Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Улгуржи савдо /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2001 й. 198-сон "Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2001 й.

N 198



УЛГУРЖИ ВА БИРЖА

САВДОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва биржа савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 27 апрелдаги ПФ-2836-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республикада улгуржи ва биржа савдосини ташкил этишни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, моддий-техника ресурслари нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

2001 йил 1 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тугатилаётган "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси тизимига кирган ташкилотларнинг хусусийлаштирилиши ва ташкил этилиши натижаларини пухта ўрганиб чиқсин. Қонунчилик бузилишлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилсин, айбдор шахслар эса жавобгарликка тортилсин;

"Ўзулгуржисавдо" акциядорлик компанияси устав жамғармасини тугатилаётган "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасининг мол-мулки ва 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар акцияларининг давлатга тегишли пакетлари қиймати ҳисобига бир ой муддатда шакллантирсин;

акцияларнинг давлат  мулкига тегишли пакетини компаниянинг шакллантирилган устав жамғармасининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаган, меҳнат жамоаси улуши - 10 фоизгача миқдорда сақлаб қолинишини назарда тутувчи "Ўзулгуржисавдо" компанияси акциялари эмиссияси проспектини икки ой муддатда рўйхатдан ўтказсин;

3-иловага мувофиқ ҳудудий акциядорлик жамиятларининг устав жамғармалари таркибини уларнинг устав жамғармасининг кўпи билан 25 фоизи давлат мулки, 10 фоизгачаси меҳнат жамоаси улуши бўлишини таъминлаган ҳолда уч ой муддатда ўзгартирсин. ҳудудий акциядорлик жамиятларига ишончли бошқарувчиларни танлов асосида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тайинласин.


6. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент  шаҳридаги ҳудудий товар-хом ашё биржалари акциядорларининг Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига унинг филиаллари ҳуқуқи билан, улардан савдо майдончалари сифатида фойдаланган ва биржа савдоларининг ягона электрон тизимини жорий этган ҳолда қўшилиши тўғрисидаги;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг унинг ҳузурида металл буюмлар, ёғоч-тахта ва қурилиш материаллари сотиш бўйича ихтисослашган савдо майдонлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

2002 йил 1 январгача ҳудудий товар-хом ашё биржаларини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига қўшиб юбориш ва биржа савдоларининг ягона электрон тизимини жорий этиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси устав жамғармасидаги давлат улушининг бир қисмини мамлакатимиз ва чет эл инвесторларига белгиланган тартибда сотсин, бунда улушнинг кўпи билан 25 фоизи давлатда сақлаб қолинишини назарда тутсин;

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига унда биржа савдоларининг ягона электрон тизимини жорий этиш учун (хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига) зарур маблағлар ажратсин, ажратилган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси ҳудудий филиалларининг бинолари Давлат мулки қўмитасига берилади.

9. Белгилаб қўйилсинки:

импорт шартномалари бўйича товар-хом ашё биржалари ёки ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталарида норезидент-сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар фақат биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган экспорт шартномалари, божхона божлари, суд харажатлари ҳамда биржа шартномаларини тузиш ва ижро этиш билан бевосита боғлиқ хизматлар (воситачилик йиғимлари, брокерлик ҳақлари, ташиш харажатлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар) тўловлари учун ишлатилиши мумкин;

маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан норезидентлар томонидан олинган маблағлардан биржа брокерлари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) учун норезидентлар билан тузилган шартномалар асосида фойдаланиши мумкин;

биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан фойдаланган ҳолда, пул талабномасидан воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади;

биржа брокерлари маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига мижоз-норезидент номидан хорижий валютани сотиб олишга (сотишга) тижорат банкларига буюртманомалар бериш, норезидентлар - юридик шахслар эса - Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва маҳсулотларни товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотишдан олинган маблағлар ҳисобига хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эгадир;

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси, шу жумладан унинг филиаллари, истисно тариқасида, мулк солиғи тўлашдан беш йил муддатга озод қилинади, бўшаб қолаётган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, электрон биржа савдоларининг ягона тизимини шакллантиришга йўналтирилади.

10. Биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик мақсадида биржа савдоси қатнашчилари томонидан воситачилик ажратмаларининг биржалар белгилайдиган миқдорлари белгиланган тартибда молия органларида келишиб олиниши белгилаб қўйилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати, транспорт ва алоқа комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

металл буюмлар, ёғоч-тахта материаллари, бошқа қурилиш материаллари, шу жумладан чет элдан келтириладиган, турли товарлар муомалада бўладиган биржа бозори шакллантирилишини;

биржа савдоларига республика корхоналарида ва хорижий моддий-техника ресурслари етказиб берувчиларда эҳтиёж катта бўлган маҳсулотлар кенг жалб этилишини таъминласинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар-хом ашё биржалари ҳамда "Ўзкўргазмасавдо" очиқ акциядорлик жамиятининг ярмарка савдолари орқали фақат эркин алмаштириладиган валютага экспортга сотиладиган товарлар рўйхати юзасидан таклифлар киритсинлар.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси - "Ўзулгуржибиржасавдо"ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 14 мартдаги 136-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳукуматнинг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 1 майдаги

198-сон қарорига

3-ИЛОВА



Акцияларининг давлат пакетлари

танлов асосида ишончли бошқарувга

бериладиган акциядорлик жамиятлари

рўйхати (жойлардаги ҳокимият органлари

билан келишилган ҳолда)



N

Акционерлик жамиятларнинг номланиши


Манзил


1

Қоракалпокулгуржибиржасавдо”


Нукус ш.

2

“Хўжайли ойна заводи”


Хўжайли ш.

3

“Андижонкомпания”


Андижон ш.

4

“Бухороулгуржибиржасавдо”


Бухоро ш.

5

“Жиззахулгуржибиржасавдо”


Жиззах ш.

6

Қашкадарёулгуржибиржасавдо”


Қарши ш.

7

“Навоийулгуржибиржасавдо”


г.Навои

8

“Наманганулгуржибиржасавдо”


Наманган ш.

9

“Самаркандулгуржибиржасавдо”


Самарканд ш.

10

“Сурхандарёулгуржибиржасавдо”


Термез ш.

11

“Сирдарёулгуржибиржасавдо”


Гулистон ш.

12

“Фаргонаулгуржибиржасавдо”


Фарғона ш.

13

“Хоразмулгуржибиржасавдо”


Урганч ш.

14

“Тошкентулгуржибиржасавдо”


Тошкент ш.

  





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 1 майдаги

198-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон республика товар-хом ашё

биржасининг ташкилий тузилмаси


Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси





Металл буюмлар, ёғоч-тахта ва қурилиш материаллари сотиш бўйича ихтисослашган савдо майдончаси*






Ҳудудий филиаллар (савдо майдончалари)



ЎзРХТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали


ЎзРХТБнинг Наманган вилоятидаги филиали





ЎзРХТБнинг Андижон вилоятидаги филиали


ЎзРХТБнинг Самарқанд вилоятидаги филиали





ЎзРХТБнинг Бухоро вилоятидаги филиали


ЎзРХТБнинг Сурхандарьё вилоятидаги филиали





ЎзРХТБнинг Жиззах вилоятидаги филиали


ЎзРХТБнинг Сирдарьё вилоятидаги филиали





ЎзРХТБнинг Қашқадарё вилоятидаги филиали


ЎзРХТБнинг Фарғона вилоятидаги филиали





ЎзРХТБнинг Навоий вилоятидаги филиали


ЎзРХТБнинг Хоразм вилоятидаги филиали


*) Металл буюмлар, ёғоч-тахта ва қурилиш материаллари сотиш бўйича ихтисослашган савдо майдончалари ташкил этиш учун “Ўзқурилишматериалсавдо” ва “Ўзэлектроприборсавдо” ОАЖлари ЎзРТХБга қўшиб юборилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 1 майдаги

198-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдоси самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Биржа ва ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибидаги:


13-банд "биржа" сўзидан кейин "ёки унинг филиали" сўзлари билан тўлдирилсин;


кўрсатиб ўтилган Тартиб қуйидаги мазмундаги 16-17-бандлар билан тўлдирилсин:

"16. Биржанинг барча қатнашчилари, шу жумладан ҳудудий савдо майдонларидан фойдаланувчи брокерлар учун реал вақт режимида ташкил этилган биржа савдоси натижалари бўйича тузилган экспорт контракти:

тасдиқланган Товар-хом ашё биржалари биржа савдоларида тузиладиган контрактлар бўйича идентификация тартиб рақамлари бериш тартибига мувофиқ биржа томонидан рўйхатдан ўтказилади;

биржа ёки унинг филиали томонидан расмийлаштирилади ва муҳри билан тасдиқланади.

Экспорт контрактида:

ўтказилган биржа савдоси санаси:

биржа савдоси протоколининг тартиб рақами кўрсатилиши шарт.

ҳужжатларда кўрсатилган, 5-бандда санаб ўтилган маълумотларнинг ишончлилиги учун уларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб берадилар.

Экспорт контрактлари (жумладан, биржа филиаллари томонидан расмийлаштирилган ва тасдиқланган контрактлар)нинг тўғри расмийлаштирилиши ва рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради.

17. Биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт контрактлари норезидентлари томонидан миллий валютада ҳақ тўлаш фақат республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "Лоро" корреспондентлик ҳисоб рақамлари орқали ёки биржаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталаридаги импортчиларнинг ҳисоб рақамларидан амалга оширилиши мумкин".

Кўрсатилган Тартибнинг 16-20-бандлари тегишли равишда 18-22-бандлар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибида:


2-банднинг биринчи хат бошига "чопар билан ёки факсимил алоқа орқали (ўз хоҳишига кўра)" сўзлари қўшилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Биржанинг барча қатнашчилари, шу жумладан ҳудудий савдо майдонларидан фойдаланувчи брокерлар учун реал вақт режимида ташкил этилган биржа савдоси натижалари бўйича тузилган импорт контракти:

тасдиқланган Товар-хом ашё биржалари биржа савдоларида тузиладиган контрактлар бўйича идентификация тартиб рақамлари бериш тартибига мувофиқ биржа томонидан рўйхатдан ўтказилади;

биржа ёки унинг филиали томонидан расмийлаштирилади ва муҳри билан тасдиқланади.

Импорт контрактида:

реал вақт режимида ўтказилган биржа савдосининг санаси;

биржа савдоси протоколининг тартиб рақами кўрсатилиши шарт.

ҳужжатларда кўрсатилган, 2-бандда санаб ўтилган маълумотларнинг ишончлилиги учун уларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб берадилар.

Импорт контрактлари (шу жумладан биржа филиаллари томонидан расмийлаштирилган ва тасдиқланган контрактлар)нинг тўғри расмийлаштирилиши ва рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради".


7-бандда "биржа" сўзидан кейин "ёки унинг филиали" сўзлари қўшилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 56-сон қарорига 10-иловага қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

ўн иккинчи қатордаги "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси" сўзлари "Ўзулгуржисавдо" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон" республика универсал агросаноат биржаси".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 9-сон, 45-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., 5-сон, 24-модда.





















































Время: 0.1366
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск