ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2007 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.02.2007 й.
N 26
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР
ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 34-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 47-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 2-3, 8-модда.