Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.1993 й. 191-сон "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси таркибида валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бўлинмалар ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.1993 й.

N 191



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШ БОШҚАРМАСИ

ТАРКИБИДА ВАЛЮТА ТУШУМЛАРИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС

БЎЛИНМАЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ва республика валюта жамғармасини шакллантиришнинг барқарорлигини таъминлаш, хорижий валютада олинадиган солиқлар, йиғимлар ва бож тўловларини ҳисоблаш, тўлашнинг тўғрилигини, уларнинг ўз вақтида тўланганлигини ва тўлиқлигини назорат қилишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси таркибида Валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бошқарма ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида тегишли бўлинмалар ташкил этилсин.

Давлат солиқ органлари ходимлари сони 100 кишига, шу жумладан, марказий аппарат ходимлари сони 20 кишига кўпайтирилсин. Қўшимча равишда Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозими жорий этилсин. Молия вазирлиги қўшимча равишда ажратилган ходимлар сонини сақлаш учун зарур маблағлар ва лимитлар ажратишни назарда тутсин.


2. Белгилансинки, Валюта тушумларини назорат қилиш махсус бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикасининг солиқ органлари тўғрисидаги амалда бўлган қонунларга амал қиладилар ва қуйидаги асосий вазифаларни бажарадилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг хорижий валютада олинадиган ва солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги қонунларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш, шу жумладан:

маҳсулотларни, ишларни ва хизматларни экспорт қилишдан олинадиган мажбурий ажратмаларнинг тушиши;

валютани чет элга ўтказишда хорижий инвесторларнинг даромадларига солинадиган солиқларнинг тушиши;

хорижий сармоя иштирокида тузилган корхонани, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини, шунингдек, товарларни хорижий валютада сотувчи ва хорижий валютада хизмат кўрсатувчи шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун бож тўловлари ва йиғимлар тўланиши;

валюта қийматига эга бўлиб республика валюта жамғармасига киритилувчи мусодара қилинган товар-моддий бойликлар ва контрабанда пули тушиши;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан жорий этилган бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланиши устидан назоратни таъминлаш;

б) республика валюта жамғармасини шакллантириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашиш;

в) хорижий валютада солиқ тўловчиларни, солиқ солинадиган объектларни, даромадларни тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олишни таъминлаш;

г) чет эл валютасига сотиладиган ёки валюта қийматига эга бўлиб мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, ворислик ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни ва хазиналарни ҳисобга олишни ҳамда сотишни назорат қилиш;

д) хорижий давлатлар банк муассасаларида очилган Ўзбекистон Республикаси Президентларининг валюта счётлари ва сармояларининг ҳаракатини назорат қилиш, икки марта солиқ солишларни бартараф этиш ва инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро шартномаларни амалга ошириш;

е) Ўзбекистон Республикасининг солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги қонунларини бузганлик учун чет эл валютасида молиявий санкцияларни белгиланган тартибда қўллаш;

ж) хорижий валютадаги солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги амалдаги қонунларни тушунтириш ва амалга ошириш юзасидан хизматлар кўрсатиш;

з) хорижий валютадаги солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш масалалари бўйича шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бошқарма бошлиғи Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари валюта тушумларини назорат қилувчи бўлимларининг бошлиқлари тегишли давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар ва Давлат солиқ бош бошқармасининг бошлиғи томонидан тайинланадилар;

Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунларини бузганлик, ўз хизмат бурчларини бажармаганлик ёки кўнгилдагидек бажармаганлик учун Валюта тушумларини назорат қилиш бўйича махсус бошқарманинг ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари амалдаги қонунга мувофиқ интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.


4. Молия вазирлиги Марказий банк ва Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунларга мувофиқ хорижий валютада даромад олувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджетга чет эл валютасида тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини, шунингдек, статистика ҳисоботининг шаклларини ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда махсус счётлар очиш ва чет эл валютасида ҳисоб-китоб юритиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин, бунда юридик шахсларнинг бюджет олдидаги қарзларини биринчи навбатда ва баҳслашмайдиган тартибда узишни назарда тутсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зарур бўлган ҳолларда бюджет даромадлари ва харажатлари классификациясига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Республика солиқ органлари функцияларининг кенгайиши муносабати билан, шунингдек, уларнинг моддий-техника негизларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ҳисобга олиш, назорат қилиш, алоқани автоматлаштиришнинг замонавий воситаларини қўллаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ бош бошқармаси тақдим этган ҳисоб-китоблар бўйича компьютер, ташкилий техника, жиҳозлар ва алоқа воситалари сотиб олиш ва ўрнатиш учун зарур бўлган маблағларни ажратсин;

текширишлар ва тафтишлар давомида қўшимча ҳисобга олинган маблағларнинг, шунингдек, хорижий валютада солинадиган солиқлар, йиғимлар, бож тўловларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги қонунларни бузганлик учун ундирилган молиявий санкциялардан тушган маблағларнинг 10 фоизини солиқ органларини ривожлантириш жамғармасига йўналтиришга рухсат этилсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат солиқ бош бошқармаси аппаратининг барча бўлимларини жойлаштириш учун Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4-уйдаги биноларни бўшатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари минтақавий солиқ органлари ишлаб чиқариш майдонларини кенгайтириш масаласини ҳал қилсинлар,

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда солиқ органларининг ягона компьютер тармоғини ва зарур маълумотлар негизини ташкил этишни ҳисобга олиб, алоқа каналларини ишга туширишни таъминласин;

"Ўзшартномасавдо", Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги компьютер ва ташкилий техникалар сотиб олишда Давлат солиқ бош бошқармасига ёрдам кўрсатсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Ў.Т. Султонов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил июль ойидаги йиғилишида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                             И. Каримов

















Время: 0.2220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск