Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.1998 й. 320-ф-сон фармойишига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 июлдаги

320-ф-сонли фармойишига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчиларни

қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тасдиқланган белгиланган бепул ўқиш учун давлат грантларига мувофиқ ва тўлов-контракт асосида қўшимча ўринларга қабулни амалга оширадилар.


2. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг тақдимномаларига кўра Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси деб аталади) мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича ўринлар сонини тасдиқлайди ва бу ҳақдаги маълумотларнинг эълон қилинишини таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш умумий ўрта таълим (11-синфлар) негизида - тест синовлари натижалари асосида йиғилган балларни ҳисобга олган ҳолда рейтинг тизими бўйича; базавий таълим асосида (9-синфлар) - кириш синовлари натижаларига кўра амалга оширилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, имтиҳонлар натижаларига кўра ва тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар имтиҳон натижалари ва тест баллари рейтинги асосида ўрнатилган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

Танлов ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига, мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик), ўқитиш тиллари ва шакллари бўйича алоҳида ўтказилади.

Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази амалга оширади. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази вакиллари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари жойларда тест ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.

Кўзи ожиз абитуриентларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда - Олий таълим вазирлиги деб аталади) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган балларнинг камида 30 фоизини тўплаган I ва II гуруҳ ногиронлари, шу жумладан, болаликдан I ва II гуруҳ ногаронларини, етим болалар ҳамда "Меҳрибонлик уйлари" болалар интернат-уйлари тарбияланувчиларини қабул қилиш масаласи Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.


4. Тест синовлари уч тилда - ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик) бўйича ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатларни қабул қилиш бошлангунга қадар вазирликлар ва идоралар томонидан аниқланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Абитуриент тест синовларини у ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида ўқийдиган тилда топширади.

Мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича тест синовлари учун тегишли фанлар мажмуаси белгиланади (1-илова).

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг айрим мутахассисликлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча профиль (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади (2-илова).


5. Айрим мутахассисликлар бўйича ўқитиш тожик тилида (3-илова) ёки қозоқ тилида (4-илова) олиб бориладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тест синовлари ўрнига Олий таълим вазирлигининг алоҳида Низоми билан белгиланадиган мазкур мутахассислик учун мўлжалланган ўқитиш тилида кўп балли баҳолаш тизими бўйича имтиҳон синовлари ўтказилади.

Ушбу мутахассисликларга аризалар мактабни тегишлича фақат тожик ёки қозоқ тилларида битирган абитуриентлардан қабул қилинади.


6. Профиль (ижодий) ҳамда кўп балли имтиҳонлар, шунингдек базавий маълумотли абитуриентлар учун имтиҳон синовлари Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Тартиб ва дастурларга мувофиқ ўтказилади.



ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


7. Хорижий фуқаролар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида" 1994 йил 24 майдаги 266-сонли қарорига кўра ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссияси билан ёзма равишда келишилган шартларда тўлов-контракт асосида қабул қилинадилар.

Хорижий фуқароларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишлари учун тўлов миқдори Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.



ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўз фаолиятини Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширадиган қабул комиссиялари ташкил қилинади.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Абитуриент ўқишга кириш чоғида қуйидагиларни тақдим этади:

мутахассислик гуруҳи (мутахассислик), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси; N 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

3x4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

I ва II гуруҳ ногаронлари, етим болалар ва "Меҳрибонлик уйлари" болалар интернат-уйларида тарбияланганлар асл нусхадаги тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг ўқишга юбориш ҳақидаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар ҳам уларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул комиссиясига тақдим этадилар.

Абитуриент томонидан паспорт (туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат ҳам шахсан кўрсатилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг қабул комиссиялари 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига мутахассислик гуруҳи (мутахассислик), ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг (шу жумладан, юқорида қайд этилган тоифалари) сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни тақдим этадилар.



ПРОФИЛЬ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР


9. Профиль (ижодий) имтиҳонлар тест синовларига қадар 11 июлдан 27 июлгача, тест синовларида назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 50 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.

Профиль (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозилик (аппеляция) аризалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг қабул комиссияси томонидан Олий таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, 28 июлга қадар кўриб чиқилади.

Профиль (ижодий) имтиҳонлар натижалари ҳақидаги маълумотлар Давлат тест марказига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан 29 июлга қадар тақдим этилади.



ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


10. Ўқитиш шаклидан қатъи назар, барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун тест синовларини ўтказишнинг ягона муддати - 11 август қилиб белгиланади.


11. Абитуриентлар мутахассисликлар гуруҳларига (мутахассисликка) кўра 1-иловага мувофиқ икки фан мажмуаси бўйича тест синовларидан ўтадилар.

Тест топшириқлари ва имтиҳон саволлари ўрта ва базавий умумтаълим мактабининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.


12. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади. Тест синовлари учун қуйидаги вақт меъёри белгиланади:

72 саволга 2 соат.

Мажмуалар қуйидаги фанлардан тузилади:

1. Математика;

2. Кимё;

3. Биология;

4. Тарих;

5. Она тили ва адабиёти (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ёки қорақалпоқ тили ва адабиёти).

Тест синовлари бошланишига қадар, 30 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Тест синовларини ташкил этиш ва уларни ўтказиш, жойларда тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этиш масъулияти Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссияларининг раислари ва ҳокимликлар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.

Барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тест синови эрталаб соат 8 дан 30 дақиқа ўтганда, тушунтириш ишлари билан бошланади. Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа ажратилади.

Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Қабул қоидалари бўйича тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентлар эътирози кўриб чиқилмайди.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.



АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ

АСОСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЎҚИШ УЧУН

ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ


13. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қўшимча қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгилаган грантларнинг умумий сонининг 50 фоизи доирасида ягона қабул қоидалари асосида имтиҳонлар натижалари ва тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин уларни ўқишга қабул қиладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида улар ўқитишнинг тўлиқ қийматини тўлашлари тўғрисида контрактлар расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланклари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда, 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида Давлат комиссияси томонидан ўқишга тавсия этилган абитуриентлар тўловни контрактда кўрсатилган ўқишга сарфланадиган харажатлар қийматини ҳар йили тўла қоплаган ҳолда амалга оширадилар.

Ўқиш учун тўлов-контракт асосида грантлар ажратиш тартиби, контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат комиссиясида тасдиқланган тегишли Низом билан тартибга солинади.



ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ,

ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАР

ҒОЛИБЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сонли қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси томонидан ўтказилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари ҳамда Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига танловдан ташқари, тест синовларисиз ва профиль (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни Мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар), ўқитиш шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига 27 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар.



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ

ЎТАГАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


15. Ўзбекистон Рсспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида" 1994 йил 3 октябрдаги 496-сонли қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилинишида, тест синовларида улар тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшган ҳолда имтиёзли шароитлар берилади.

Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.

Қабул комиссиялари 27 июлгача ушбу тоифага кирувчи абитуриентлардан тушган аризаларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар), ўқитиш шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига тақдим этадилар.



ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


16. Давлат комиссиясининг абитуриентларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августдан кечикмай қабул қилинади ва у 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича ўқувчилар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларнинг расмийлаштирилиши учун асос бўлади.

Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи абитуриентларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 10 сентябрдан кечиктирилмай ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.





1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасаларига кирувчилар учун тест синовлари бўйича

мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар)

(*) ҳамда уларга тегишли фанлар

РЎЙХАТИ

Код

(**)

Мутахассисликлар гуруҳлари

ва мутахассисликлар номи

Тест синовлари ўтказиладиган фанлар номи

Бир тўғри жавоб учун бериладиган балл миқдори

Х301

- мутахассисликлар гуруҳлари:

иқтисодиёт; экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; гидрология ва метеорология; геология ва фойдали қазилмали конларни қидириш; фойдали қазилмали конларни очиш; энергетика; машинасозлик ва металларга ишлов бериш; авиация техникаси; автомобиллар ва тракторлар; энергетика машинасозлиги; машиналар ва ускуналарни ишлатиш, созлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш; электротехника; асбобсозлик ва асбоб-ускуна ҳамда аппаратлардан фойдаланиш; электрон техника; автоматика ва автоматлаштириш воситаларидан фойдаланиш; ҳисоблаш техникаси ва автоматлаштирилган тизимлар; радиотехника ва алоқа; транспортдан фойдаланиш; ёғоч тайёрлаш ва ёғочни қайта ишлаш; архитектура ва қурилиш; геодезия ва картография.

Математика

Она тили ва адабиёти

3.1

2.1



































- мутахассисликлар:

касб таълими; металларга босим билан ишлов бериш; қора ва рангли металларни қуйиш; металларга иссиқлик билан ишлов бериш; тиббий оптика; толали материалларга дастлабки ишлов бериш; табиий ипакка дастлабки ишлов бериш; ип-йигирув ишлаб чиқариши; газламалар ва трикотаж технологияси; халқ истеъмоли буюмларини андозалаш ва



конструкциялаш; тикувчилик ишлари; босма қолипларни тайёрлаш; чоп этиш ишлари; рисола ва муқова ишлаб чиқариш; чармдан буюмлар ишлаб чиқариш; китоб ва журналларни техник таҳрир қилиш; ер тузилиши;

гидромелиорация; гидромелиорация ишларини механизациялаш; кўкаламзорлаштириш ва боғ-хиёбон хўжалиги; қишлоқ хўжалигини механизациялаш; қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унинг технологияси; фермер (деҳқон) хўжалигини ташкил қилиш; ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш ва унинг товаршунослиги; товаршунослик, моддий-техник таъминотни ва сотишни ташкил қилиш; китоб товаршунослиги; аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш; кооператив савдони ташкил қилиш ва халқ истеъмоли молларининг товаршунослиги; қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини тайёрлашни ташкил қилиш ва уларнинг товаршунослиги; радиотехника ўлчовлари; электр техникаси ўлчовлари; механик ўлчовлар; стандартлаш ва маҳсулот сифатини назорат қилиш; меҳнат таълими; тасвирий санъат ва чизмачиликни ўқитиш; бошланғич синфларда ўқитиш.

Х302

- мутахассисликлар гуруҳлари:


кимёвий технология; озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Кимё

Она тили ва адабиёти

3.1

2.1


- мутахассисликлар:



гигиена, санитария ва эпидемиология; фармация; лаборатория диагностикаси; рангли металлар ишлаб чиқариш; нотўқима ва тўқимачилик материаллари технологияси;

пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кимёвий технологияси; чарм ва мўйна технологияси; ўрмон хўжалиги; агрономлик; ўсимликларни ҳимоя қилиш; ипакчилик; озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш ва уларнинг товаршунослиги; таом тайёрлаш технологияси ва умумий овқатланишни ташкил килиш; буюмларни кимёвий тозалаш ва бўяш; сартарошлик санъати ва декоратив косметика; кимёвий бирикмалар сифатини аналитик усулда назорат қилиш; металлар ва пайвандланган бирикмалар сифатини назорат қилиш.

Х303

- мутахассисликлар:


жисмоний тарбия; даволаш иши; акушерлик иши; протез ишлаб чиқариш; ортопедик стоматология;

Биология

Она тили ва адабиёти

3.1

2.1

стоматология; ҳамширалик иши;

асаларичилик; зоотехния; ветеринария; зооветеринария; мактабгача тарбия.

Х304

- мутахассисликлар гуруҳлари:

ҳуқуқ ва ҳужжатларни юритиш




- мутахассисликлар:




китоб ва журналлар мусаҳҳихлиги; меҳмонхоналарда ва сайёҳлик комплексларида хизмат кўрсатишни ташкил қилиш

Тарих

Она тили ва адабиёти

3.1

2.1

Изоҳ:

) "Маданият ва санъат" мутахассисликлари гуруҳидан ташқари;

**) Мутахассислик кодидаги "X" белгиси ўрнига ўқиш олиб бориладиган тегишли тилнинг рақами кўрсатилади:

Умумий асосларда ўқишга кирувчи абитуриентлар учун

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентлар учун:

1 - ўзбек тили

2 - рус тили

қорақалпоқ тили

4 - ўзбек тили

5 - рус тили

6 - қорақалпоқ тили




2-ИЛОВА


Тест синовига қўшимча равишда профиль (ижодий)

имтиҳон (*) ўтказиладиган мутахассисликлар

РЎЙXАТИ

Код

(**)

Мутахассисликлар номи

Ижодий ёки профиль имтиҳон

(баҳо 0 дан 80 баллгача)

Тест синовлари ўтказиладиган фанлар

Бир тўғри жавоб учун бериладиган балл миқдори

Х534

Касб таълими

Мутахассислик буйича

Математика

3.1



Она тили ва адабиёти

2.1




Х535

Тасвирий санъат ва чизмачиликни ўқитиш

Расм

Математика

3.1


Она тили ва адабиёти

2.1



Х536

Жисмоний тарбия

Жисмоний тарбия

Биология

Она тили ва адабиёти

3.1




2.1





Х537

Мусиқий тарбия

Мусиқа ва ашула

Она тили ва адабиёти

Тарих

3.1








2.1

Х538

Халқ истеъмол буюмларини андозалаш ва констукциялаш

Расм

Математика

Она тили ва адабиёти

3.1


2.1






Х359

Архитектура

Расм

Математика

Она тили ва адабиёти

3.1



2.1




Х540

Сартарошлик санъати ва декоратив косметика

Расм

Математика

Она тили ва адабиёти

3.1


2.1






Изоҳ:

(*) - "Маданият ва санъат" мутахассисликлари гуруҳидан ташқари

(**) - Абитуриентлар тест синовлари усулида танланадиган, қабул ва ўқитиш ўзбек ва рус тилларида ҳам олиб бориладиган мутахассисликлар





3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг қабул ва ўқитиш тожик тилида

олиб бориладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари мутахассисликлари (*)

РЎЙХАТИ

N

Ўқитиш тили

(**) Мутахассисликлар номи

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

1.

Тожик тили

(**) Бухгалтерлик ҳисоби

Бухоро кооператив техникуми

Самарқанд кооператив коллежи

Самарқанд саноат-иқтисодиёт коллежи

2.

Тожик тили

(**) Тижоратчилик фаолияти

Самарқанд кооператив коллежи


3.

Тожик тили

(**) Автомобил ва двигателларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш

Самарқанд саноат- иқтисодиёт коллежи


4.

Тожик тили

(**) Бошланғич синфларда ўқитиш

Самарқанд 2-педагогика билим юрти

5.

Тожик тили

(**) Мактабгача тарбия

Беруний номидаги Самарқанд

педагогика билим юрти

б.

Тожик тили

(**) Мактабгача тарбия

Косонсой педагогика билим юрти

Изоҳ:

(*) - "Маданият ва санъат" мутахассисликлари гуруҳидан ташқари

(**) - Абитуриентлар тест синовлари усулида танланадиган, қабул ва ўқитиш ўзбек ва рус тилларида ҳам олиб бориладиган мутахассисликлар





4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг қабул ва ўқитиш қозоқ тилида

олиб бориладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари мутахассисликлари

РЎЙХАТИ

N

Ўқитиш тили

Мутахассисликлар номи

Ўрта махсус, касб-ўунар таълими муассасалари

1.

Қозоқ тили

(*) Қишлоқ хўжалигини механизациялаш

Мирзачўл агро-иқтисодиёт коллежи

2.

Қозоқ тили

(*) Фермер (деҳқон) хўжалигини ташкил

қилиш

Мирзачўл агро-иқтисодиёт коллежи 

3.

Қозоқ тили

(*) Бухгалтерлик ҳисоби

Мирзачўл агро-иқтисодиёт коллежи

4.

Қозоқ тили

(*) Бошланғич синфларда ўқитиш

Сирдарё педагогика билим юрти

Қозоқ тили

(*) Бошланғич синфларда ўқитиш

Навоий педагогика билим юрти

Қозоқ тили

(*) Бошланғич синфларда ўқитиш

Хўжайли педагогика билим юрти

Қозоқ тили

(*) Бошланғич синфларда ўқитиш

Беруний педагогика билим юрти

Қозоқ тили

(*) Бошланғич синфларда ўқитиш

Тошкент вилоят педагогика билим юрти

5.

Қозоқ тили

(*) Мактабгача тарбия

Жиззах педагогика билим юрти

6.

Қозоқ тили

(*) Мактабгача тарбия

Навоий педагогика билим юрти

7.

Қозоқ тили

(*) Мактабгача тарбия

Тошкент вилоят педагогика билим юрти

Изоҳ:

(*) - Абитуриентлар тест синовлари усулида танланадиган, қабул ва ўқитиш ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган мутахассисликлар




































Время: 0.1825
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск