ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Маҳаллий саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1993 й. 158-сон "Ўзбекистон Республикасида кумуш буюмлар ишлаб чиқарувчи қувватларни барпо этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.1993 й.

N 158


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КУМУШ БУЮМЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

ҚУВВАТЛАРНИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада қазиб олинаётган кумушдан аҳоли ўртасида талаб катта бўлган буюмларни ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маҳаллий саноат" корпорациясининг "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкентдаги 1-заргарлик заводи негизида Американинг "Гольдхоук Трейдинг Инкорпорейтед" фирмаси билан биргаликда кумушдан саноат йўли билан жаҳон бозорида рақобатга бардошли буюмлар ишлаб чиқарувчи корхонани барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Таъсис этувчиларнинг:

йилига 50 тонна кумушни қайта ишлайдиган кувватларни барпо этиш учун қўшма корхонанинг устав жамғармаси - жами 10 млн АҚШ доллари, шу жумладан, "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг улуши 7 млн АҚШ доллари (импорт асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлар), "Гольдхоук Трейдинг Инкорпорейтед" фирмасининг улуши - 3 млн АҚШ доллари (асбсб-ускуналар, технология) миқдорида бўлиши ҳақидаги;

фойда (даромад)ни қўшма корхона қатнашчилари ўртасида уларнинг устав жамғармасидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.


3. "Маҳаллий саноат" корпорацияси (ўртоқ Чжен)га:

бир ой муддатда "Гольдхоук Трейдинг Инкорпорейтед" фирмаси билан биргаликда қўшма корхонани барпо этиш ва унинг жаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни, контракт тузишдан олдин, ишлаб чиқсин, бунда чиқариладиган буюмлар номенклатурасини, қимматбаҳо металларга бўлган талаб ва уларни қоплаш манбаларини белгиласин. Шу вақт ичида Ўзбекистон - Америка қўшма корхонасининг таъсис ҳужжатларини тайёрласин ва уларни рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин;

шу йилнинг апрель ойида кумуш буюмлар чиқариш учун Тошкент заргарлик заводини қайта қуришнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин, бунда америка фирмасидан олинадиган асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш технологиясини ҳисобга олган ҳолда, тўла технология цикли (қуйишдан бошлаб тайёр маҳсулот чиқаришгача) бўлган ишлаб чиқаришни вужудга келтириш назарда тутилсин;

ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтирмаган ҳолда Тошкент заргарлик заводини 12 ой муддат ичида тўла қайта қуришни, зарур миқдордаги мутахассисларни, шу жумладан, уларни фирма корхоналарига юбориш ҳисобига, тайёрлашни амалга оширсин;

юқорида кўрсатилган қўшма корхонада тайёрланган буюмларни истеъмолчиларга белгиланган тартибда етказиб беришни амалга оширсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси (ўртоқ Корнеев) ҳар йили қимматбаҳо металлар сарфи балансида "Маҳаллий саноат" корпорациясига мазкур мақсадлар учун зарур миқдорда кумуш ажратишни назарда тутсин.


5. Тошкент заргарлик заводини қайта қуриш бўйича бош пудратчи этиб "Тошкентқурилиш" давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси белгилансин, қайта қуриш ишларини 1994 йилнинг биринчи чорагида ниҳоясига етказиш таъминлансин.


6. "Ўзшартномасавдо" (ўртоқ Шарипов) "Маҳаллий саноат" корпорацияси буюртманомаси бўйича Тошкент заргарлик заводини қайта қуриш учун тегишли моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ажратсин ва етказиб берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (ўртоқ Муллажонов)га "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкент заргарлик заводини қайта қуриш ишларини маблағ билан таъминлаш учун "Ўзсаноатқурилишбанк"га 1993-1994 йиллар учун зарур кредит ресурсларини ажратиш тавсия этилсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (ўртоқ Рафиков) "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг буюртманомаси бўйича юкларни Италияга ва Италия дан Тошкентга ўз вақтида ташишни амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) "Маҳаллий саноат" корпорацияси (ўртоқ Чжен) билан биргаликда қўшма корхонанинг устав жамғармасидаги Ўзбекистоннинг улуши ҳисобига импорт асбоб-ускуналар сотиб олиш учун маблағлар манбалари тўғрисидаги таклифларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Кумуш буюмлар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона:

қурилиш ва ишлаб чиқаришни узлаштириш даврида ҳамда буюмлар ишлаб чиқариш бошлангандан кейии 3 йил давомида Ўзбекистон ҳудудида амал қилувчи солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин.

11. "Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига:

қўшма корхонада ишлаш учун келган хорижий мутахассисларнинг яшаши ва Ўзбекистон ҳудудида юришлари учун Ўзбекистон Республикаси аҳолиси учун амалда бўлган баҳолар бўйича сўмларда хақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Махкамасининг Халқ истеъмол моллари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуи рахбари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



















Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск