Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Респубдииаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.1993 й. 192-сон "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБДИИАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.1993 й.

N 192



ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи ҳақида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Давлат божи ставкалари тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи ҳақида"ги Қонунини қўллаш бўйича Йўриқнома ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Давлат божининг бюджет даромадига ўз вақтида ва тўла тушиши устидан тегишли назоратни таъминласин.


3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўйидагилар қўлланилмасин:

СССР Министрлар Советининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1979 йил 29 июндаги 648-сон қарори;

СССР Министрлар Советининг "Алимент тўлашдан бош тортувчи ота-оналарни қидириш вақтида вояга етмаган болаларга вақтинчалик нафақалар жорий этиш тўғрисида" 1984 йил 6 февралдаги 134-сон қарори 2-бандининг Давлат божи қисми (СССР Министрлар Советининг 1989 йил 25 январдаги 67-сон қарори 3-бандииинг таҳририда);

СССР Министрлар Советининг "СССР Министрлар Советининг "Давлат божи ставкалари тўғрисида" 1979 мил 29 июндаги 648-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1989 йил 25 октябрдаги 894-сон қарори;

СССР Министрлар Советининг "СССР Министрлар Советининг "Давлат божи тўғрисида" 1979 йил 29 июндаги 648-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1990 йил 10 февралдаги 143-сон қарори;

СССР Министрлар Советининг "СССРдан кетиш ва СССРга келиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида Давлат божи олиш тартиби ва миқдори ҳақидан 1991 йил 8 июлдаги 452-сон қарори.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 16 июлдаги 495-сон (ЎзССР ҚТ 1979 йил, 7-сон, 28-модда), 1981 йил 3 июлдаги 538-сон, 1987 йил 7 апрелдаги 179-сон (ЎзССР ҚТ, 1987 йил, 4-сон, 22-модда) қарорлари, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1984 йил 13 февралдаги 84-сон карори (ЎзССР ҚТ, 1984 йил, 2-сон, 8-модда) 1-бандининг "б" кичик банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ. 1991 йил, 9-сон, 30-модда)га илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 4, 15-модда.
















Время: 0.1949
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск