ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2007 й. 23-сон "Футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг фаолиятини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2007 й.

N 23



ФУТБОЛ БЎЙИЧА БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР

СПОРТ МАКТАБЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Иқтидорли ёшларни спортга жалб этиш, ишончли захирани шакллантириш ҳамда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ёш футболчиларнинг маҳорати ошишини ва спорт соҳасидаги ютуқлари кўпайишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини, уларни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда, олий лиганинг иловага мувофиқ 16 та профессионал клублари ихтиёрига бир ой муддатда, белгиланган тартибда ўтказсин.

Белгилаб қўйилсинки, профессионал клуб тугатилган тақдирда болалар-ўсмирлар спорт мактаби, кейинчалик уни бошқа профессионал футбол клубига берган ҳолда Ўзбекистон Футбол федерацияси ихтиёрига белгиланган тартибда берилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси билан биргаликда мунтазам равишда олий ва биринчи лига ўйинларидан олдин болалар ва ўсмирлар жамоалари ўртасида футбол учрашувларини ўтказсин. Ҳар йили ҳар бир спорт мавсуми якунларига кўра энг яхши футболчиларни ва футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари билан ишлайдиган энг яхши тренерларни аниқласин;

бир ой муддатда:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятига оид норматив ҳужжатларни;

Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари учун Ягона ўқув дастурини;

Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базасига талабларни, ушбу мактаблар жамоалари ўртасида республика мусобақаларини ўтказиш тизимини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича мақсадли дастурни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

республиканинг барча спорт базаларида футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларига ўқув-тренировка машғулотлари ва мусобақалар ўтказиш учун спорт иншоотларини имтиёзли асосда, ижара тўлови ундирмасдан берсинлар.


4. Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг:

футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спортчилари ва тренерларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида футбол грантлари;

"Футбол бўйича энг яхши болалар-ўсмирлар спорт мактаби", "Футбол бўйича йилнинг энг яхши болалар тренери" ва "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" номинациялари бўйича ҳар йилги мукофот таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 31 январдаги

23-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги томонидан олий лига профессионал

футбол клубларига берилаётган футбол бўйича

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

РЎЙХАТИ

Т/р

Футбол бўйича болалар-ўсмирлар

спорт мактаблари


Футбол клублари


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

1.

Андижон шаҳридаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби


"Андижон ЎзДЭУ-авто" (Андижон шаҳри)


БУХОРО ВИЛОЯТИ

2.

Бухоро шаҳридаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби


"Бухоро" (Бухоро шаҳри)


3.

28-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Вобкент" (Вобкент тумани)


ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

4.

Нишон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Насаф" (Қарши шаҳри)


5.

Шаҳрисабз туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Шўртан" (Ғузор шаҳри)


6.

Касби туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Машъал" (Муборак шаҳри)


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

7.

Навоий шаҳридаги 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Қизилқум" (Зарафшон шаҳри)


НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

8.

Наманган шаҳридаги 17-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Навбаҳор-Наманган" (Наманган шаҳри)


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

9.

Самарқанд шаҳридаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби


"Самарқанд-Динамо" (Самарқанд шаҳри)


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

10.

Узун туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Сариосиё" (Сариосиё тумани)


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

11.

Қибрай туманидаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби


"Металлург" (Бекобод шаҳри)


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

12.

Фарғона шаҳридаги болалар-ўсмирлар футбол мактаби


"Нефтчи" (Фарғона шаҳри)


ТОШКЕНТ ШАҲРИ

13.

16-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Пахтакор" (Тошкент шаҳри)


14.

24-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Трактор" (Тошкент шаҳри)


15.

23-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Локомотив" (Тошкент шаҳри)


16.

2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактаби


"Қурувчи" (Тошкент шаҳри)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 44-модда.





































Время: 0.1667
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск