ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.09.1993 й. 939-XII-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1993 й.

N 939-XII



"ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ

ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1994 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 июлга қадар тайинланган пенсиялар мазкур Қонунда кўрсатилган шартлар ва нормалар бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши лозим. Бунда меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун устама ҳақларни эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган пенсиялар ана шу устама ҳақларсиз қайта ҳисоблаб чиқилади.

Барча ҳолларда ҳам пенсиялар (меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига белгиланадиган устама ҳақларсиз) аввал амалда бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан кам бўлмаган миқдорларда тўланади.


3. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан ходим "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг "б"-"е" бандларига мувофиқ пенсиялар тўловига кетадиган харажатларни қоплайдиган ҳақни 1994 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 80 фоиз миқдорида, 1995 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 90 фоиз ҳамда 1996 йил ва ундан кейинги йилларда тайинланадиган пенсиялар бўйича 100 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлайдилар.

4. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонун амалга жорий этилгунга қадар амалда бўлган:

пенсиялар тайинлашда ва пенсияларни қайта ҳисоблашда иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун тузатиш коэффициентларини қўллаш;

аввал амалда бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарарли ва меҳнат шароити оғир ишларда мазкур Қонун амалга киритилгунгача ишлаган шахсларнинг ёшига қараб имтиёзли пенсия билан таъминланиш тартиби сақлаб қолинсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Чернобиль фалокати оқибатида жабр кўрган фуқароларнинг пенсия таъминоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


6. Белгилаб қўйилсинки, пенсия тайинланганидан кейин 1994 йил 1 июлгача ишланган вақт мазкур Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ пенсиялар миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш чоғида ҳисобга олинади.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 1 мартга қадар:

ўз ваколат доирасига берилган масалалар юзасидан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг рўёбга чиқарилишини таъминловчи зарур норматив ҳужжатларни қабул қилсин;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши иштирокида имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, цехлар, касблар, кўрсаткичлар рўйхатларини ишлаб чиқсин ва бу рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни амалга оширсин;

мазкур Қонундан келиб чиқадиган ўзгартишлар ва қўшимчаларни амалдаги қонун ҳужжатларига киритиш тўғрисидаги таклифларни, шунингдек корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар, фуқаролар ва якка тартибдаги меҳнатда банд бўлган шахслар, шу жумладан деҳқон (фермер) хўжаликлари аъзолари давлат ижтимоий суғуртасига тўлайдиган бадалларнинг тарифларига доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;

меҳнатга лаёқатсиз, иш стажига эга бўлмаган фуқароларни ва уларнинг оила аъзоларини, шунингдек болали кам таъминланган оилаларни ижтимоий таъминлаш тартибини белгиласин. Бу тартиб Қонун билан бир вақтда, яъни 1994 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларини "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин. Республика вазирликлари ва идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид келувчи норматив ҳужжатлари ва йўриқномаларини қараб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин;

пенсияга устама ҳақ олиш ҳуқуқини берадиган Ўзбекистон Республикаси олдидаги алоҳида хизматларни таърифловчи низомни ишлаб чиқсин.


8. Корхоналар ва ташкилотларга иш ҳақи тўлаш учун мўлжалланган ўз маблағлари ҳисобидан:

меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга, башарти, улар мазкур Қонунга мувофиқ меҳнат шароитларига кўра имтиёзли пенсиялар олиш ҳуқуқига эга бўлмасалар, муддатидан олдин пенсиялар тайинлаш ва тўлаш;

ушбу меҳнат жамоаси олдида хизматлари бўлган ходимларга пенсияга чиқиш чоғида бир марталик нафақа тўлаш;

ходимнинг меҳнатдаги ҳиссасини, иш стажи давомлилигини, моддий таъминланганлиги ва сиҳат-саломатлигини ҳисобга олган ҳолда пенсияларга ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгилаш ва тўлаш ҳуқуқи берилсин.


9. Ижтимоий таъминот вазирлиги республика вазирликлари ва идораларига, давлат бошқарувининг маҳаллий органларига, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга мазкур Қонунни қўллаш тартибини тушунтириш ишларини амалга оширсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                            Ш. Йўлдошев
























Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск