Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2007 й. ПҚ-578-сон "Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлиги - "Ўзинфоинвест"ни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2007 й.

N ПҚ-578



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ АХБОРОТ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА КЎМАКЛАШИШ

АГЕНТЛИГИ - "ЎЗИНФОИНВЕСТ"НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш жараёнини янада ривожлантириш, хорижга Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳияти ҳақида ахборот узатиш, республикада яратилган қулай инвестиция муҳити тўғрисида хорижий ишбилармон доираларни кенг хабардор этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузурида Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлиги - "Ўзинфоинвест"ни (бундан кейин матнда Агентлик деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ресурс салоҳияти, шунингдек хорижий инвестицияларни жалб этиш учун республикада яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида хорижий ишбилармонлар доиралари ўртасида ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

хорижий инвесторларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш, уларга истиқболли лойиҳалар, Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда инвестиция фаолиятининг норматив-ҳуқуқий асослари тўғрисида белгиланган имтиёз ва преференцияларни ҳисобга олган ҳолда ахборот тақдим этиш;

ўзаро манфаатли истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвесторлар билан маҳаллий тадбиркорлар ўртасида учрашув ва музокараларни белгиланган тартибда ташкил этиш;

чет мамлакатларда реклама тадбирлари ва акциялари (мавзули кўргазмалар, анжуманлар, тақдимотлар, конференциялар ва семинарлар) ўтказиш, ихтисослаштирилган адабиётлар, буклетлар чоп этиш, Интернет тизимида ихтисослаштирилган ахборот веб-сайтини ташкил этиш ва юритиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг юксак халқаро мавқеини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш.


3. Белгилансинки, Агентлик:

юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил муассаса ҳисобланади ва ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирига ҳисоб беради;

республика бюджети маблағлари, ўзининг даромадлари, ҳомийлик ёрдами ва грантлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Қуйидагилар:

ходимларнинг умумий чекланган сони 18 бирликдан иборат, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимлари сонини 13 бирликка қисқартириш ҳамда Агентликка қўшимча 5 та штат бирлиги ажратиш орқали, "Ўзинфоинвест" агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

"Ўзинфоинвест" агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида Агентликнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили давлат бюджети харажатларида Агентлик таъминотига маблағ ажратишни назарда тутсин.


7. Агентлик Тошкент шаҳар, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги биносига жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сонли қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 6 февралдаги

ПҚ-578-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил

этиш тўғрисида" 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сонли

қарорига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг 1-бандидаги учинчи хатбоши, 2-бандидаги биринчи хатбоши ва 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 1-илованинг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати" номли бўлими қуйидаги мазмундаги 12-банд билан тўлдирилсин:

"12. "Ўзинфоинвест" агентлиги".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 40-модда.



































Время: 0.2252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск