Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.1993 й. 37-сон "Туркиялик талабаларни Ўзбекистонда ўқитиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.1993 й.

N 37


ТУРКИЯЛИК ТАЛАБАЛАРНИ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎҚИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасидаги аҳдлашувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1992 йил 7 апрелдаги 178-сон қарорини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 103 нафар туркиялик талабаларни улар танлаган ихтисос бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳисобига олий ўқув юртларида ўқитиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Туркия Республикасидан келган талабаларни 1992-1993 ўқув йилида Тошкент давлат университети ва Тошкент давлат техника университети тайёрлов факультетларида ўқитишни ташкил этсин, шунингдек уларнинг яшаши ва ўқиши билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг бажарилишини таъминласин;

Туркия Республикасидан келган талабаларнинг яшаши (кийим-кечак, овқат билан таъминлаш, стипендия тўлаш) ва ўқишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси ва Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси билан биргаликда бир ой муддат ичида туркиялик талабаларни Ўзбекистон Республикасининг иқлим шароитларига мос кийим-кечаклар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал этсин;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида туркиялик талабаларни имтиёзли тарифлар бўйича почта ва телефон хизматлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари туркиялик талабаларни ўзбек халқининг тарихий ва маданий, миллий урф-одатлари ва анъаналари билан таништиришга доир тадбирларни амалга оширсинлар, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига бир марталик саёҳатлар уюштирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика олий ўқув юртларида ўқиётган туркиялик талабаларга ва таълим тизимида ишлаётган туркиялик мутахассисларга республика ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни дори-дармаонлар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов















Время: 0.1573
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск