ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2007 й. ПҚ-567-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2007 й.

N ПҚ-567



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖАНУБИ-ҒАРБИЙ ҲИСОР ВА УСТЮРТ МИНТАҚАСИ

ҲУДУДЛАРИДА ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ, УГЛЕВОДОРОД КОНЛАРИНИ ОЧИШ ВА

ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб олишни кўпайтириш ҳамда геология-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш, разведка қилинган ҳамда фойдаланилаётган конларни ишлатиш ва обод қилиш, шунингдек углеводородларни қазиб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва махсус илғор технологияларни жалб этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Шўртан газ-кимё комплексида газни чуқур қайта ишлашни ва Жарқудуқ конида суюқ углеводородлар ортиб жўнатиладиган терминал барпо этишни ҳисобга олган ҳолда Жануби-Ғарбий Ҳисор конларини ўзлаштиришнинг янги концепцияси ишлаб чиқилди;

Давлатларо "СоюзНефтеГаз" нефть компанияси Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалда рўёбга чиқариш мақсадида "Союзнефтегаз Восток Лимитед" (бундан буён - инвестор) ихтисослаштирилган компаниясини ташкил қилди;

ер бағри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича Махсус давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" МХК томонидан инвестор билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси билан "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим (бундан буён - Битим) келишиб олинди ва имзолаш учун тайёрланди;

Битим бўйича ишларнинг бажарилишини ташкил қилиш учун инвестор томонидан юридик шахс шаклидаги оператор - Ўзбекистон Республикаси резиденти (бундан буён - оператор) тайинланади ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади;

Битимга мувофиқ маркетинг фаолиятини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси улушини биргаликда сотишни ташкил қилиш учун инвестор томонидан маркетинг компанияси тузилади (бундан буён - маркетинг компанияси). Ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан тушган барча пул маблағлари маркетинг компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси банкида очиладиган қўшма ҳисобварақда жамланади ва кейинчалик Битимга мувофиқ тақсимланади;

Битимни амалга оширишда инвестор Ўзбекистон Республикасининг ташкилотларига камида 60 фоиз маҳаллий товарлар (ишлар ва хизматлар)дан фойдаланган ҳолда нефть-газ операцияларида устувор даражада иштирок этиш ҳуқуқини бериш, шунингдек лойиҳа доирасидаги ишларга жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 80 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб қилиш ҳамда уларга амалий тажриба орттириш ва малака ошириш имкониятини яратиш мажбуриятини олади;

Ўзбекистон Республикасининг фойда олинадиган маҳсулотдаги улуши лойиҳанинг даромад келтиришига қараб 55 фоиздан 80 фоизгачани ташкил этади;

"Ўзбекнефтгаз" МХК, "ЎзПЕК Лимитед" компанияси ва инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасининг Марказий Устюрт ва Жануби-Ғарбий Ҳисорнинг лицензияланган ҳудудларида нефть-газ конларини разведка қилиш ва қазиш ҳамда инфратузилма қурилиши бўйича Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисида илгари тузилган битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида шартнома (бундан буён - Тўхтатиш тўғрисидаги шартнома) тайёрланди ва келишиб олинди.


2. Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси билан "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим лойиҳаси маъқуллансин.

"Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раиси Н.А. Аҳмедовга "ЎзПЕК Лимитед" компанияси билан Тўхтатиш тўғрисидаги шартномани ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси билан Битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати юклатилсин.

4. "Ўзбекнефтгаз" МХК инвестор билан биргаликда икки ой муддатда Битим доирасида геология-қидирув ишларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақаси ҳудудида янги инвестиция блокларининг координатларини аниқласин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсин.


5. Тўхтатиш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "ЎзПЕК Лимитед" компанияси томонидан олиб келинган товарлар, материаллар, ускуналар ва бошқа мол-мулкни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетмасдан ҳамда божхона тўловлари, солиқлар ва бошқа тўловларни ундирмасдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компаниясига қайтадан расмийлаштирсин.


6. "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компаниясига, "Ўзбекнефтгаз" МХК билан келишилган ҳолда, Битим шартларига мувофиқ нефть-газ операцияларини амалга оширишга ва консервация қилинган конларни очишга, шунингдек ишчи лойиҳанинг ишлаб чиқилган қисми асосида конларни обод қилиш объектлари қурилишини бошлашга рухсат берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда операторга Ўзбекистон Республикасининг резидент-банклари билан вакиллик муносабатларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги биринчи даражали банкларда фақат Битим доирасидаги нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган хорижий валютадаги банк ҳисобварақларини очишга рухсат берсин.


8. "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компаниясининг белгиланган тартибда "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компаниясига:

беш йил муддатга, кейинчалик навбатдаги уч йил муддатга узайтириш ҳуқуқи билан, Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси билан келишилган географик координатлар доирасида қидирув-разведка ишларини амалга ошириш;

Битимга мувофиқ ўттиз олти йил муддатга, беш йил муддатга узайтириш ҳуқуқи билан, углеводородлар қазиб чиқариш мақсадида ер бағри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун лицензия беришига рухсат этилсин.


9. Белгилансинки, Ўзбекистон томонидан Битимни Бошқарув қўмитаси таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзбекнефтгаз" МХК вакилларидан иборат бўлади.

10. "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компаниясига тегишли товарлар, шу жумладан эркин айланиш учун мўлжалланган товарларнинг божхона расмийлаштируви ҳамда Ўзбекистон Республикасига келтириладиган товарлар, материаллар, технологик жиҳозлар ва ўлчов воситаларини сертификатлаш, шунингдек углеводородларни ёки уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни Ўзбевсистон Республикасидан ташқарига чиқариш, шунингдек ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотга ҳамда товарларнинг келиб чиқишига сертификатлар бериш тартибини тасдиқласин.


11. Битимни амалга ошириш доирасида инвесторга бериладиган имтиёз ва преференциялар операторга ва маркетинг компаниясига жорий этилсин.


12. "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси белгиланган тартибда операторга кон тармоғи ажратсин, шунингдек қўлланиладиган технология бўйича ишлаб чиқариш хавфсизлиги юзасидан эксперт хулосаларини берсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда операторга ер усти ва ер ости манбаларидан сув олиш учун белгиланган тартибда зарур лимит ажратсин.

14. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда операторга, пудратчилар ва субпудратчиларга Битимни амалга ошириш доирасида радиоэлектрон алоқа воситаларидан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга рухсатномалар берсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, операторнинг Ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган талабномалари бўйича, Битимни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга камида бир йил муддат билан визалар, шу жумладан кўп марталик визаларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инвестор ёки операторнинг талабномалари бўйича, Битимни амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун камида бир йил муддат билан кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

17. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги операторга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатномалар беришни, шунингдек унинг талабномалари бўйича - чет эллик фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида тасдиқномалар бериш (уларнинг муддатларини узайтириш)ни таъминласин.

19. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикасининг Устюрт ва Ҳисор минтақаларида углеводородларни разведка қилиш ва қазиб чиқариш бўйича "ЎзПЕК Лимитед" компанияси (Буюк Британия) билан ҳамкорлик тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 февралдаги 97-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 апрелдаги 217-сонли фармойиши Битим кучга кирган санадан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






































Время: 0.1809
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск