Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Банклар. Кредит ташкилотлари. Ломбардлар. Микрокредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2007 й. 37-сон "Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2007 й.

N 37



МИКРОМОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР

БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш, микрокредит ташкилотларининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ республика ҳудудида микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, тартибга солиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

2007 йил 1 апрелдан бошлаб республика ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли лицензиясисиз микрокредит ташкилотлари фаолияти амалга оширилишига йўл қўйилмайди;

микрокредит ташкилотлари фаолияти амалга оширилиши ҳуқуқига ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

микрокредит ташкилотлари фаолияти амалга оширилиши ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

республикада рўйхатдан ўтказилган ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини амалга оширадиган юридик шахсларни хатловдан ўтказишни 2007 йил 1 апрелгача бўлган муддатда тугалласин ва уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли лицензия берсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда минтақалар бўйича мақсадли йўналишларни назарда тутадиган 2007-2008 йилларда микрокредит ташкилотлари тармоғини барпо этиш ва кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга микрокредит ташкилотларига солиқ солиш хусусиятларини аниқлаштириш юзасидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 68-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 2-3, 11-модда.











































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск