Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.1993 й. 246-сон "Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.1993 й.

N 246


ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ЖАМҒАРМАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирииииг биринчи ўринбосари                                       И. Жўрабеков






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 24 майдаги

246-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Табиатни муҳофаза қилиш

жамғармалари тўғрисида

НИЗОМ


1. "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ республикада:

Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ҳузурида табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари;

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳузурида табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси ташкил этилади.


2. Табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий жамғармалари зарарли моддаларнинг атмосфера ҳавосига чиқариб ташланишини, ифлослаиган оқава сувларнинг сув объектларига оқизилишини, тупроқнинг ифлосланишини камайтириш, чиқиндиларни қисқартириш ва улардан қайта фойдаланиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаб қолишга қаратилган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий ва тармоқлараро чора-тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун тузилади.


3. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси умумреспублика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган табиат муҳофазаси чора-тадбирлари (дастурлари)ни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиат муҳофазасини маҳаллий жамғармалар ҳамда корхона ва ташкилотлар (табиатдаи фойдаланувчилар)нинг ўз маблағлари ҳисобидан табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ўтказиш билан бартараф қилинмаган хўжалик фаолиятининг табиий муҳитга кўрсатадиган салбий таъсирини йўқотиш ишларини маблағ билан таъминлаш мақсадида шакллантирилади.


4. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси акционерлик-тижорат деҳқончилик саноати банкининг тегишли бўлимларида махсус бюджетдан ташқари счётлар очилади.


5. Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари қуйидагилар ҳисобига ташкил топади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари 20 фоизи ҳисобига;

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларининг 40 фоизи;

табиатдан фойдаланувчилардан ифлослантирувчи моддаларни авария туфайли кўплаб чиқариб ташлаш билан (оқава оқизиш билан, чиқиндиларни жойлаш билан) атроф муҳитга етказилган зарар учун ундириладиган жарималар ва маблағлар 40 фоизи ҳисобига;

табиатдан фойдаланувчилардан табиий ресурслардан ҳамда улардан тайёрланувчи хом ашёдан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун тўловлар 40 фоизи ҳисобига;

табиатдан фойдаланувчилардан хўжалик фаолияти натижасида табиий муҳитни муҳофаза қилиш объектларига етказилган зарарни қоплаш учун ундириладиган маблағлар 40 фоизи ҳисобига;

табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул суммаларининг 40 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул суммалари бундан мустасно;

қўшма корхоналардан, шунингдек, бошқа давлатларнинг жисмоний ва юридик шахсларидан табиат муҳофазаси қонунларини бузганлик учун ва атроф-муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш тартибида маъмурий ва суд орқали чет эл валютасида (рубль курси бўйича) ундириладиган жарималар ва ҳақлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида овчилик ва балиқ овчилиги хўжалигини юритиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ундириладмган жарималар ва ҳақлар бундан мустасно 40 фоизи ҳисобига;

табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлашда улуш қўшиб қатнашувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари 50 фоизи ҳисобига;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг, шунингдек, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларнинг ихтиёрий бадаллари;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ундирилган жарималар 40 фоизи, 15 фоизгача бўлган миқдордаги суммаси ер ва сув қонунчилигини, ер ости бойликлари тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги, қонунларнинг бузилганлигини аниқлаган давлат назоратчилари ва бошқа шахсларни мукофотлаш учун ажратилганидан ташқари, Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларига йўналтирилади.

6. Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари:

ҳудудий аҳамиятга эга бўлган табиатни муҳофаза қилиш объектларини қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва асосли тузатишга;

табиатни муҳофаза қилиш техникаси ва технологиялари, экологик мониторинг тизимлари, приборлар ва асбоб-ускуналар яратиш бўйича илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва тажриба-конструкторлик ишларига;

табиатни муҳофаза қилишнинг узоқ муддатли илмий-техника дастурларини, ҳудудий комплекс схемаларни ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа ҳудудий ишланмаларни яратиш ва амалга оширишга;

атроф табиий муҳит ифлослантирилиши сабабли келиб чиқадиган салбий оқибатларнинг ўрнини қоплаш ёки олдини олишни ўзда тутувчи чора-тадбирлар кўришга;

санитария-ҳимоя ва сувни муҳофаза қиладиган зоналарни барпо этиш ва тиклаш, кичик дарёлар ва бошқа сув объектларини сақлаш ва тиклаш бўйича ишларга;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва режимини таъминлаш бўйича тадбирларга;

хўжалик фаолияти натижасида атроф-муҳитга келтириладиган зарарли таъсирни баҳолаш бўйича ишларга;

табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлашда ҳисса қўшиб қатнашиш, табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига эга бўлган йирик сармоя талаб қиладиган чора-тадбирларни амалга ошириш учун корхоналар томонидан олинган банк кредитларини тўла ёки қисман тўлашга;

ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан фойдаланиш тадбирларини маблағ билан таъминлашда ҳисса қўшиб қатнашишга;

табиий атроф муҳитнинг ифлосланиши натижасида жабр кўрган фуқароларнинг саломатликларини тиклаш учун соғлиқни сақлаш объектлари қуришга;

табиатни муҳофаза қилиш органларининг ўз моддий-техника негизини ривожлантириш, экология ахбороти ва назорат тизимларини ташкил этиш ва юритишга;

аҳолини экологик жиҳатдан тарбиялаш ва унга экологик таълим беришни ташкил этиш, экологик билимларни тариб қилиш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга;

табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармасини шакллантиришга;

ишлаб чиқариш жамоаларини, фуқароларни, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий органлари ходимлариии мукофотлаш ва рағбатлантиришга;

табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат испекторларини мажбурий суғўрта қилиш, шунингдек, хизмат вазифаларини бажараётган чоғларида уларга тегишли мулкка етказилган зарарни қоплашга;

атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларга сарфланади.


7. Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларининг маблағлари табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларининг Кенгашлари томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурларга мувофиқ сарфланади.


8. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари маблағларининг 25 фоизи миқдоридаги ажратмалардан, шу жумладан, чет эл валютаси тушумлари ҳисобидан, шунингдек:

табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини, шунингдек, биргаликдаги экологик дастурлар ва лойиҳаларни молиявий таъминлашда ҳисса қўшиб қатнашган корхоналар, муасасалар ва ташкилотларнинг маблағларидан;

табиатни муҳофаза қилиш қонунларини бузганлик учун ҳамда атроф-муҳит объектларига етказилган Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати ва унинг республика ташкилотлари давлат назоратчилари томонидан аниқланган зарарни, ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ мукофот пулини чиқариб ташлаган ҳолда, қоплаш учун жисмоний ва юридик шахслардан ундириладиган, шу жумладан, чет эл валютасида ундириладиган жарималар ва ҳақлар (Ўзбекистон Республикаси худудида овчилик ва балиқ овчилиги хўжалигини юритиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ундириладиган жарималар ва ҳақлар бундан мустаснодир)дан 40 фоизи ҳисобига;

экология мавзуларидаги ноширлик фаолиятидан, экологик пул-буюм лотереяси, экология хайрия чора-тадбирлари, конференциялар, ярмаркалардан тушадиган даромадлардан;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг ихтиёрий бадалларидан;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳосил бўлади.


9. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси:

табиатни муҳофаза қилиш техникаси ва технологиялари, экологик мониторинг тизимлари, приборлар ва асбоб-ускуналар яратиш ҳамда уларни такомиллаштиришга оид илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва тажриба-конструкторлик ишлари (шу жумладан, лицензиялар сотиб олиш)га;

табиатни муҳофаза қилиш юзасидан умумреспублика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техника дастурлари, меъёрий-услубий ҳужжатлар, республика андазалари, меъёрлар ҳамда қоидалар ишлаб чиқишга;

хўжалик фаолияти натижасида атроф табиий муҳитга етказилган зарарли таъсирни баҳолашга оид ишларни олиб боришга;

экологик маълумотлар банклари ҳамда экологик ахборот ва назоратнинг республика автоматлаштирилган тизимнни ташкил этиш ва юритишга;

ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан фойдаланиш тадбирларини маблағ билан таъминлашда ҳисса қўшиб қатнашишга;

кенг кўламли ва кўп сармоя талаб қиладиган табиатни муҳофаза қилиш мақсадидаги тадбирларни амалга ошириш учун корхоналарнинг банклардан олган қарзларини қисман узишга;

табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурлар ва комплекс схемаларни ишлаб чиқишда ҳисса қўшиб қатнашишга;

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва режимини таъминлаш тадбирларига ва уларни ободонлаштиришга;

хўжалик юритиш фаолияти билан бузилиб кетган табиий объектларни тиклаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва қайта кўпайтиришга;

экологик билимларни тарғиб қилиш, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизими ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, кўрик-танловлар, конференциялар ўтказиш, реклама ишлари ва ноширлик фаолиятига;

халқаро ҳамкорликни ташкил этишга;

жамоатчи экологик ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларга;

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимининг моддий-техника негизини ривожлантиришга;

ишлаб чиқариш жамоаларини, фуқароларни, шунингдек, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантиришга;

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси марказий аппаратининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторларини мажбурий суғўрта қилиш, шунингдек, хизмат вазифаларини бажараётганларида уларга тегишли бўлган мулкка етказилган зарарни қоплашга;

ҳисса қўшиб қатнашиш тартибида амалга ошириладиган, ушбу Низомнинг 6-бандида санаб ўтилган бошқа тадбирлар ҳамда табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий жамғармаларига молиявий ёрдам курсатишга сарфланади.


10. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармасининг маблағлари табиатни муҳофаза килиш Республика жамғармаси Кенгаши томонидан ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурга мувофиқ сарфланади.


11. Табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий ҳамда Республика жамғармалари маблағларининг 15 фоизгача бўлган қисми табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш фаолиятида юқори натижаларга эришган ишлаб чиқариш жамоалари, фуқаролар, шунингдек, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимининг ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантириш учун сарфланиши мумкин.


12. Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармасига рахбарпик қилишни, унинг ишини ташкил этишни ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси бошчилик қиладиган жамғарма Кенгаши амалга оширади.

Табиатни муҳофаза қилиш Республика жамғармаси Кенгашининг таркибига табиатни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги таниқли олимлар, йирик мутахассислар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари киради.

Табиатни муҳофаза қилиш республика жамғармаси Кенгашининг шахсий таркиби Давлат табиатни муҳофаза килиш қумитасининг ҳайъати томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ҳузурида ҳам шунга ўхшаш табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларининг кенгашлари ташкил этилади.

Табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий ва Республика жамғармалари кенгашлари жамоатчилик асосида ишлайдилар ва жамғарма ишининг муҳим масалалари юзасидан, жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг устивор йуналишларини аниқлаш, табиат муҳофазаси тадбирларини маблағ билан таъминлашнинг энг мақбул шакллари ва шарт-шароитларини белгилаш юзасидан коллегиал қарор қабул қиладиган органлар ҳисобланадилар.


13. Жамғармаларнинг фаолият кўрсатиши учун ходимлар сонини Республика ва маҳаллий жамғармалар кенгашлари белгилайдиган ва шу фондлар маблағлари ҳисобига сақланадиган тегишли таркибий бўлинллалар ташкил этилади.


14. Жамғармаларнинг кенгашлари манфаатдср ташкилотлар орасидан табиатни муҳофаза қилиш жамгармалари маблағлари ҳисобидан таъминланадиган аниқ тадбирларии бажариш бўйича буюртмачини белгилайдилар.


15. Табиатни муҳофаза қилишнинг маҳаллий ва Республика жамғармаларининг ҳисобот йилида ишлатилмай ҳолган маблағлари олиб қўйилмай, кейинги йилга ўтказилади ва ушбу Низомда кузда тутилган мақсадларга сарфланади.


16. Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларининг кенгашлари жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижроия органларига ҳисобот топширадилар, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси эса йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Республика жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот топширади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 5, 20-модда.































Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск