Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 12.03.1993 й. 133-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 12 мартдаги

133-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Жамоат бирлашмалари рамзларини

рўйхатга олиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Уставлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган жамоат бирлашмалари шу бирлашмаларнинг рамзлари ва фарқловчи белгилари ҳисобланган шахсий рамзларга - байроқлар, вимпеллар ва эмблемаларга, шунингдек, ўзларининг мақомларда назарда тутилган бошқа рамзларга эга бўлишлари ва улардан фойдаланишлари мумкин.


2. Жамоат бирлашмалари рамзларининг намуналари шу бирлашмаларнинг раҳбар органлари томонидан тасдиқланади.


3. Байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ўрнатиш, шунингдек, рамздан фойдаланиш қоидаларини тегишли жамоат бирлашмалари ўзларининг рамзлар тўғрисидаги низомларида белгилайдилар.

Жамоат бирлашмаларининг таркибий бўлинмалари ўз фаолиятларида ушбу жамоат бирлашмаларининг рамзларидан фойдаланадилар.


4. Жамоат бирлашмаларининг рамзи мазкур Низом талабларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.


5. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган рамздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


6. Халқаро, республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа жамоат бирлашмаларининг рамзларини рўйхатга олиш эса вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия Бошқармалари томонидан амалга оширилади.



II. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ РАМЗЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛАДИГАН

ҲУЖЖАТЛАР


7. Жамоат бирлашмаларининг рамзларини рўйхатга олиш учун рамз қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда ариза берилади. Аризага жамоат бирлашмаси раҳбар органининг камида уч нафар аъзоси имзо қўяди. Аризадаги имзолар қонунда белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши керак (1-илова).


8. Аризага рамз ҳақидаги низом ва фарқловчи белгиларнинг тавсифни раҳбар органнинг низомни ва рамзлар тавсифини тасдиқлаганлиги тўғрисидаги қарори, рамзларнинг намуналари, рўйхатга олиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.



III. РАМЗНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ АИДАГИ

АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИНИШ ТАРТИБИ


9. Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш ҳақида ариза берилган кунидан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади.


10. Бир хил рамзга эга бўлган жамоат бирлашмалари рамз рўйхатга олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган ҳолларда рамзни рўйхатга олиш тўғрисида биринчи бўлиб ариза берган жамоат бирлашмаси устунликка эга бўлади, мазкур Низомни 19-бандида санаб ўтилганлар бундан мустасно.


11. Аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қўйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

рамзни рўйхатга олиш тўғрисида;

рамзни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида;

ҳужжатларни кўриб чиқмай қолдириш тўғрисида.


12. Жамоат бирлашмасмнинг рамзи мазкур Низомнинг 19-бандига зид бўлган ҳолларда рўйхатга олиш органи рамзни рўйхатга олишни рад этишнинг сабабларини кўрсатиб, ёзма қарор қабул қилади. Бу қарорнинг бир нусхаси ўн кун муддатда ариза берувчиларга юборилади. Рўйхатга олувчи органнинг қарори қатий ҳисобланади. Рамзни рўйхатга олиш рад этилган ҳолларга рўйхатга олиш йиғими қайтариб берилмайди.


13. Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш ҳақидаги ариза, агар у мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган ҳужжатлар тегишли равишда расмийлаштирилмаган олда берилган бўлса, кўриб чиқилмайди. Бу ҳолда рўйхатга олиш органи ариза берувчиларни уларнинг қайта мурожаат қилишга ҳақлари борлиги тўғрисида ёзма ҳолда хабардор қилади.


14. Аризани кўриб чиқмай қолдириш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолларда рамзларни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза мазкур Низом билан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

Ариза кўриб чиқилмай қолдирилгандан сўнг икки ой ўтгандан кейин рамзни рўйхатга олиш тўғрисида қайта ариза билан мурожаат қилинган ҳолларда рўйхатга олинганлик учун йиғим умумий асосларда ундирилади.


15. Жамоат бирлашмалари рамзлари рўйхатга олинган тақдирда ариза берувчиларга белгиланган намунадаги рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома берилади (2 ва 3-иловалар).

Рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гувонома йўқотиб қўйилган ҳолларда унинг дубликатини берганлик учун дастлабки рўйхатга олиш йиғими миқдорида тўлов ундирилади.


16. Жамоат бирлашмасининг рўйхатга олинган рамзига тегишли рўйхатга олиш рақами берилади, у ана шу рақам билан жамоат бирлашмалари рамзлари Рўйхатига киритилади, уни рўйхатга олувчи орган амалга оширади. Рўйхатга бирлашманинг номи, у рўйхатга олинган сана ва тегишли номери, рамзнинг тури, у қабул қилинган сана, қисқача тавсифи, рўйхатга киритилган санаси, рўйхатга ёзиб қуювчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, имзоси киритилади (4-илова).


17. Жамоат бирлашмаларининг рамзларидаги ўзгартиришлар ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади. Жамоат бирлашмалари рўйхатга олувчи органни бир ой муддатда рамздаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида хабардор қилишга мажбурдирлар.


18. Жамоат бирлашмаларининг рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин рўйхатга олувчи орган томонидан амалга оширилади.



IV. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ РАМЗЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАҚИҚЛАШ ҲОЛЛАРИ


19. Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлатнинг амалдаги рамзи билан ўхшаш бўлган рамздан жамоат бирлашмаларининг фойдаланиши тақиқланади (агар жамоат бирлашмалари мақомида ёки халқаро шартномаларда бошқача ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса).

Сиёсий партияларнинг рамзлари давлат ёки диний рамзларни такрорламаслиги керак.


20. Жамоат бирлашмалари томонидан рамзлардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби бузилиши амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.






Низомга

1-ИЛОВА

АРИЗА

(жамоат бирлашмаси раҳғбар органининг аъзолари бўлган фуқароларнинг

фамилияси, исми, отасиинг исми, туғилган

йили, доимий яшаш жойи, телефон номери)

нинг

(жамоат бирлашмасининг номи, унинг Устави рўйхатга олинган сана )


да

(рамз қабул қилинган сана)


қабул қилинган рамзи рўйхатга олиш учун тақдим этилади.

(рамзни қабул қилинган органнинг номи)

Рамзнинг фарқловчи белгилари тавсифи

Жамоат бирлашмаси раҳбар органинг номи ва жойлашган ўрни (манзили)

Ариза берувчиларнинг фамилиялари имзолар  ____________________


сана __________________________________________________________






Низомга

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ГЕРБИ



Жамоат бирлашмаси рамзи

рўйхатга олинган тўғрисида

ГУВОҲНОМА


199___й “___”____________


Бирлашманинг номи _______________________________________________


___________________________________________________________________

Бирлашманинг тури ________________________________________________

(республика, халқаро вилоятлараро)

___________________________________________________________________

Бирлашманинг раҳбар органи _______________________________________

(тўлиқ номи манзили)

___________________________________________________________________

Рамзнинг фарқловчи белгилари тавсифи ______________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

Низомга

3-ИЛОВА



_____________________ҲОКИМЛИГИ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ГЕРБИ



Жамоат бирлашмаси рамзи

рўйхатга олинганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА


199___й “___”____________


Бирлашманинг номи _______________________________________________


___________________________________________________________________

Бирлашманинг тури ________________________________________________

(вилоят туман, вилоятлараро)

___________________________________________________________________

Бирлашманинг раҳбар органи _______________________________________

(тўлиқ номи манзили)

___________________________________________________________________

Рамзнинг фарқловчи белгилари тавсифи ______________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

__________________ ҳокимлиги

адлия бошқармаси бошлиғи





Низомга

4-ИЛОВА

Рўйхатга олиш

рақами ва

рўйхатга

олинган сана


Жамоат

бирлашмасининг

номи


Рамз тури ва

қабул қилинган

сана


Қисқача тавсифи


Рўйхатга киритилган

сана, рўйхатга ёзиб

қўйилган шахснинг

исми, фамилияси,

лавозими ва имзоси


1

2


3

4

5
































Время: 0.2158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск