ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /

Осиё ва Паросиё ўйинларида кўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 08.02.2007 й. 1657-сон билан рўйхатга олинган 05.01.2007 й. Молия вазирлигининг 2-сон, Марказий банк Бошқарувининг 285-В-сон, Мадният ва спорт ишлари вазирлигининг 01-10-14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 8 февралда 1657-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Марказий

банки Бошқарувининг

ва Маданият ва спорт

ишлари вазирлигининг

2007 йил 5 январдаги

2, 285-В ва 01-10-14 сон

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Осиё ва Паросиё ўйинларида қўлга киритилган юксак

натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига

пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги "Осиё ва Паросиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида"ги ПФ-3832-сонли Фармонига мувофиқ Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалини олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартибини белгилайди.

1. Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчилари қуйидаги миқдорларда бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланадилар:

олтин медал - 5000 АҚШ доллари;

кумуш медал - 3000 АҚШ доллари;

бронза медал - 2000 АҚШ доллари.


2. Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бирйўла тўланадиган пул мукофотларини бериш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджетидан амалга оширилади.

3. Кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан навбатдаги молиявий йил учун Давлат бюджети харажатларини тасдиқлашда кўзда тутилади.


4. Бюджет маблағларини ажратиш, уларни эркин муомаладаги валютага айирбошлаш ва бирйўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши асосида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлигига банклараро савдо сессиясидан валюта маблағлари харид қилиши учун миллий валютада маблағ ўтказади.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги миллий валютада ажратилган маблағни эркин муомаладаги валюта харид қилиш учун ўрнатилган тартибда ваколатли банкка ўтказиб беради.


6. Ваколатли банк банклараро савдо сессиясида валюта маблағларини харид қилади ва Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг депозит валюта ҳисобрақамларига мувофиқ равишда ўтказиб беради.

7. Осиё ва Паросиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалини олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларини келгусида тақдирлаш учун ваколатли банк Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўрнатилган тартибда омонат дафтарчаларини тақдим қилади.

8. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 59-модда.

































Время: 0.1806
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск