ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар ва илмий-тадқиқот ишлари / Фанлар академияси, унинг бўлинмалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1993 й. 175-сон "Баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари китоб комплекси ишини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.1993 й.

N 175



БАЛАНД ТОҒДАГИ АСТРОНОМИЯ

ОБСЕРВАТОРИЯЛАРИ КИТОБ КОМПЛЕКСИ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари ва уларга хизмат кўрсатувчи комплекслар тўғрисида"ги Фармонини бажариш, Ўзбекистонда астрономия соҳасидаги илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш ва баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплекси ишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фармонда белгиланган унинг фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларининг биринчи навбатда бажарилишини назарда тутиб, бир ой муддат ичида баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплекси ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон давлат космик тадқиқотлар агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда астрономия соҳасидаги фундаментал ва амалий ишларни ривожлантириш, халқаро алоқаларни сақлаб олиш ва кенгайтириш учун Майданак тоғи районининг нодир астроиқлим шароитларидан самарали фойдаланиш мақсадида 2 ой муддат ичида астрономия тадқиқотлари халқаро марказини тузиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Фанлар академиясига 1993 йилда баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплексини таъминлаш учун, кўрсатиб ўтилган обсерваториялар ва уларга хизмат кўрсатувчи комплексларнинг ходимлар сони ва харажатлар сметаси 70 фоизга қисқартирилишини назарда тутган ҳолда, зарур маблағ ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси астрономия соҳасидаги илмий-техника дастурини амалга оширишга 1994 йилдан бошлаб ҳар йили маблағ ажратишни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги астрономия фани соҳасида кадрларни самарали тайёрлашни йўлга қўйиш учун Қарши давлат университети ҳузурида астрономия кафедрасини ташкил этсин.


5. "Ўзшартномасавдо" Фанлар академияси Астрономия институтининг асосланган эҳтиёжига яраша 1993 йил 1 апрелдан бошлаб нефть маҳсулотларига квота ажратишни кўриб чиқсин.

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси ана шу маҳсулотларнинг етказиб берилишини таъминласин.


6. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

баланд тоғдаги астрономия обсерваториялари Китоб комплексини барпо этиш ва уни янада ривожлантиришга, уни ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга кўмаклашсин;

Фанлар академиясининг Астрономия институти билан биргаликда Майданак тоғи районининг нодир астроиқлим зонасининг экологик ҳолатини назорат қилсин ва уни сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Муталов



















Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск