Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш /

Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 01.02.1995 й. 122-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.02.1995 й.

N 122




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ДАВЛАТ СУҒУРТА БОШ

БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН




Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари

ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар*

эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат

мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизм эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида"ги 632-сонли Қарорига биноан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасининг амалга ошириш тартибини белгилаб беради.


2. Ушбу йўриқнома қоидалари бўйича, кучда бўлган фуқаролик қонунчилигидаги транспорт воситалари эгаларининг юридик жавобгарлиги асосида, транспорт воситалари эгаларини, суғурта тўловларининг ҳисоботини олиб бориш ва учинчи шахсларга зарар етказилган тақдирда суғурта қопламасини тўлаш тартиби амалдаги фуқаролик қонунчилигига биноан аниқланади.



СУҒУРТА ОБЪЕКТЛАРИ


3. Механик транспорт воситалари эгаларини жисмоний шахсларнинг ҳаётига ва сиҳат-саломатлигига ҳамда уларнинг мол-мулкига ва юридик шахсларнинг мулкига маълум миқдорда зарар етказилиши мумкинлиги юзасидан фуқаролик жавобгарлиги суғурта объекти бўлиб ҳисобланади.

Механик транспорт воситаларига, двигателга эга бўлган транспорт воситалари киради. Трактор ва ўзиюрар машиналарга ҳам ушбу термин қўлланилади.

Прицеп - бу механик транспорт воситалари билан биргаликда ҳаркатланишга мўлжалланган транспорт воситасидир. Ушбу термин яримприцеплар ва ажратиладиган прицепларга ҳам қўлланилади.



СУҒУРТА СУБЪЕКТЛАРИ


4. Қуйидагилар суғурта қилувчилар бўлиб ҳисобланадилар:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқароликка эга бўлмаган шахслар;

б) Ўзбекистон Республикаси корхона, бирлашма ва бошқа ташкилотлари - хўжалик фаолиятининг тури ва мулкчилик шаклидан қатъи назар транспорт воситалари эгалари;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт эксплуатация қилинаётган (ишлатилаётган) хорижий юридик шахслар;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар;

д) Ўзбекистон Республикаси орқали транзит билан ўтувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари;


5. Суғурталовчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги Давлат суғурта бош бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ҳисобланади.



СУҒУРТА ҲОДИСАЛАРИ


6. Транспорт воситаси эгаси бўлган учинчи шахсга етказилган талофатни қоплашни кўзда тутувчи воқеа (ёки ҳолат) суғурта ҳодисаси деб ҳисобланади.

Қуйидагилар суғурта ҳодисаларига киради:

а) фуқаролар ҳаёти, сиҳат-саломатлигига келтирилган зарар;

б) транспорт воситаси ҳамда мулкнинг ишдан чиқарилиши, йўқ қилиниши.

Талофат миқдори (ҳажми)га ишдан чиқарилган транспорт воситасини энг яқин масофадаги техник хизмат кўрсатиш станциясига олиб бориш ва уни таъмирлашга кетган сарф-харажатлар ҳам киритилади.



СУҒУРТА ШАРТНОМАСИ


7. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта шартномаси бир календар йили мобайнида кучда бўлади.


8. Агарда суғурта шартномаси кучда бўлган даврда транспорт воситасидан белгиланган тартибда фойдаланиш тақиқланча ёки у кейинги пайтда фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг хоҳишига кўра ҳаракатдан тўхтатилади ҳамда унга суғурта тўловининг маълум қисми суғурта муддати тугагунга қадар қолган тўлиқ ойлар учун йиллик суғурта тўловининг 1/12 қисми ҳисобидан қайтарилади.


9. Транспорт воситаси янги эгалик қилувчига ўтса, суғурта шартномаси ўз-ўзидан (автоматик равишда) бекор қилинади ва суғурта тўловининг, аввалги суғурта қилдирувчининг транспорт воситасига эгалик қилган муддатига мос равишда чегирилгандан қолган қисми қайтарилади.



СУҒУРТА ОБЪЕКТЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


10. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси объектларини ҳисобга олиш, транспорт воситалари мавжуд бўлган ва улар қайд этилган Ўзбекистон Республикасининг шаҳар ва туманларидан давлат суғурта муассасалари томонидан амалга оширилади.


11. Ҳисобга олиш йилнинг 1 январига бўлган ҳолатда, ҳар йил 1 мартигача амалга оширилади.


12. Ҳисобни олиш учун давлат суғурта муассасаси, транспорт воситаларини қайд этиш ва ҳисобга олиш билан шуғулланувчи ташкилотдан, уларнинг сони, турлари ҳамда кимга қарашлилиги ва бошқалар ҳақида маълумотларини олиши шарт.

Давлат суғурта муассасалари олинган маълумотлар асосида ҳар бир суғурта қилдирувчига, тегишли ҳисобда белгиланган намунадаги (1-сонли илова) шахсий ҳисобини очади ва суғурта тўловини ҳисоблаб чиқади.


13. Йиллик ҳисобга олиш ва суғурта тўловини ҳисоблаш натижалари 8-ГС (2-сонли илова) ҳисоботида кўрсатиб ўтилади.

8-ГС ҳисоботи давлат суғурта муассасаси томонидан йилнинг 15 мартигача тузилиб, ўзидан юқори давлат суғурта бошқармасига тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат суғурта бошқармалари ўз навбатида, йилнинг 1 апрелигача Ўздавсуғуртага Жамлама (умумий) ҳисоботларини тақдим этадилар.



СУҒУРТА ПУЛЛАРИ


14. Суғурта қилдирувчининг, фуқаронинг ҳаётига ёки сиҳат-саломатлигига, ҳамда унинг мол-мулки ва юридик шахснинг мулкига етказилган зарар юзасидан фуқаролик жавобгарлиги, ҳар бир содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича алоҳида келтирилган тўғридан-тўғри зарари миқдорида суғурталанган ҳисобланади, аммо унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, етказилган зарарни қоплаш учун белгиланган суғурта пули миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.


15. Давлат суғурта ташкилотлари учун умумий суғурта ҳодисаси юз берган вақтдаги меъёрланган умумий суғуртавий жавобгарлигининг ҳажми - Ўзбекистон Республикасидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида белгиланган.

Шу жумладан:

- мулкка етказилган зарарни қоплаш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;

- фуқаронинг сиҳат-саломатлигига етказилган зарарни қоплаш учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида белгиланган.



СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИ


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган, битта транспорт воситаси учун бир йилда бир марта ундириладиган суғурта бадаллари қуйидаги ставкалари миқдори белгиланади:

фоизларда

Транспорт воситалари

Қабул қилинган суғурта жавобгарлиги ҳажмига нисбатан суғурта бадаллари ставкалари Ўзбекистон Республикасида белгиланган (энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида)

юридик шахслар учун

жисмоний шахслар учун

- Енгил автомобиллар, автобуслар

1,5

1

- Юк автомобиллари

2

1,5

- Троллейбуслар, трамвайлар

1

-

- Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар

1

1

- Махсус енгил автомобиллар ва кичик автобуслар

1

_

- Мототранспорт

0,5

0,5


СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ

МИҚДОРИНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ


17. Айрим тоифадаги фуқароларга суғурта бадалларини тўлашда имтиёзлар берилади:

50 фоизлик тўлов имтиёзли (сийлови) ҳуқуқини олувчилар:

а) ижтимоий таъминот ташкилотлари орқали, қўл билан бошқарилувчи автомобиллар ва мотоколяскалар олган фуқаролар;

б) Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган ҳуқуқли шахслар (Афғонистон ва Чернобил воқеалари қатнашчилари ва бошқалар).


18. Тўлов имтиёзи (сийлови) - транспорт воситалари эгалари томонидан, имтиёзлар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганларидагина белгиланади.


19. Транспорт воситасини 2 ва ундан ортиқ йиллар мобайнида узлуксиз авария содир этмасдан ва учинчи шахсларга зарар етказмасдан эксплуатадия қилган (бошқарган) суғурта қилдирувчиларга қуйидаги миқдорларда тўлов имтиёзи (сийлови) белгиланади:

- янги шартнома тузишдан олдинги 2 йил муддати учун - 20%;

- янги шартнома тузишдан олдинги 3 йил муддати учун - 30%;

- янги шартнома тузишдан олдинги 4 йил муддати учун - 40%;

- янги шартнома тузишдан олдинги 5 йил ва ундан кўпроқ муддат учун - 50% миқдорида имтиёз белгиланиши мумкин.


20. Бир йил муддат ичида суғурта қилдирувчининг ёки унинг ўзига тегишли бўлган транспорт воситасини бошқаришни ишониб топширган, бошқа шахснинг айби билан, учинчи шахсга зарар келтирилиб содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда жорий йилда берилиши лозим бўлган имтиёзлар бекор қилиниб, суғурта тўлови миқдори 20 фоизга, ҳамда йул-транспорт ҳодисаси икки ва ундан ортиқ маротаба содир этилган тақдирда эса 30 фоизга оширилади.



СУҒУРТА ТЎЛОВИНИ

ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ


21. Транспорт воситалари эгалари суғурта тўловларини, тўлов тўланаётган кундаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги муддатларда тўлайдилар:

- Юридик шахслар томонидан ҳар йили 1 июлдан кечиктирмай;

- жисмоний шахслар томонидан ҳар йили 1 сентябрдан кечиктирмай тўланади.

Календар йили мобайнида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарган тақдирда ҳам, тўланган суғурта тўловлари юзасидан қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди.


22. Суғурта бадали транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини эксплуатация қилгунга қадар тўланиши керак.

Транспорт воситалари эгалари, уларни рўйхатга олишни, такрор рўйхатдан ўтказишни ёки техник кўрикдан ўтказишни амалга ошираётган давлат автомобил назорати (ДАН) ёки ваколатли бошқа ташкилотларга, жорий ва бундан олдинги йил (техник кўрик икки йилда бир марта ўтказилаётган тақдирда) учун суғурта тўлови тўланганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномасини (ёки ягона намунадаги суғурта гувоҳномасини), патталари (квитанцияси)ни тақдим этишлари шарт.

Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлиги бўйича суғурта шартномасига эга бўлмай (суғурта тўловини тўламасдан) транспорт воситасини эксплуатация қилиш ман этилади.



СУҒУРТА ТЎЛОВЛАРИНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


23. Турли хилда хўжалик фаолиятини юритувчи юридик шахслар учун суғурта тўлови миқдори транспорт воситаларини, ҳар йилнинг 1 январига бўлган сони ҳақидаги ҳисобот маълумотлари асосида ҳисобланади.


24. Суғурта тўловини транспорт воситаларининг сонидан, туридан ва маркасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган ставкалари асосида ҳисоблаб чиқилади.


25. Суғурта тўловлари қуйдагича тўланиши мумкин:

- нақд пул билан - давлат суғурта муассасаларига, уларни суғурта вакиллари (назоратчилар)га, Ўзбекистон Республикасини Жамғарма банки бўлинмаларига ҳамда қишлоқ (овул)лар, маҳалла орқали, фуқаролар йиғини орқали;

- нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли орқали - давлат суғурта муассасалари ҳисоб счётига ўтказиш йўли билан.


26. Ҳисобга олиш муддати ўтгандан кейин сотиб олинган транспорт воситалари учун суғурта тўловлари белгиланган тартибда амалга оширилади. Давлат суғурта муассасаси қўшимча ҳисоб варақасини очади.


27. Давлат суғурта ташкилотлари тўловлар ҳисоб счётига келиб тушган (ёки тўланган)дан сўнг белгиланган намунадаги суғурта полисини (гувоҳномасини) ёзиб берадилар.



СУҒУРТА ТЎЛОВИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЮЗАСИДАН СУҒУРТА

ҚИЛДИРУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


28 Суғурта қилдирувчи ўз вақтида тўланмаган суғурта тўловлари юзасидан жавобгардир. Белгиланган вақтда суғурта тўловини амалга оширмаган (тўланмаган) жавобгар суғурта қилдирувчи (юридик ва жисмоний шахслар) ҳар бир кечиктирган кун учун суғурта тўлови ҳажми миқдорининг 0,1 фоизи ҳисобида жарима (пеня) тўлайди.


29. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар жарима билан биргаликда, солиқлар ва солиқлар таркибига кирмаган тўловларни ундириб олиш тартибида ундириб олинади.

Белгиланган вақтда тўланмаган қарзлар суд қарори билан ундириб олинганда, мазкур қарор чиқарилган кундан бошлаб жарима ҳисоблаш бекор қилинади.



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ХОРИЖИЙ

ЭГАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК

ЖАВОБГАРЛИГИ СУҒУРТАСИ


29. Ўзбекистон Республикаси йўлларида фойдаланилаётган транспорт воситалари, Ўзбекистон Республикаси ДАН ташкилотлари рўйхатидан ўтказилмаган бўлишига қарамасдан, мазкур транспорт воситалари ҳайдовчиларига ва уларнинг эгаларига ҳам мажбурий фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси қўлланилади.


30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш пайтида, мазкур транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси юзасидан суғурта тўловларини тўлашлари шарт. Бу ҳолда суғурта тўловининг ҳажми транспорт воситасининг маркаси (тури)га ва республика ҳудудида бўлиш муддатига боғлиқ. Энг кам суғурта тўлови ҳажми йиллик тўловнинг 1/12 қисмини ташкил қилади.



СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ


31. Давлат суғурта муассасаси томонидан суғурта қопламаси юз берган йўл ҳаракати ёки бахтсиз ҳодисаси қуйидаги оқибатларга олиб келганда тўланади:

- Жабрланувчининг шикастланиши ёки соғлиғига зарар етказилиши;

- Жабрланувчининг вафоти;

- учинчи шахслар мулкининг йўқолиши, нобуд бўлиши ёки зарарланиши.

Транспорт воситаси юриб кетаётганда юзага келтирилган зарар:

- транспорт воситасига чиқаётганда ёки тушаётганда;

- транспорт воситаси турган ёки йўлнинг ҳаракатланиш қисмида таъмирлаш даврида.


32. Суғурта муассасаси қуйидаги ҳолларда зарар бўйича жавобгарлик олиб бормайди:

- айбдор шахсни транспорт воситасидаги юкка зарар келтирилганда;

- йўл ҳаракати ҳодисаси натижасида атроф-муҳитга зарар келтирилганда;

- ёнғин келиб чиқиши натижасида ўрмонларга, кўчаларга ва истироҳат боғларига зарар келтирилганда;

- ҳар турдаги ҳужжатларга, қимматбаҳо қоғозларга, бижутерия ҳамда филателистик, кумизматик ва бошқа коллекциялар, нақд пул йўқолганда.


33. Жабрланувчини ўзи атайлаб жиноят содир қилганида суғурта қопламаси тўланмайди.



СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ

МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


34. Етказилган зарар бўйича суғурта қопламаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг транспорт воситалари ҳайдовчилари ва эгалари фуқаролик жавобгарлиги томонидан белгилаган ҳажмларда аниқланади ва тўланади.


35. Давлат суғурта муассасаси томонидан зарар миқдори айбдор, жабрланувчи шахс ёки унинг ишончли вакили иштирокида аниқланади.

Давлат суғурта муассасаси ёки юқори давлат суғурта бошқармаси лозим бўлганда зарарни аниқлаш учун бетараф экспертни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Зиддиятлар вужудга келган ҳолларда зарар миқдори суд орқали аниқланади.


36. Етказилган зиён учун суғурта пули, жабрланувчига унинг бошқа суғурта шартномалари юзасидан мазкур ҳодиса учун тўланиши лозим бўлган пулидан қатъи назар, тўланади.

Жабрланувчининг сиҳат-саломатлигига етказилган зиён учун тўлов миқдори, суғурта ташкилоти томонидан даволаш муассасаси берган тегишли ҳужжат асосида олинган тан жароҳатининг оғир ёки енгиллигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади ёки унинг вафоти тўғрисида гувоҳнома нусхаси асосида белгиланади.

Сиҳат-саломатликка етказилган зиён учун тўлов қуйидаги миқдорда амалга оширилади:

Шикастланиш тури

Тўлов миқдори (Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг сони)


- киши ҳалок бўлганда

-

30

- шикастланиш (I гуруҳ ногиронлиги учун)

-

24

- шикастланиш (II гуруҳ ногиронлиги учун)

-

20

- шикастланиш (III гуруҳ ногиронлиги учун)

-

15

- ногиронлик белгиланмаган шикастланиш ва тан жароҳати учун

-

10 тагача миқдорида аниқланади.

Учинчи шахс мулкининг йўқ қилиниши ёки зарарланиши учун тўланадиган суғурта қопламаси суғурта ҳодисаси юз берган кундаги Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдоригача, тегишли ташкилотларнинг ҳужжатлари асосида аниқланади.

Ҳар бир конкрет суғурта ҳодисаси туфайли мулкка етказилган эарар ва жабрланувчининг сиҳат-саломатлигига келтирилган зиён учун суғурта қопламаси тўлови бир йўла амалга оширилади.


37. Суғурта қопламаси шартнома тузган давлат суғурта муассасаси ёки суғурта ҳодисаси юз берган яқинидаги суғурта муассасаси суғурта қопламасини тўлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар жамланган кундан бошлаб 72 соат ичида тўлайди. Суғурта муассасаси ходимларининг айби билан тўлашда ҳар бир кечиктирилган кун учун, ҳисобланган суғурта қопламасининг 0,1 фоизи миқдорида жарима (пеня) тўланади.


38. Суғурта ҳодисаси натижасида жабрланувчи шикастланган ёки ҳалок бўлган тақирда суғурта қопламаси бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш Қоидаларига мувофиқ тўланади.



СУҒУРТА ҚИЛДИРУВЧИНИНГ СУҒУРТА

ҲОДИСА ЮЗ БЕРГАН ПАЙТДАГИ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


39. Транспорт воситаси ҳайдовчиси ёки уни эгаси йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) юз берганда қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:

- йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) юз берган жойда, қатновнинг хавф-хатарсиз давом этишини таъминлаш мақсадида тегишли чораларни кўриши, юз берган фалокат оқибатларини енгиллаштириш чораларини кўриши ҳамда жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатишга ва шу билан биргаликда уларнинг мулки тўкислигини таъминлашга иложи борича ҳаракат қилиши;

- имкони борича талофот ортишининг олдини олиши;

- жабрланган шахсларга фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси шартномаси тузган давлат суғурта муассасаси тўғрисида тегишли ахборот бериши шарт;

- суғурта шартномаси тузган ёки ҳодиса юз берган жойдаги суғурта ташкилотига тезлик билан хабар етказиши ва узоғи билан кейинги иш куни мобайнида суғурталовчига тегишли маълумот ва тушунтиришлар етказилишини таъминлашга мажбур.


40. Транспорт воситаси ҳайдовчиси, унинг эгаси ёки даъво қилаётган шахс суғурта ташкилотига йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса)ни тасдиқловчи далил-ашёларни тақдим этишга суғурталовчи томонидан содир бўлган ҳодисани ва унинг оқибатида келтирилган талофот миқдорининг аниқланишида ҳамда суғурталанувчининг йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) айбдорлари иши юзасидан текширув ўтказишига ёрдам кўрсатишга мажбурдирлар.



СУҒУРТА ҲОДИСАСИ СОДИР

БЎЛГАНДАГИ СУҒУРТА

ТАШКИЛОТИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


41. Суғурта ташкилоти йўл-транспорт ҳодисаси (бахтсиз ҳодиса) содир бўлганлиги тўғрисида хабар олинганидан сўнг, содир бўлган ҳодиса ҳақидаги тафcилотларни т3лиқ аниқлаш чораларини кўради ва ҳодисага дахлдор бўлган шахслар иштирокида белгиланган тартибдаги суғурта далолатномасини тузади (3-сон илова). Транспорт воситаси эгасини ва давогар шахсни келтирилган зиён миқдорларини аниқлаш учун қандай ҳужжатлар тақдим қилиниши зарурлиги ҳақида хабардор қилади.



ЖАБРЛАНУВЧИ ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИ


42. Жабрланувчи шахс ёки унинг топшириғи билан ваколатли шахс ҳодисага айбдор бўлган шахс томонидан берилган маълумотларга асосланган ҳолда етказилган зарар ва транспорт воситаси ҳақида давлат суғурта муассасасига ёки суғурта ҳодисаси юз берган яқинидаги суғурта муассасасига ариза билан мурожаат қилиши шарт.


43. Агар етказилган зарар номаълум транспорт воситаси томонидан содир этилганида, жабрланувчи бу ҳақда милицияга ёки ДАНга, суғурта ташкилотига тезлик билан хабар бериши ва тергов ташкилотларидан етказилган зарар номаълум транспорт воситаси томонидан содир қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат олиши шарт.


44. Жабрланувчи томонидан мазкур мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, суғурта ташкилоти ҳодиса содир бўлганлигини тасдиқловчи далил ва ашёлар бўлмаганлиги сабабли, суғурта қопламасини тўлашга мажбур эмас.


45. Агар айбдор шахс (транспорт воситаси эгаси ёки ҳайдовчиси) фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси бўйича суғурталанмаган бўлса, жабрланувчи ўзининг даъвоси билан ҳодиса рўй берган истиқомат қилаётган жойдаги давлат суғурта муассасасига мурожаат қилади.


46. Давлат суғурта муассасасининг ариза-даъвони қабул қилмасликка ҳаққи йўқ.



РЕГРЕСС

(ҳодиса содир бўлишига айбдор шахсдан тўланган

суғурта қопламаси миқдорини ундириш)


47. Қуйидаги ҳолларда ҳайдовчи тўланган суғурта қопламасини уни тўлаган суғурта ташкилотига қайтаради:

- учинчи шахсга атайлаб зарар етказилганда;

- транспорт воситасини маст ҳолда ёки наркотик модда таъсирида бошқариши натижасида суғурта ҳодисаси рўй берганда;

- транспорт воситасини бошқаришга ҳуқуқи бўлмаганда;

- транспорт воситаси эгасининг хоҳишига қарши, уни транспортдан фойдаланиб ва бунинг натижасида шу транспорт воситаси билан зарар етказилганда.


48. Агар суғурталанувчи давлат суғурта муассасасига кўрилган зарар ҳақида хабар етказмаса ёки кечикиб хабар етказса, суғурта ташкилоти суғурталанган шахсга бунинг натижасида сарфланган қўшимча маблағ ва суд харажатлари бўйича даъво қилиши мумкин.



СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИ ИШИ

ЮЗАСИДАН ВУЖУДГА КЕЛГАН

НОРОЗИЛИКНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


49. Суғурталанувчи ва жабрланувчининг ариза, шикоятлари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.


50. Суғурта шартномаси юзасидан вужудга келган низолар юқори суғурта ташкилотлари ёки суд томонидан талаб қилиш муддатлари ичида кўриб чиқилади.


51. Шикоят қилиниши суғурта тўловини ундириш ишларини амалга оширишга тўсқинлик қила олмайди. Шикоятни кўриб чиқаётган ташкилот, суғурта тўловини ундиришни, шикоят ҳал қилингунга қадар тўхтатиб туриш ҳуқуқига зга.


52. Мазкур йўриқнома 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилади.



*) Кейинчалик "транспорт эгалари" деб аталувчи

















































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск