ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1993 й. 125-сон "Республикада иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорларнинг бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссиялари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
05.03.1993 й.
РЕСПУБЛИКАДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТНИ
АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР
ҚАРОРЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ
ҚИЛУВЧИ ЖАМОАТ КОМИССИЯЛАРИ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорларнинг бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссияларини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 2 ноябрдаги Фармонини бажариш, иқтисодий ислоҳотни амалга оширишни назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари ходимларининг сони 17 кишига, шу жумладан, қўмита раисининг ўринбосари лавозими қўшилган ҳолда марказий аппарат 3 кишига кўпайтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат назорати органларининг юқорида кўрсатилган ходимлар сони учун етарли миқдорда Республика бюджетидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
2. "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси Давлат назорати кўмитасига қўшимча ҳисоблаш ва кўпайтириш техникалари ҳамда моддий-техника ресурслари ажратилишини назарда тутсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ташкил этилган жамоат комиссияларини телефон алоқаси билан таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Давлат назорати идораларига комиссиялар ишини ташкил қилишда, уларни мебель, тегишли жиҳозлар билан таъминлашда кўмаклашсинлар.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Макамасининг тегишли мажмуилари раҳбарларига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов