Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.1993 й. 247-сон "Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналарнинг фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.1993 й.

N 247


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

ДИПЛОМАТИК ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН

БОШҚА ЧЕТ ЭЛ ВАКОЛАТХОНАЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ

КЎРСАТИШИ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг ташқи алоқалари инфраструктурасини яратишда ўзаро мулкий муносабатларни тартибга солиш, хорижий давлатлар ваколатхоналари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни пухта ҳал қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналарига хизмат кўрсатиш бўйича ягона буюртмачи қилиб белгилансин. Унга Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.


2. Дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналарига хизмат ва уй-жой биноларини ижарага бериш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасига хорижий давлатларда мамлакатнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарини очишда Ўзбекистон Республикасининг мулкий манфаатларини ифодалаш ваколати берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда мутахассислар гуруҳини бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда қўзғалмас мулклар билан аъмолларни амалга ошириш қўзғалмас мулк ва хизматлар нархини шакллантириш тартибини, ўрганиш учун юборсин ҳамда 1993 йилнинг 1 июлигача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналари ходимларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги, ихтисослаштирилган поликлиника ва стационар очиш масаласини тиббий суғурта тизимини қўлланган ҳолда бир ой муддат ичида ишлаб чиқсин;

"Ўзбексавдо" уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналарига озиқ-овқат ва саноат молларини валютага сотадиган ихтисослаштирилган магазин очиш масаласини бир ой муддат ичида ҳал этсин.


5. "Ўзшартномасавдо", "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув дипломатик ваколатхоналар эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати талабномалари бўйича зарур асбоб-ускуналар ва товарлар ажратишни биринчи навбатда таъминласинлар.


6. Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда дипломатик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарига уй-жой биноларини ижарага берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари даромадидан солиқлар олиш тартибини икки ҳафта муддат ичида ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


7. Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда хусусий уй-жой секторида яшайдиган дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналари ходимларини рўйхатдан ўтказиш тартибини, шунингдек, автотранспортни расмийлаштириш тартибини бир ой муддат ичида ишлаб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати Республика валюта жамғармасига чет эл валютасида тушадиган тушумлардан солиқ тўлашдан 1993-1994 йилларда озод қилинсин. Дипломатик сервис хизмати валюта тушумларини элчихона биноларини сақлаш харажатларини ўзаро тўлаш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этишга ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини такомиллаштиришга йўналтирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси 1993-1994 йилларда Дипломатик сервис хизматини кейинчалик дипломатик ваколатхоналарга сотиш учун ташиб келтириладиган юк ва товарларнинг барча турларини божхона божларидан озод қилсин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган илова қилинаётган ўзгаришлар тасдиқлансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 25 майдаги

247-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРИШЛАР


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Дипломатик ва бошқа чет эл ваколатхоналарига хизмат кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1988 йил 13 сентябрдаги 325-сон қароридан 11-банднинг иккинчи хатбоши, 12-банд, 17-банднинг ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРда чет эл фирмалари, банклари ва ташкилотларининг ваколатхоналарини очиш ҳамда уларнинг фаолияти тўғрисида" 1989 йил 28 декабрдаги 442-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналарига хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати томонидан амалга оширилади. Мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарга Дипломатик сервис хизмати билан келишган ҳолда чет эл фирмаларига, ваколатхоналарига, банкларга ва халқаро ташкилотларга шартномалар асосида хизмат кўрсатишга рухсат этилсин."


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида чет эл дипломатик ваколатхоналар учун бинолар қуриш ва ажратиш, уларнинг фаолиятини зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш тўғрисида" 1992 йил 11 январдаги фармойишининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати дипломатик ва уларга тенглаштирилган бошқа чет эл ваколатхоналари учун мўлжалланган объектлар ҳамда уй-жойларни қуриш ва қайта барпо этиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин."















Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск