ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2007 й. ПҚ-569-сон "Япония Ҳукуматининг грантидан Тошкент ва Жиззах вилоятлари соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинини яхшилаш ва ҳамширалик таълимини такомиллаштиришда самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2007 й.

N ПҚ-569



ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ГРАНТИДАН ТОШКЕНТ ВА

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БИРЛАМЧИ

БЎҒИНИНИ ЯХШИЛАШ ВА ҲАМШИРАЛИК ТАЪЛИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Япония Хукуматининг Тошкент ва Жиззах вилоятлари соғликни сақлаш бирламчи бўғинини яхшилаш ва хамширалик таълимини такомиллаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун бериладиган грантидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Япония Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Тошкент ва Жиззах вилоятлари соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинини яхшилаш ва ҳамширалик таълимини такомиллаштириш бўйича лойиҳаларни (бундан буён - Лойиҳалар) амалга ошириш учун 595 млн. йена (5,2 млн. АҚШ доллари) миқдорида грант бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Япония Ҳукумати грантининг маблағлари Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги 114 та қишлоқ врачлик пунктларини, Республика тиббиёт коллежи, Хамшираларни қайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Шошилинч тиббий ёрдам марказининг ўқув синфларини жиҳозлашга йўналтирилади.


2. Бош вазир ўринбосари Р.С.Қосимовга Япония Ҳукуматининг мазкур грантини олишга Ўзбекистон Республикаси Хукумати номидан Айрибошлаш нотасини имзолаш ваколати юклатилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги зиммасига грантни олиш учун барча зарур тартиб-қоидаларни япон томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш вазифаси юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Лойиҳаларни амалга ошириш даврида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида, грант маблағлари хисобидан олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва материалларини минтақаларга етказиб бериш сарф-ҳаражатлари молиялаштирилишини назарда тутсин.


5. Лойиҳаларни амалга ошириш учун бериладиган мазкур грант ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ускуналар, буюм ва материаллар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги билан биргаликда грант маблағларидан ҳамда Лойихалар доирасида олиб келинадиган ускуналар, буюм ва материаллардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномалари бўйича лойиҳаларнинг хорижий қатнашчилари учун консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг талабномалари бўйича лойиҳаларнинг хорижий иштирокчиларига кўпмарталик визалар, шунингдек вақтинчи рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтириш ишларини давлат божи тўланмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов





















Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск