленин номли жамоа хўжалиги


Сирдарё


"


8.

М. Маманов номли жамоа хўжалиги


Сирдарё


"


9.

"Гулистон" давлат хўжалиги


Сайхунобод


Сирдарё


10.

"Деқконобод" жамоа хўжалиги


Бекобод

Тошкент

11.

"Эркин" давлат хўжалиги


Зангиота

Тошкент

12.

Ўзбекистон пахтачилик институтининг

марказий тажриба базаси


Қибрай

"

13.

"Тошкент" давлат хўжалиги


Тошкент

"

14.

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


Тошкент

"

15.

F. Абдуллаев номли жамоа хўжалиги


Тошкент

"

16.

"Гулистон" жамоа хўжалиги


Юқори Чирчиқ

"

17.

А. Яссавий номли жамоа хўжалиги


Юқори Чирчиқ


18.

"Яккатут" жамоа хўжалиги


Тошлоқ

Фарғона

19.

Мақтумқули номли жамоа хўжалиги


Шовот

Хоразм

ХЎЖАЛИКЛАРНИНГ НАСЛЧИЛИК ФЕРМАЛАРИ

1.

Беруний номли давлат хўжалиги


Беруний


Қорақалпоғистон

Республикаси


2.

"Правда" жамоа хўжалиги


Беруний

"

3.

"Эркин дарё" давлат хўжалиги


Бузатов

"

4.

"Ўзбекистон" давлат хўжалиги


Тахтакўпир

"

5.

Ленин номли жамоа хўжалиги


Хужайли


6.

Гагарин номли давлат хўжалиги


Шуманай

"

7.

Охунбобоев номли давлат хўжалиги


Элликқалъа

"

8.

"Қирққиз" давлат хўжалиги


Элликкалъа

"

9.

"Тошкент" жамоа хўжалиги


Олтинкўл

Андижон

10.

"Бўстон" давлат хўжалиги


Балиқчи

Андижон

11.

"Ўзбекистон" давлат хўжалиги


Жалолқудуқ

"

12.

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


Избоскан

Андижон

13.

Тиллабоев номли жамоа хўжалиги


Избоскан

"

14.

"Қўрғонтепа" жамоа хўжалиги


Қўрғонтепа

"

15.

"Деҳқончи" жамоа хўжалиги


Қўрғонтепа

"

16.

"Қуштепа" жамоа хужалиги


Қўрғонтепа

"

17.

"Вобкент" давлат хўжалиги


Вобкент

Бухоро

18.

"Зарбдор" жамоа хўжалиги


Вобкент

"

19.

Охунбобоев номли жамоа хўжалиги


Вобкент

"

20.

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


Fиждувон

"

21.

Навоий номли жамоа хўжалиги


Fиждувон

"

22.

И. Эргашев номли жамоа хўжалиги


Пешку

"

23.

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


Жондор

"

24.

Ленин номли жамоа хўжалиги


Жондор

"

25.

Охунбобоев номли жамоа хўжалиги


Жондор

"

26.

"Гулистон" жамоа хўжалиги


Жондор

"

27.

Т. Салимов номли жамоа хўжалиги


Жондор

"

28.

М. Торобий номли жамоа хўжалиги


Жондор

"

29.

"Боғитуркон" давлат хўжалиги


Ромитан

"

30.

"Ромитан" давлат хўжалиги


Ромитан

"

31.

Ибн Сино номли давлат хўжалиги


Ромитан

"

32.

"Fаллаорол" давлат хўжалиги


Раллаорол

Жиззах

33

"Чорвадор" давлат хўжалиги


Зомин

Жиззах

34.

"Шарқ юлдузи" давлат хўжалиги


Зарбдор

"

35.

Калинин номли жамоа хўжалиги


Қамаши

Қашқадарё

36.

"Чўлиота" жамоа хўжалиги


Қарши

"

37.

"Қовчин" давлат хўжалиги


Қарши

"

38.

С. Рақимов номли давлат хўжалиги


Қарши

"

39.

С. Насафий номли давлат хўжалиги


Касби

"

40.

"Пахтакор" давлат хўжалаги


Касби

"

41.

К. Маркс номли давлат хўжалиги


Қамаши

"

42.

Навоий номли давлат хўжалиги


Касби

"

43.

Улуғбек номли давлат хўжалиги


Касби

"

44.

"Китоб" давлат хўжалиги


Китоб

"

45.

Қуйбишев номли жамоа хўжалиги


Китоб

"

46.

У. Юсупов номли давлат хўжалиги


Нишон

"

47.

"Дўстлик" давлат хўжалиги


Нишон

"

48.

Ч. Бегимқулов номли давлат хўжалиги


Нишон

"

49.

Бобур номли жамоа хўжалиги


Шаҳрисабз

"

50.

Амир Темур номли жамоа хўжалиги


Шаҳрисабз

"

51.

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


Яккабоғ

"

52.

Амир Темур номли жамоа хўжалиги


Яккабоғ

"

53.

"Деҳқонобод" жамоа xўжалиги


Кизилтепа

Навоий

54.

Қ. Қобилов номли жамоа хужалиги


Кизилтепа

Навоий

55.

"Варазун" давлат хўжалиги


Кизилтепа

"

56.

Қ. Рақимов номли жамоа хўжалиги


Навоий

"

57.

"Янгиқўрғон" жамоа хўжалиги


Навбақор

"

58.

"Гигант" давлат хўжалиги


Навбақор

"

59.

"Гулбоғ" давлат хўжалиги


Задарё

Наманган

60.

"Қўқумбой" давлат хўжалиги


Косонсой

"

61.

Худойбердиев номли давлат хўжалиги


Косонсой

"

62.

"Зарбдор" жамоа хўжалиги


Наманган

"

63.

"Ижодкор" жамоа хўжалиги


Наманган

"

64.

К. Солиев номли жамоа хўжалиги


Наманган

"

65.

"Шарқ Юлдузи" жамоа хўжалиги


Тўрақўрғон

"

66.

"Қизил равот" давлат хўжалиги


Уйчи

"

67.

"УчқўрҚон" давлат хўжалиги


Учқўрғон

"

68.

"Октябрь" жамоа хўжалигм


Чортоқ

"

69.

"Машъал" жамоа хўжалигм


Чуст

"

70.

Т. Неъматов номли давлат хўжалиги


Янгиқўрғон

"

71.

"Губдин" жамоа хўжалиги


Булунғур

Самарқанд

72.

Ф. Йулдошев номли давлат хўжалиги


Булунғур

"

73.

"Мингчинор" давлат хўжалиги


Булунғур

"

74.

"Янгиқўрғон" жамоа хўжалиги


Оқдарё

"

75.

М. Жўраев номли жамоа хўжалиги


Иштихон

"

76.

"Иттифоқ" жамоа хўжалиги


Нарпай

"

77.

"Самарқанд" жамоа хўжалиги


Самарқанд

"

78.

"Мароқанд" жамоа хўжалиги


Самарқанд

Самарқанд

79.

Самғийнинг ўқув хўжалиги


Самарқанд

"

80.

Улуғбек номли жамоа хўжалиги


Самарқанд

"

81.

Ф. Қосимов номли жамоа хўжалиги


Самарқанд

"

82.

"Гулобод" давлат хўжалиги


Самарқанд

"

83.

"Шакарқамиш" давлат хўжалиги


Олтинсой

Сурхондарё

84.

"Пахтакор" жамоа хўжалиги


Олтинсой

"

85.

"Советабод" давлат хўжалиги


Гагарин

"

86.

"Сурхон" давлат хўжалиги


Жарқўрғон

"

87.

Б. Омонов номли давлат хўжалиги


Узун

"

88

Латипов номли жамоа хўжалиги


Боёвут

Сирдарё

89.

К. Fуломов номли жамоа хўжалиги


Сайхунобод

"

90.

"Янги ҳаёт" жамоа хўжалиги


Сирдарё

"

91.

Ш. Рашидов номли жамоа хўжалиги


Ш. Рашидов

"

92.

"Фарҳод" давлат хўжалиги


Ховос

"

93.

"Ўзбекистон" давлат хўжалиги


Оҳангарон

Тошкент

94.

ҳангарон" давлат хўжалиги


Оҳангарон

"

95.

"Ембек" жамоа хўжалиги


Бўстонлиқ

"

96.

"Ўзбекистон" давлат хўжалиги


Fалаба

"

97.

"Қорасув" давлат хўжалиги


Зангиота

"

98.

"Ўзгариш" давлат хўжалиги


Зангиота

"

99.

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


Зангиота

"

100.

"Сабзавот" давлат хўжалиги


Зангиота

"

101.

"Турон" жамоа хўжалиги


Қибрай

"

102.

"Пискент" давлат хўжалиги


Пискент

Тошкент

103.

Фозилов номли жамоа хўжалиги


Тошкент

Тошкент

104.

"Ўзбекистон" жамоа хўжалиги


Юқори Чирчиқ

"

105.

"Тинчлик" жамоа хўжалиги


Янгийўл

"

106.

Ортиқов номли жамоа хўжалиги


Янгийўл

"

107.

Охунбобоев жамоа хўжалиги


Олтиариқ

Фарғона

108.

"Ҳамзаобод" давлат хўжалиги


Бағдод

"

109.

"Бешариқ" давлат хўжалиги


Бешариқ

"

110.

"Навбаҳор" жамоа хўжалиги


Тошлоқ

"

111.

М. Деҳқонов номли жамоа хўжалиги


Учкўприк

"

112.

У. Юсупов номли жамоа хўжалиги


Фарғона

"

113.

"Намуна" давлат хўжалиги


Гурлан

Хоразм

114.

"Вазири" жамоа хўжалиги


Гурлан

"

115.

А. Қурбонов номли давлат хўжалиги


Қўшкўпир

"

116.

"Дўстлик" давлат хўжалиги


Ҳазорасп

"

117.

Ал Хоразмий номли давлат хўжалиги


Ҳонқа

"

118.

"Халқобод" жамоа хўжалиги


Янгибозор

"

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 мартдаги

137 сон қарорига

3-ИЛОВА



Чорвачилик фермаларининг янги ташкил этилаётган

хусусий мулк эгаси бўлган жамоаларига хўжаликлар

томонидан ва давлат ресурсларидан ем-хашак

СОТИШ

(минг тонна)


1993 йил


1994 йил


хашак,

жами


ширали

озуқа


концентрат

озуқа


хашак

жами


ширали

озуқа


концентрат

озуқа


жами


ш.ж., дав.

ресурс-

ларидан


жами


ш ж., дав.

ресурс-

ларидан


Қорақалпоғистон

Республикаси


160

92

35

19

183

105

40

22

вилоятлар:










Андижон


67

39

11

6

138

8,0

26

15

Бухоро


39

22

8

5

111

64

24

14

Жиззах


88

50

18

10

150

86

31

18

Қашқадарё


316

182

68

39

369

213

80

45

Навоий


29

16

6

3

41

23

9

4

Наманган


14

8

3

2

67

38

14

8

Самарқанд


116

67

25

14

198

114

43

24

Сурхондарё


75

43

16

9

186

107

40

23

Сирдарё


44

25

9

5

79

45

17

9

Тошкент


32

19

7

4

144

84

31

18

Фарғона


19

11

4

2

65

38

14

8

Хоразм


85

49

18

10

146

84

31

17

Ўзбекистон

Республикаси

бўйича жами:


1084

623

238

128

1877

1087

410

225

Изох: Ем-хашакка бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини таъминлаш ҳисобидан
















Время: 0.1339
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск