Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) /

Ўзбекистон Республикасининг 22.09.1994 й. 2011-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида"ги Конституциявий Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ

ҚОНУНИ

22.09.1994 й.

N 2011-ХII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг ҳуқуқий мақоми

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси республикада қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи олий давлат вакиллик органидир.

Олий Мажлис Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ўз ваколатига берилган ҳар қандай масалани ўз муҳокамасига қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси бир палатали органдир.

Олий Мажлис ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида сайланадиган 250 нафар депутатдан иборат.

Олий Мажлис фаолиятининг доимий ва самарали бўлиши унинг сессиялари, Олий Мажлис Кенгаши, Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари ҳамда депутатларнинг иши билан таъминланади.



2-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисига сайлов

Олий Мажлис сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унга мувофиқ чиқариладиган республиканинг бошқа қонунлари билан белгиланади.



3-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг ваколат муддати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ваколат муддати - беш йил.

Ваколат муддати тугагач, Олий Мажлис янги чақириқ Олий Мажлис иш бошлагунга қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.



4-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ваколатлари жумласига:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

2) Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

3) Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари органлари тизимини ва ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ белгилаш;

5) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;

6) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;

7) маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасининг чегараларини ўзгартириш;

8) Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;

9) Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига ва маҳаллий вакиллик органларига сайлов тайинлаш; Марказий сайлов комиссиясини тузиш;

10) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ваколати тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кунини тайинлаш;

11) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раисини ва унинг ўринбосарларини сайлаш;

12) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш;

13) Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш;

14) Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик судини сайлаш;

15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ва вазифасидан озод этиш;

16) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бош Вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимларидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталарини ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ва тугатиш ҳақидаги фармонларини тасдиқлаш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ва тўхтатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

21) халқаро шартномаларни ва битимларни ратификация (тасдиқлаш) ва денонсация (барвақт тўхтатиш) қилиш;

22) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;

23) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ва чегараларини ўзгартириш;

24) Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳамда ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш киради.



5-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси депутати

Олий Мажлис депутати ўз сайловчиларининг, шунингдек уни депутатликка номзод этиб кўрсатган тегишли сиёсий партия ёки тегишли ҳокимият вакиллик органининг вакили ҳисобланади.

Депутат ўз бурчларини ижро этишда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳамда қонун ҳужжатларига амал қилади.

Олий Мажлис депутатининг ваколат муддати беш йил.

Олий Мажлис депутатининг ваколатлари:

у ваколатини зиммасидан соқит қилган;

қонунга кўра депутатлик ваколатини бажаришига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланган;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган;

суд уни муомалага лаёқатсиз деб топган;

чақириб олинган;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган;

вафот этган тақдирда муддатидан илгари тўхтатилади.

Олий Мажлис депутатининг ваколатлари қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин.

Олий Мажлис депутатининг ҳуқуқлари, бурчлари ва фаолиятининг кафолатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.

Олий Мажлис депутатларига белгиланган тартибда уларнинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлар қопланади. Олий Мажлисда доимий ишлайдиган депутатлар ўз ваколатлари даврида ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир лавозимни эгаллашлари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Олий Мажлис депутати дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. У Олий Мажлиснинг, сессиялар оралиғидаги даврда эса - Олий Мажлис Кенгашининг (навбатдаги сессияда буни депутатлар эътиборига етказиш шарти билан) розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши ёки суд томонидан бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.



II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ИШИНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛИ

6-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг сессияси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ишининг ташкилий шакли сессия ҳисобланади.

Олий Мажлис сессияси унинг мажлисларида очилади ва ёпилади.

Олий Мажлис сессияси унинг мажлисларидан, шунингдек Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг, бошқа органларининг сессия мажлислари оралиғидаги даврда ўтказиладиган мажлисларидан иборат бўлади.

Олий Мажлис сессиялари бир йилда камида икки марта чақирилади.



7-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг мажлислари

Олий Мажлиснинг сайловдан кейинги биринчи мажлиси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловдан сўнг икки ойдан кечиктирмай чақирилади.

Олий Мажлис биринчи сессиясининг биринчи мажлиси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси томонидан очилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси сайлангунга қадар олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг мажлиси унинг ишида жами депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ваколатли ҳисобланади.

Қонунлар ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари фақатгина мажлисларда қабул қилинади.

Олий Мажлис ва унинг органлари мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Бош Вазир ва Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик судининг раислари, Бош прокурори, Марказий банки бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин.



8-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисининг навбатдан ташқари сессияси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг навбатдан ташқари сессияси Олий Мажлиснинг Раиси томонидан унинг ташаббуси билан ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ёхуд Олий Мажлис депутатлари камида учдан бир қисмининг таклифи билан чақирилади.



III БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ (АКТЛАРИ)

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

томонидан ҳужжатлар қабул қилиниши

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, конституциявий қонунларни, қонунларни, қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Конституцияни ўзгартирувчи ва тўлдирувчи қонунлар, шунингдек бошқа конституциявий қонунлар Олий Мажлис жами депутатларининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартишлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Конституцияга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф камида бир йил ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.

Қонунлар, қарорлар ва бошқа ҳужжатлар Олий Мажлис жами депутатларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.



10-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

ҳужжатларини эълон қилиш ҳамда уларнинг кучга кириши

Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва Олий Мажлиснинг бошқа норматив ҳужжатларини эълон қилиш улар қўлланишининг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Мажлиснинг бошқа норматив ҳужжатлари улар имзоланганидан кейин узоғи билан бир ҳафталик муддат ичида эълон қилинади ҳамда агар, ҳужжатларнинг ўзида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, улар эълон қилинганидан кейин ўн кун ўтгач, кучга киради.



11-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

ҳужжатларининг ижросини назорат қилиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бошқа ҳужжатларининг ижросини назорат қилади.



IV БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ РАИСИ ВА

УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИ

12-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси

Олий Мажлиснинг Раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ҳудудий депутатлар гуруҳлари вакиллари йиғилишининг таклифига биноан депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Олий Мажлис ваколати муддатига сайланади.

Олий Мажлиснинг Раиси этиб бир шахсни сурункасига икки муддатдан ортиқ сайлаш мумкин эмас.

Олий Мажлиснинг Раиси депутатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи яширин овоз бериши орқали қабул қилинган Олий Мажлис қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.



13-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Раисининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси:

1) Олий Мажлис муҳокамасига қўйиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

2) Олий Мажлис сессияларини чақиради, сессиянинг кун тартибига доир таклифларни қўмиталар ва комиссияларнинг раислари билан биргаликда белгиланган тартибга (Олий Мажлис Иш тартибига) мувофиқ тайёрлайди;

3) Олий Мажлис ва унинг Кенгаши мажлисларида раислик қилади;

4) Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

5) қонунларнинг ва Олий Мажлис қарорларининг бажарилишини назорат қилишни ташкил этади;

6) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ва халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ гуруҳлар фаолиятига раҳбарлик қилади;

7) Олий Мажлис Кенгаши билан келишган ҳолда Олий Мажлис Раисининг ўринбосарлари, Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари раислари этиб сайлаш учун Олий Мажлисга номзодларни тақдим этади;

8) қўмиталар ва комиссиялар раисларининг тақдимига мувофиқ Олий Мажлис Кенгаши билан келишган ҳолда қўмиталар ва комиссияларнинг раис ўринбосарлари ҳамда котибларини тайинлайди;

9) қўмиталар ва комиссиялар раисларининг таклифига биноан қўмиталар ва комиссиялар таркибини ўзгартириб, сўнгра бу ўзгартишларни Олий Мажлис тасдиғига киритади;

10) Олий Мажлиснинг матбуот органлари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;

11) Олий Мажлис матбуот органлари низомларини ва таҳрир ҳайъатлари таркибини ҳамда уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар сметасини тасдиқлайди;

12) Олий Мажлисга қарашли матбуот органлари муҳаррирларини Олий Мажлис Кенгаши билан келишилган ҳолда тайинлайди ва лавозимларидан озод қилади;

13) Олий Мажлис депутатлари ва девонининг ишлаши учун зарур харажатлар сметасини тасдиқлайди;

14) Олий Мажлис ва унинг Кенгаши қарорларини имзолайди.

Олий Мажлис Раиси ўз ваколатига кирадиган масалаларни Кенгаш муҳокамасига киритишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.



14-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Раисининг ўринбосарлари

Олий Мажлис Раисининг ўринбосарлари Олий Мажлис депутатлари орасидан яширин овоз бериш йўли билан Олий Мажлис ваколати муддатига сайланадилар.

Олий Мажлис Раисининг ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон вакили - Олий Мажлис депутати бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раисининг ўринбосарлари Раиснинг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажарадилар ва у йўқлигида ёки унинг ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда Раиснинг вазифасини бажариб турадилар.



V БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

КЕНГАШИ, УНИНГ ТАРКИБИ ВА ВАКОЛАТЛАРИ

15-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгаши

Олий Мажлис ишини ташкил этиш ҳамда ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш учун биринчи сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши тузилади.



16-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгашининг таркиби

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг таркибига Олий Мажлис Раиси, Раиснинг ўринбосарлари, қўмиталарнинг, Мандат комиссиясининг раислари ва Олий Мажлис расмий фракцияларининг вакиллари киради.



17-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Кенгашининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши:

1) Олий Мажлис сессияси кун тартибига ва иш тартибига доир таклифларни тайёрлайди;

2) Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларини ҳамда қонунлар ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари ижроси тўғрисидаги ахборотларни эшитади;

3) қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини режалаштиришни уюштиради;

4) Олий Мажлис Раисининг таклифига биноан қонун лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

5) Олий Мажлис сессиясида депутатлар билдирган таклиф ва мулоҳазаларни таҳлил этади ҳамда улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилади;

6) сессиялар оралиғидаги даврда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда Олий Мажлис депутатларини жавобгарликка тортишга, шунингдек иш жойидаги маъмурият ташаббусига кўра депутатларни ишдан бўшатишга розилик бериш тўғрисидаги масалаларни қараб чиқади;

6.1) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви аъзоларини, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосарларини тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

7) Олий Мажлис иши ва депутатлар ўз ваколатларини самарали амалга оширишлари билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқади.

Олий Мажлис Кенгаши ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади, улар белгиланган тартибда эълон қилинади.



VI БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ

ВА КОМИССИЯЛАРИ

18-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

қўмиталари ва комиссияларини сайлаш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессияда депутатлар орасидан ўз ваколати муддатига ҳудудий депутатлар гуруҳлари вакиллари йиғилишининг таклифига биноан қўмиталар ва комиссиялар сайлайди ва уларнинг раисларини тасдиқлайди. Қўмиталар ва комиссиялар қонун лойиҳалари тайёрлаш ишларини олиб бориш, Олий Мажлис муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, қонунларнинг ва Олий Мажлис бошқа қарорларининг ижросини назорат қилиб туриш учун тузилади. Қўмиталар ва комиссияларнинг рўйхати ва миқдор таркиби Олий Мажлис томонидан белгиланади.

Олий Мажлис депутати, қоида тариқасида, Олий Мажлиснинг фақат битта қўмитаси ёки комиссиясининг аъзоси этиб сайланиши мумкин.

Қўмита ёки комиссия таркибига Олий Мажлис Раиси ва унинг ўринбосарлари сайланишлари мумкин эмас.

Қўмита, комиссия таркибига сайланмаган депутат улар ишида маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақлидир.

Қўмиталар ва комиссияларнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.

Зарурат бўлган ҳолларда Олий Мажлис янги қўмиталар ва комиссиялар тузиши ва сайлаши, илгари тузилган қўмиталар ва комиссияларни тугатиши ва қайта ташкил этиши мумкин.

Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари Олий Мажлис олдида масъул ва унга ҳисобдордирлар.



19-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссияларининг таркиби

Қўмиталар ва комиссиялар Олий Мажлис томонидан раис ва бошқа аъзолардан иборат таркибда сайланади. Қўмита, комиссиянинг раис ўринбосари ва котиби қўмита, комиссия раисининг тақдимига мувофиқ тегишли қўмита, комиссия аъзолари орасидан Олий Мажлис Раиси томонидан Олий Мажлис Кенгаши билан келишилган ҳолда тайинланади.

Қўмита, комиссияларнинг (муваққатлардан ташқари) раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари ўз фаолиятларини, қоида тариқасида, доимий асосда амалга оширадилар.



20-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

муваққат комиссиялари

Олий Мажлис ва унинг Кенгаши аниқ топшириқларни бажариш учун депутатлар орасидан муваққат комиссиялар тузиши мумкин. Муваққат комиссиялар ўз зиммаларига юкланган вазифаларни бажариб бўлганларидан кейин ёхуд Олий Мажлис ёки унинг Кенгаши қарорига биноан ўз фаолиятларини муддатидан илгари тўхтатадилар.



21-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссияларининг ишини ташкил этиш

Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари ишни ўз режаларига, Олий Мажлис, унинг Раиси ва Олий Мажлис Кенгаши топшириқларига ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этадилар.



22-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссияларининг мажлислари

Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг мажлислари заруратга қараб чақирилади ва Олий Мажлис мажлислари ўртасида ҳам, шунингдек сессиялар оралиғидаги даврда ҳам ўтказилади.

Олий Мажлис қўмиталари ва комиссияларининг мажлислари, башарти уларда қўмита ёки комиссия таркибининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Олий Мажлис қўмиталари, комиссияларининг мажлислари, қоида тариқасида, очиқ ўтказилади. Мажлисларга давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар маслаҳат овози ҳуқуқи билан, шунингдек қўмиталар ва комиссияларнинг фаолиятидан жамоатчиликни кенг хабардор қилиш учун матбуот органлари, телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.

Зарурат бўлганда қўмита ёки комиссия ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.



23-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссияларининг ваколатлари

Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари:

1) Олий Мажлис, унинг Раиси, Олий Мажлис Кенгаши топшириғига биноан ёки ўз ташаббуслари билан тасарруфларидаги масалалар бўйича қонунларнинг ва Олий Мажлис бошқа қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқадилар;

2) қонун ҳужжатларини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни тайёрлайдилар, Олий Мажлис сессияси кун тартибига доир таклифлар киритадилар;

3) қўмита, комиссия ишида иштирок этиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари вакилларини, мутахассислар ва олимларни таклиф этадилар;

4) қўмитанинг ёки комиссиянинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаларини ҳам, қонун чиқариш ташаббуси тартибида тушган қонун лойиҳаларини ҳам илмий экспертизага юборадилар, улар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг хулосасини, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жамоат бирлашмалари, шунингдек олимлар ва мутахассисларнинг фикрини сўрайдилар;

5) ўрганиб чиқиш учун ўзларига берилган қонун лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқиш натижалари юзасидан Олий Мажлисга ёки унинг Кенгашига хулосалар, таклифлар ва мулоҳазалар тақдим этадилар;

6) Олий Мажлис мажлисларида ўз тасарруфларидаги масалалар бўйича маърузалар ва қўшимча маърузалар билан сўзга чиқадилар;

7) Олий Мажлиснинг Раиси ёки Олий Мажлиснинг Кенгаши йўллаган республика бюджети лойиҳаларини, унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек давлат стратегик дастурлари лойиҳаларини қараб чиқадилар;

8) ўз тасарруфларидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритадилар;

9) ўз тасарруфларидаги масалалар бўйича давлат органлари ва жамоат бирлашмаларидан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, ёзма хулосаларни, ҳисобот маълумотларини ва бошқа материалларни талаб қиладилар;

10) қонунларнинг ва республика Олий Мажлиси бошқа қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширадилар;

11) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларининг қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа ҳужжатлари, қўмиталар, комиссиялар тавсиялари бажарилиши юзасидан ахборотларини эшитадилар.



24-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссияларининг қарорлари

Қараб чиқилаётган масалалар юзасидан қўмита ёки комиссия тавсия йўсинида қарор қабул қилади ёхуд хулоса беради. Бир нечта қўмита ва комиссия томонидан қараб чиқиладиган масалалар юзасидан қўшма қарор ёки хулоса қабул қилинади.

Қўмита ва комиссияларда барча масалалар қўмита ёки комиссия аъзолари умумий таркибининг оддий кўпчилик овози билан ҳал этилади.

Қўмиталар ва комиссияларнинг давлат органларига, жамоат бирлашмаларига йўлланадиган қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиши шарт, натижалар ёки кўрилган чоралар ҳақида, башарти қарорда ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, узоғи билан бир ой муддат ичида хабар берилиши лозим.



VII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

25-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Котибияти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Олий Мажлис Котибияти тузилади.

Котибиятнинг тузилиши, штатлари ва ишлаш тартиби Олий Мажлис Раиси томонидан тасдиқланади.

Котибият ходимларининг меҳнат муносабатлари Олий Мажлис ваколати муддатига боғлиқ эмас.



26-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг харажатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг харажатлари республика бюджетини тасдиқлаш чоғида назарда тутилади.



27-модда. Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Иш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг органлари фаолияти тартиботи Олий Мажлиснинг Иш тартиби билан белгиланади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов










































Время: 0.2338
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск