ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.1992 й. 64-сон "Ўзбекистон археология ёдгорликларини сақлаш чоралари ва ёдгорликларни ўрганишнинг аҳволи тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.1992 й.

N 64




ЎЗБЕКИСТОН АРХЕОЛОГИЯ ЁДГОРЛИКЛАРИНИ

САҚЛАШ ЧОРАЛАРИ ВА ЁДГОРЛИКЛАРНИ

ЎРГАНИШНИНГ АҲВОЛИ ТЎҒРИСИДА



"Буюк ипак йўли - халқларнинг мулоқот йўли" деб номланган халқаро дастурга мувофиқ маданият ёдгорликларини самарали муҳофаза қилиш ва Ўзбекистоннинг қадимий маданият марказларининг маданий-иқтисодий алоқалари тарихий тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг Ёдгорликларни сақлаш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси ва илмий-методик кенгаши комиссиясининг махсус рухсатисиз ташкилотлар, экспедициялар ва алоҳида шахслар томонидан маданий ва тарихий мерос буюмларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб кетиш тақиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ёдгорликларни сақлаш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси биргаликда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Археология институти таркибида Тошкент, Урганч, Наманган ва Термиз шаҳарларида 1992 йилдан бошлаб институтнинг минтақавий бўлимларини очсинлар ҳамда керакли мутахассислар ва 1992 йил учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминласинлар.


3. Тошкент, Хоразм, Наманган ва Сурхондарё вилоят ижроқўмлари 1992 йилнинг 1 апрелига қадар Археология институти минтақавий бўлимларини лаборатория хоналари ва коллекция сақлаш хоналари билан таъминласинлар.

Жойларда археология бўлимларини маҳаллий бюджет ҳисобидан биттадан машина билан таъминлаш кўзда тутилсин, шунингдек ташкил этилаётган бўлимлар мутахассисларини уй-жой билан таъминлаш режалаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов














































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск