Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2007 й. 36-сон "Литва Республикаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.02.2007 й.

N 36


ЛИТВА РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Литва Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар давомида эришилган аҳдлашувларнинг тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси билан Литва Республикаси ўртасидаги яқин истиқболга мўлжалланган ҳамкорликни янада ривожлантириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тадбирлар режасини бажариш бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.


3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Аппаратига ахборот тақдим этсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 16 февралдаги

36-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Литва Республикаси

ўртасидаги яқин истиқболга мўлжалланган

ҳамкорликни янада ривожлантириш

ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р


Мақсад


Тадбирлар


Муддатлари


Бажарувчилар


I. СИЁСИЙ СОҲА

1.1.

Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш

1.1.1. Литва ташқи ишлар вазири П.Вайтиекунаснинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш


2007 йил I ярим йиллиги

Ташқи ишлар вазирлиги

1.1.2. Вильнюсда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан Литва Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказиш


2008 йил I ярим йиллиги

Ташқи ишлар вазирлиги

1.2.

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш

1.2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Литва билан парламентлараро алоқалар гуруҳини ташкил этиш (депутатлар ва сенаторлардан), шунингдек парламент делегацияларини айирбошлаш масалаларини ишлаб чиқиш


2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати (келишув бўйича)

II. СУД-ҲУҚУҚ ВА ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИ

2.1.

Халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотрафика ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда, шунингдек суд-ҳуқуқ соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш

2.1.1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ГФР Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтадиган транзит, шунингдек унинг ҳарбий инфратузилмасига кириш ва ундан фойдаланиш тўғрисида 2002 йил 12 февралда тузилган битимга Литванинг қўшилишини ҳуқуқий расмийлаштириш масалаларини ҳал қилиш


2007 йил

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

2.1.2. Суд-ҳуқуқ соҳасида тажриба ва ахборот айирбошлаш мақсадида Ўзбекистон ва Литванинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа тегишли органлари вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, шунингдек жиноятчиликка, божхона қонунчилиги, бошқа идоралараро шартномалар бузилишига қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимларнинг амалда рўёбга чиқарилишини ташкил этиш


2007-2008 йиллар

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

III. ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР СОҲАСИ

3.1.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг шартномавий-хуқуқий базасини мустаҳкамлаш


3.1.1. Қуйидаларни:

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида;


2007 йил

I ярим йиллиги

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

- "Ўзстандарт" агентлиги билан Литванинг тегишли миллий органи ўртасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги хамкорлнк тўғрисида;


2007 йил

"Узстандарт" агентлиги, Ташқи ишлар вазир,иги

- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Литва саноатчилар Конфедерацияси ўртасида хамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш


2007 йил

Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги

3.2.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш

3.2.1. Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Литва ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи мажлисини, шунингдек Транспорт бўйича Ўзбекистон-Литва ишчи гуруҳининг иккинчи мажлисини ўтказиш

2007 йил II ярим йиллиги

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ташқи ишлар вазирлиги



3.2.2. Ўзаро манфаатли бўлган турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилиш учун иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон делегациясининг Литвага ташрифини ташкил этиш


2007 йил май-июнь

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар



3.2.3. Литванинг тўғридан-тўғри инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, тўқимачилик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларига жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш


2007-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда



3.2.4. Литва билан транспортда ташишлар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

2007 йил I ярим йиллиги

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзташқитранс" давлат-акциядорлик компанияси


IV. МАДАНИЙ-ГУМАНИТАР СОҲАЛАРДАГИ ҲАМКОРЛИК

4.1

Маданият, таълим, фан ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш

4.1.1. Ўзаро кўргазмалар ва гастроллар ташкил этиш, шунингдек маданий мерос объектларини ҳисобга қўйиш, муҳофаза ва реставрация қилиш, улардан фойдаланиш ва шу кабилар соҳасида тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш


2007-2008 йиллар

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Ташқи ишлар вазирлиги


4.1.2. Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида электроника, приборсозлик, ахборот ва компьютер технологиялари, тиббиёт, фармакология ва бошқа устувор соҳаларда тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш

2007-2008 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги



4.1.3. Перинатал тиббиёт, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш


2007-2008 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


4.1.4. "Соғлом авлод учун", "Сен ёлғиз эмассан" жамғармалари билан Литванинг тегишли ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш


2007-2008 йиллар

"Соғлом авлод учун", "Сен ёлғиз эмассан" жамғармалари, Ташқи ишлар вазирлиги

4.2.

Туризм соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш

4.2.1. Литва туризм операторлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистонга инфо-турларни, шунингдек Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги мутахассисларининг Литвадаги тегишли муассасаларда ўқиши ва малака оширишини ташкил этиш


2007-2008 йиллар

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 67-модда.












































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск