Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.1993 й. 208-сон "Ижодкор ёшларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.1993 й.

N 208



ИЖОДКОР ЁШЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙ

ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ижодкор ёшларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида" 1992 йил 28 августдаги Фармонини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ижодкор ёшларининг энг муҳтож қисмининг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1993 йилда Нукус шаҳрида ва барча вилоятларнинг марказларида 30 хонадонли, Тошкент шаҳрида эса 60 хонадонли уй-жой биноларини қуриб битказсинлар, улардаги ҳамма хонадонлар фақат ижодкор ёшларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш учун мўлжалланган.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда материаллар ва асбоб-ускуналар қиймати ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда шу мақсадлар учун ўз вақтида зарур маблағлар ажратилишини таъминласинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилишнинг бориши ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмлари ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот бериб турсинлар.


4. Ижодкор ёшлар уйларида уй-жой ажратиш Тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими ҳамда ҳудудий-ташкилий бўлими зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 8 майдаги

208-сон қарорига

ИЛОВА



Ижодкор ёшлар уйларида уй-жой ажратиш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ижодкор ёшларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида" 1992 йил 28 августдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистоннинг ижодкор ёшлари учун Тошкент, Нукус шаҳарларида ва барча вилоят марказларида қурилаётган уй-жойларга тааллуқлидир.


2. Ижодкор ёшлар меҳнат қиладиган ташкилотлар ва муассасалар ўртасида уй-жойларни тақсимлаш тегишли ҳокимликлар томонидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳудудий қўмиталари билан биргаликда, ижодий уюшмалар, илмий ва муҳандислик ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларнинг илтимослари бўйича амалга оширилади.


3. Уй-жой қуйидаги ижодкор ёшларга (30 ёшдан катта бўлмаган) берилади:

уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжи борларга;

аҳоли яшайдиган бошқа жойлардан ўтиш йўли билан ишга таклиф этилган ёки қабул қилинганларга (агар бу бошқа жойга кўчиш билан боғлиқ бўлса).


4. Ижодкор ёшларга уй-жой ажратиш, биринчи навбатда уларнинг яратган асарларини, илмий ишланмаларга қўшган аниқ ҳиссасини ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда маъмурият ва меҳнат жамоасининг қўшма қарори асосида амалга оширилади.
















Время: 0.1608
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск