Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2007 й. ПҚ-572-сон "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси телекоммуникация тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.2007 й.

N ПҚ-572



"ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ" АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТАРМОҚЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сонли қарорини амалга ошириш ҳамда мамлакатнинг ахборот-телекоммуникация тизимини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Хитой Тараққиёт Банки ва "Huawei Technologies Co. Ltd" (ХХР) компанияси билан биргаликда лизинг асосида, умумий қиймати 21 283,70 минг АҚШ доллари миқдорига тенг, 1-иловага* мувофиқ лойиҳанинг таркибий қисмларини ҳисобга олган ҳолда "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси телекоммуникация тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш" тўғрисидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

махсус комиссия томонидан, жойига бориб ускуналарнинг сифат кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш шароитлари ўрганиб чиқилди ва харид қилинадиган ускуналарнинг юқори технологик даражаси, техник характеристикаси халқаро норма ва стандартларга мувофиқлиги қайд этилди;

махсус комиссия хулосалари асосида "Алоқабанк" акциядорлик-тижорат банки томонидан белгиланган тартибда "Huawei Technologies Co. Ltd" (ХХР) компанияси билан ускуналарни етказиб бериш бўйича беш лотдан иборат 18 313,52 минг АҚШ доллари миқдорида, кейинчалик "Ўзбектелеком" АКга лизингга бериш учун шартнома имзоланди;

"Алоқабанк" АТБ ва "Ўзбектелеком" АК ўртасида лизинг шартномаси тузилди.


3. Шартномани қуйидаги тартибда:

"Алоқабанк" АТБга берилган тўлаш муддати 8 йил бўлган, Хитой Тараққиёт Банки кредити ҳисобидан - шартноманинг 85 фоизи 15 566, 49 минг АҚШ доллари миқдорида;

"Алоқабанк" АТБнинг шахсий маблағлари ҳисобидан - шартноманинг 15 фоизи 2 747, 03 минг АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш белгилансин.


4. Қуйидагилар:

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси телекоммуникация тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси, асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан 2-иловага* мувофиқ;

"Алоқабанк" акциядорлик-тижорат банкига бериладиган Хитой Тараққиёт Банки кредитини тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Хитой Тараққиёт Банки томонидан берилган асосий қарзни узиш, кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш, лизинг шартномасига мувофиқ "Ўзбектелеком" АКдан тушадиган "Алоқабанк" АТБнинг лизинг тўловлари ҳисобидан амалга оширилади;

лизинг ва у билан боғлиқ тўловлар, шунингдек лойиҳани амалга ошириш бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасига киритилган бошқа харажатлар, "Ўзбектелеком" АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Мазкур қарорнинг 1-иловасига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:

Хитой Тарақиёт Банкини - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундирилиб олинадиган фойда солиғи;

"Алоқабанк" акциядорлик-тижорат банкини - импорт қилинадиган ускуналар ва материаллар бўйича божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 38-модда.








































Время: 0.1356
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск