Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.1993 й. 111-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг баъзи масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1993 й.

N 111



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ

БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республиками Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 10 августдаги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 12 августдаги 375-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига 1-иловага* мувофиқ қўшимча 150 нафар штат ажратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қўшимча штатларини таъминлаш учун республика бюджетидан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлар таркиби учун махсус унвонлар бериш тўғрисидаги вақтинчалик Низомлар тасдицлансин (2 ва 3-иловалар).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 8 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизматни ўташ ҳакида вақтинчалик Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларига жорий этилсин.


4. Собиқ Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликларни четга олиб чиқиб кетишни назорат қилиш Давлат инспекцияси Бош бошқармасининг шахсий ва махсус унвонлари бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бокхона қўмитаси органларн тизимига киритилган мансабдор шахсларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва божхона органларида ишлаган ватқи кўп йиллик хизматига фоизлар қўшимча хақ тўлаш учун хизмат стажига ёзилсин ва уларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларига нисбатан, қўлланиладиган пенсия белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назоратининг республика чегарасида жойлашган барча доимий постларини бинолари, алоқа воситалар, техникаси, қўшимча иншоотлари ва бошқа мулклари билан бирга Давлат божхона қўмитаси балансига ўтказсин.


6. Ўрта Осиё темир йўл Бошқармаси темир йул составларини тузиш амалга ошириладиган ва Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетаётган фуаролар поездга чиқариладигн барча темир йўл станциялари ва темир йўл вокзалларида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларини хизмат бинолари, мебель ва бошқа инвентарлар, шунингдек, телефон алоқаси билан таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И.К. Журабеков зиммзсига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.










































Время: 0.1836
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск