Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1993 й. 33-сон "Ўзбекистон саноати ва хўжалик қурилиши ("Ўзсаноатхўжаликқурилиш") давлат корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1993 й.

N 33



ЎЗБЕКИСТОН САНОАТИ ВА ХЎЖАЛИК ҚУРИЛИШИ

("ЎЗСАНОАТХЎЖАЛИКҚУРИЛИШ") ДАВЛАТ

КОРПОРАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ


"Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши ("Ўзсаноатхўжаликқурилиш") давлат корпорациясини тузиш тўғрисида"ги Фармонга мувофиқ ва қурилиш ишлаб чиқаришини бошқариш самарадорлигини ошириш, тармоқда давлат тасаруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши ("Ўзсаноатхўжаликқурилиш") давлат корпорацияси:

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради;

ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия фаолияти, ижтимоий ривожлантириш масалаларини мустақил ҳал этади, марказлаштирилган захира суғурта, инвестиция ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;

энг муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишига квоталар бўйича ажратиладиган моддий-техника ресурслари фондларини сақловчи ҳисобланади.


2. Белгилаб қўйилсинки, корпорациянинг дастлабки устав жамғармаси корпорация таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш натижасида ташкил топадиган акционерлик жамиятлари (компаниялари)нинг давлатга тегишли бўлган акцияларининг 60 фоизи, шунингдек бошқа манфаатдор юридик шахсларнинг, шу жумладан, хорижий юридик шахсларнинг пайлари ҳисобига ҳосил қилинади.


3. "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотларнинг рўйхати, уларнинг хўжалик мустақиллиги ва юридик шахс ҳуқуқлари сақлаб қолинган ҳолда, 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзгипрооғирсаноат" институти, иқтисодиёт ва қурилишни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти таркибида тажриба ишлаб чиқариши бўлган Конструкторлик-технология маркази, моддий базалари билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ихтиёридан олиниб "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясига берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорацияси иштирокида 1993-1994 йилларда меҳнат жамоаларининг тайёрлигига қараб корпорация таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ акционерлик жамиятларига (компанияларга), жамоа корхоналарига айлантиришни амалга оширсин;

2-иловага мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича ташкилий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар мақсадга мувофиқ деб топилсин:

қурилиш трестларини уларнинг тузилмасидаги бўлинмалари билан бирга очиқ турдаги давлат қурилиш акционерлик жамиятларига айлантириш;

8-трест негизида, таркибига "Фарғонақурилиш" трестини ва 15-қурилиш трестини, уларни юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган шўъба корхоналарига айлантирган ҳолда киритиб, "Фарғонасаноатхўжаликқурилиш" акционерлик қурилиш компаниясини ташкил этиш;

10 ва 12-қурилиш трестлари негизида "Наманганқурилиш" давлат қурилиш акционерлик жамиятини тузиш;

"Ўзшаҳарқурилиш" ишлаб чиқариш-қурилиш-монтаж бирлашмасини, таркибига кирувчи уйсозлик комбинатларини юридик жиҳатдан мустақил бўлган очиқ турдаги акционерлик жамиятларига ажратган ҳолда "Ўзшаҳарқурилиш" акционерлик қурилиш компаниясига айлантириш;

"Ўзқурилишдеталь" ишлаб чиқариш бирлашмасини акциялаштириш тариқасида, ёғочсозлик заводларини юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган шўъба корхоналарга айлантирган ҳолда, "Ўзқурилишдеталь" холдинг компаниясини тузиш;

"Ўзқурилишконструкция" ҳудудий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида, бирлашма таркибига кирувчи хўжалик субъектларини юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган тармоқ корхоналарига айлантирган ҳолда, "Ўзқурилишконструкция" давлат саноат акционерлик компаниясини тузиш;

"Ўзқурилишмеханизация", "Ўзтрансмахсусқурилиш" ва "Ўзқурилиштранс" ихтисослаштирилган ва автотранспорт ҳудудий ишлаб чиқариш бирлашмаларини ёпиқ турдаги давлат акционерлик компанияларига айлантириш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Ўздавжамғарма" орқали давлат, корпорация таркибига кирувчи компания, корхона ва бўлинмаларнинг жамоалари, шунингдек "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясининг акционерлик жамиятлари (компаниялари) унинг иштирокчилари бўлиши мумкин.

7. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорацияси уставга мувофиқ ўз ижроия органи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини ва тизимини мустақил равишда ҳал этади.

Корпорациянинг бошқарув аппарати тузилмаси, ходимларнинг чекланган сони 81 нафардан иборат қилиб белгиланган ҳолда (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Корпорация бошқарувининг раиси, раис ўринбосарлари корпорация Кенгаши томонидан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар, Корпорацияга бошқарув раисининг 4 нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилсин.

Корпорация бошқарувининг раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича республика вазирига, раиснинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.


8. "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

объектларни тўлиқ қуриш учун зарур бўлган маблағларни жамлаш мақсадида корпорация тузилмасида белгиланган тартибда тижорат инвестиция банки ва суғурта жамғармасини тузиш;

корпорация ҳузурида, корпорация таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан бюджетга тушадиган маблағларнинг 10 фоизини унга ўтказиш ҳисобига, рақобатга бардошли курилиш машиналари, асбоб-ускуналар ва материаллар турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қўшимча ишчи ўринлари яратиш, ишдан бўшайдиган ходимларни қайта ўқитиш учун инвестиция жамғармасини тузиш.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси ўзига берилган ҳуқуқларга мувофиқ:

корпорацияга кирувчи акционерлик жамиятлари (компаниялари)нинг ишонч шартномалари (трастлари) асосида номинал қиймати бўйича давлат томонидан корпорациянинг устав жамғармасига қўйилган маблағга тўғри келадиган акцияларни "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясига ўтказсин;

давлатга тегишли акциялар пакетларига мувофиқ "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясига акционерлик жамиятлари (компаниялар) фаолиятини бошқариш ҳуқуқларини беришни амалда қўлласин;

давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясига, акционерлик жамиятларига (компанияларига) уларни ривожлантириш учун ўтказсин.


10. Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши давлат корпорацияси бир ой муддат ичида корпорациянинг Уставини ишлаб чиқсин ва келишиб олиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, сўнгра таъсис конференцияси якунлари бўйича тасдиқлаш учун тақдим этсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги учун ўрнатилган алоқа турларини "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясида сақлаб қолсин.


12. "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясининг ижроия аппарати Тошкент шаҳар, Пролетар кўчаси, 17-уйга, илгари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги эгаллаб келган бинога жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 3 январдаги 3-сон ва 1990 йил 10 сентябрдаги 310-сон қарорларининг Қурилиш вазирлигига тааллуқли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, транспорт ва алоқа мажмуи бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигини тугатиш ҳамда Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши ("Ўзсаноатхўжаликқурилиш") давлат корпорациясини тузишга доир ташкилий тадбирларни амалга оширсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил март ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 1, 3-модда.





















































Время: 0.1373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск