Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2007 й. 40-сон "2007 йил пудрат қурилиш ишлари дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2007 й.

N 40



2007 ЙИЛ ПУДРАТ ҚУРИЛИШ

ИШЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


2007 йил Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури параметрлари бажарилишини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилишга, технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилишга, шунингдек академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари қуришга ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007 йил Пудрат қурилиш ишлари дастурининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. 2007 йил пудрат ишларининг объектлар бўйича дастурлари:

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари бўйича 2-иловага* мувофиқ;

умумтаълим мактаблари бўйича 3-иловага* мувофиқ;

вазирликлар ва идоралар бўйича 2007 йил Инвестиция дастурига киритилган йирик ишлаб чиқариш объектлари бўйича 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра ҳамда пудрат ишларини бажариш юзасидан буюртмачилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари қуришни амалга оширувчи пудрат ташкилотларига кредитлар бериш учун 2007 йилги қурилишларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Мактаб таълими жамғармаси томонидан 2006 йил декабрда республика тижорат банкларида 33,7 млрд. сўм миқдорида мақсадли депозитлар жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. 2007 йил Инвестиция дастурига киритилган объектлар буюртмачилари - вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда, объектларнинг белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ равишда фойдаланишга топширилишини таъминлайдиган ишларни олиб боришнинг алоҳида босқичларини бўлиб чиққан ва боғлаган ҳолда ҳар бир объект қурилишининг календарь жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

ҳар ойнинг 5-кунида Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига Пудрат ишлари дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

тақдим этиладиган ахборот асосида буюртмачилар ва пудратчилар томонидан танлов савдолари ҳамда тузилган шартномалар шартлари бажарилишининг мунтазам мониторингини таъминласин, бунда қурилаётган объектларнинг зарур қурилиш материаллари билан таъминланганлигига, уларнинг технологик асбоб-ускуналар билан ўз вақтида бутланганлигига алоҳида эътибор берсин;

ҳар ойнинг 10-кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Пудрат ишлари дастурининг амалга оширилиши мониторинги натижалари, бажарилган лойиҳа ва қурилиш ишларининг сифати, буюртмачилар ва пудратчилар томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, алоҳида объектлар бўйича ўтказилган танлов савдолари натижаларини ва маблағларнинг амалда ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда Пудрат ишлари дастурининг айрим кўрсаткичларига тасдиқланган лимитлар доирасида тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 70-модда.








































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск