ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2007 й. 34-сон "Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2007 й.

N 34



ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ

ҲАМДА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

УЧУН  МАСЪУЛ  БЎЛГАН  ДАВЛАТ  ОРГАНЛАРИ

РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар:

тегишли давлат ахборот ресурслари шакллантирилиши, улардан фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида қўллаб-қувватланиши ва янгиланишини таъминласинлар;

давлат органларининг ишлатилаётган ахборот тизимларини жорий йил 30 июнгача белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 16 февралдаги

34-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш,

улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун

масъул бўлган давлат органлари рўйхатига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 1-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 1-1-позиция қўшилсин:

1-1

Аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари


Молия вазирлиги


2. 17-позиция қуйидаги мазмунда баён қилинсин:

17

Давлат, тармоқ стандартлари, маъмурий-ҳудудий стандартлар ҳамда амал қилинадиган ҳужжатлар ва уларга ўзгартиришлар, шунингдек стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича нормалар ва қоидалар давлат реестри


Ўзбекистон стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

3. 17-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 17-1 ва 17-2-позициялар қўшилсин:

17-1

Корхоналарнинг маҳсулотларга техник шартлари, стандартлари ва уларга ўзгартиришлар давлат реестри


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги


17-2

Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестри


4. 40-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 40-1 ва 40-2-позициялар қўшилсин:

40-1

Ўзбекистон Республикаси матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш Ягона давлат реестри


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


40-2

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган нашриётлар давлат реестри


5. 42-позициядаги "Давлат ахборот ресурслари номи" устунида "ахборот ресурслари" сўзларидан кейин "ва давлат органларининг ахборот тизимлари" сўзлари қўшилсин.


6. 43-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 43-1-позиция қўшилсин:

43-1

Телекоммуникациялар соҳасида берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги


7. Қуйидаги мазмундаги 45-51-позициялар қўшилсин:

45

Содир бўлган фавқулодда вазиятлар маълумотлар базаси


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

46

Автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш хуқуқи учун юридик ва жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

47

Энергетик текширишлар ва экспертизалар ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси

48

Импорт ва экспорт бўйича ғаллани ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини давлат инспекциясидан ўтказиш реестри


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси


49

Банк депозиторлари миллий ахборот базаси


Марказий банк


50

Электрон маълумотномалар ягона базаси (МБ ЭМЯБ)


51

Ўзбекистон Республикаси экспорт қилувчилари маълумотлар базаси


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 65-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 2-3, 9-модда.






























Время: 0.2070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск