Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.1993 й. 245-сон "Ўзбекистон озиқ-овқат саноати ("Ўзозиқовқатсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.1993 й.

N 245



ЎЗБЕКИСТОН ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

("ЎЗОЗИҚОВҚАТСАНОАТ") ДАВЛАТ-

АКЦИОНЕРЛИК КОНЦЕРНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ


"Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзозиқовқатсаноат" концернини "Ўзбекистон давлат-акционерлик концернига айлантириш тўғрисида"ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ;


1. Ўзбекистон озиқ-овқат саноати ("Ўзозиқовқатсаноат") давлат-акционерлик концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг рўйхати уларнинг юридик шахс ҳуқуқлари сақланиб қолган ҳолда 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концерни:

Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради, унинг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни эса Ўзбекистон Республикси қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалга оширади;

корхоналар, бўлинмаларнинг молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди концерн Кенгаши қарорига асосан марказлаштирилган, суғурта, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил этади;

давлат эҳтиёжлари буюртмаларини бажариш учун концернга марказлаштирилган тартибда ажратиладиган капитал маблағлар, моддий-техника ресурслари фондларининг эгаси ҳисобланади;

концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради.


3. "Ўзозиқовқатсаноат" концернини бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни ва тафтиш комиссиясини сайлайди.

Концерн бошқаруви аппарати тузилмаси ва унинг ходимларининг чекданган сони 76 кишидан иборат қилиб 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. "Ўзозиқовқатсаноат" концернида раиснинг 3 нафар ўринбосари шу жумладан, 1 нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. Бошқарув раҳбарияти концерн Кенгаши томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув раиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъаи аъзолари таркибига киради.

Концерн бошқарувининг раиси мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати, курсатиш шароитлари бўйича республика вазирига, раиснинг биринчи ўринбссари вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбасарлари вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилсин,


4. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзозиқовқатсаноат" концерни 1993-1994 йилларда 3-иловага мувофиқ озиқ-овқат саноати давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга доир ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.

Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштиришга доир ташкилкй тадбирларни ўтказиқда корхоналар ва ташкилотларни ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш мақсадга мувофиқ экенлигидан келиб чиқиш зарур. Ушбу акционерлик жамиятлари ҳар бирининг давлатга тегишли бўлган акциялари улуши 51 фоиздан кам булмаслиги керак.


5. Ўзбекистон Республикаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:

давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқ акционерлик жамиятлари фаолиятига. раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини "Ўзозиқовқатсаноат" концернига берсин;

давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини акционерлик бирлашмадарига уларни ривожлантириш учун шартнома асосида беришни ам алда қўлласин.


6. "Ўзозиқовқатсаноат" концерни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда концерн Уставини ишлаб чиқсин ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. "Ўзозиқовқатсаноат" концерни бошқарувининг ижро этувчи аппарати қуйидаги манзилда жойлаштириин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй.


8. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарори 4-бандининг Ўзбекистон ССЖ Қишлок хўжалиги вазирлигининг "Ўзозиқовқатсаноат" республика ишлаб чиқариш илмий бирлашмасини УзССЖ Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзпишчепром" озиқ-овқат саноати концернига айлантиришга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикоси Бош вазирининг Биринчи ўринбосари ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин.

Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил июль ойида Вазирлар Маҳкамаси мажмуи мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 24 майдаги

245-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзозиқовқатсаноат" концерни таркибига кирувчи

бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг

РЎЙХАТИ


Янгийўл ёғ-мой комбинати

Каттақўрғон ёғ-мой комбинати

Бухоро ён-экстракция заводи

Қарши ёғ-экстракция заводи

Қўқон ёғ-мой комбинати

Фарғона ёғ-мой комбинати

Андижон ёғ-мой комбинати

Асака ёғ-экстракция заводи

Учқўрғон ёғ-экстракция заводи

Наманган ёғ-экстракция заводи

Тошкент ёғ-мой комбинати

Денов ёғ-экстракция заводи

Гулистон ёғ-экстракция заводи

Косон ёғ-экстракция заводи

Когон ёғ-экстракция заводи

Хужайли ёғ-заводи

Чимбой ёғ-заводи

Беруний ёғ-заводи

Урганч ёғ-мой комбинати

Тошкент пиво заводи

Тошкент "Лаззат" алкоголсиз ичимликлар заводи

Тошкент минерал сув қуйиш заводи

Тошкент яхна ичимликлар комбинати

Қибрай яхна ичимликлар комбинати

Андижон алкоголсиз ичимликлар комбинати

Бухоро пиво заводи

Наманган яхна ичимликлар комбинати

Самарқанд пиво заводи

Фарғона яхна ичимликлар заводи

Хамза минерал сув қуйиш заводи

Қўқон пиво заводи

Нукус пиво заводи

Урганч алкоголсиз ичимликлар заводи (Урганч ёғ-мой комбинати билан бирлашади)

Қарши алкоголсиз ичимликлар заводи

Хонобод алкоголсиз ичимликлар заводи (Андижон алкоголсиз ичимликлар комбинати билан бирлашади)

Чортоқ озиқ-овқат концентратлари тажриба заводи

Самарканд "Нарзия" қандолатчилик фабрикаси

Ташкент "Ўртоқ" қандолатчилик фабрикаси

Янгийўл "Лаззат" қандолат ишлаб чиқариш бирлашмаси

Урганч қандолатчилик фабрикаси

Олмалиқ қандолатчилик фабрикаси

Наманган "Дилором" қандолатчилик фабрикаси

Самарканд чой қадоқлаш фабрикаси

Самарқанд тамаки-ферментлаш заводи

"Ургуттамакифермсаноат" ишлаб чиқариш бирлашмаси

Тошкент тамаки фабрикаси

Тошкент озиқ-овқат концентратлари комбинати


* * *


Озиқ-овқат хом ашёси ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш бўйича ишлаб чиқариш-мувофиқлаштириш маркази

Маҳсулот таъминоти ва уни сотиш бўйича Тошкент ихтисослаштирилган базаси

Маҳсулот таъминоти ва уни сотиш бўйича Самарканд ихтисослаштирилган базаси

Маҳсулот таъминоти ва уни сотиш бўйича Урганч ихтисослаштирилган базаси

Маҳсулот таъминоти ва уни сотиш бўйича Хужайли ихтисослаштирилган базаси

Маҳсулот таъминоти ва уни сотиш бўйича Асака ихтисослаштирилган базаси

Ишлаб чиқариш-технология аҳамиятига молик тайёр маҳсулотларни бутлаш ва етказиб бериш ҳамда ҳалқ истеъмол молларини етказиб бериш бўйича Тошкент ихтисослаштирилган корхонаси

"Само" фирмаси


* * *


"Пишчевик" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи муассасалар:

"Ўзгипропищепром" ва "Пищепром" институтлари негизида ташкил этиладиган Ўзбекистон озиқ-овқат саноати давлат лойиҳалаш институти (Узгипропищепром);

Ўзбекистон озиқ-овқат саноати илмий-тадқиқот лойиҳалаш-конструкторлик институти (УзНИПКИпищепром);

"Ўзоргпищепром" ишлаб чиқариш бирлашмаси;

Тошкент тажриба-механика заводи;

Андазалаш, метрология ва маҳсулот сифатини назорат қилиш маркази.

"Ўзпишчеремстрой" таъмирлаш-қурилиш бирлашмаси қурилаётган корхоналар республика дирекцияси

Наманган қурилаётган корхоналар дирекцияси

Сирдарё қурилаётган корхоналар дирекцияси

Андижон қурилаётган корхоналар дирекцияси

Урганч қурилаётган корхоналар дирекцияси


* * *


"Узпищепромтранс" ишлаб чиқариш автотранспорт бирлашмаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 24 майдаги

2 45-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзозиқовқасаноат" концерни ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Ёғ-мой саноатини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси

Қандолатчилик, чой ва тамаки саноатини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси

Пиво-алкоголсиз ичимликлар саноатини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси

Тижорат ишлари, тайёр маҳсулотларни етказиб бериш ва ташқи иқсодий алоқалар Бош бошқармаси

Иқтисодиёт, нархларни ва истиқболни белгилаш бошқармаси

Бухгалтерлик ҳисоб-китоби, ҳисобот ва молия бошқармаси Назорат-тафтиш бўлими

Инвестиция, қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлиш бошқармаси

Илмий-техника таъминоти бошқармаси

Шартнома-ҳуқуқ ишлари бўлими

Кадрлар ва махсус ишлар бўлими

Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 24 майдаги

245-сон қарорига

3-ИЛОВА



1993-1994 йилларда озиқ-овқат саноати давлат

бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларини

мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришга доир

ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР


Жами корхоналар


1993-1994 йилларда

хусусийлаштириш

учун мўлжалланган


Қайта ўзгартиришнинг

тавсия этилаётган шакли


Акционерлик ёки

жамоа шакли


Ёғ -мой корхоналари


19

19

19

Қандолатчилик, чой ва тамаки корхоналир


10

10

10

Пиво-алкоголсиз ичимликлар корхоналари


15

15

15

Таъминот ва сотиш корхоналари


7

5

5

Бошқа корхоналар


11

4

4

Концерн бўйича жами


62

53

53

Время: 0.2189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск