Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1993 й. 255-сон "Ўзбекистон-Туркия лицейларининг фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.1993 й.

N 255



ЎЗБЕКИСТОН - ТУРКИЯ

ЛИЦЕЙЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ёш фуқароларининг таълими сифатини оширишга муҳим аҳамият бериб ҳамда истеъдодли ёшларни ўқитишнинг илғор шаклларини устивор ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг республикада лицейлар фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг ягона ёндашувларини ўрнатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Лицей тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда 1992 йилда Туркия Республикаси ("СИЛМ" фирмаси) билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Самарканд, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шахрида ташкил этилган Ўзбекистон-Туркия лицейларини расмийлаштирсин, лицензиялар берсин ва аккредитациядан ўтказсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:

1993-1994 ўқув йили бошлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида, ҳар бир вилоят марказида ва Тошкент шаҳрида йигитлар ва қизларни ўқитиш бўйича 2-иловага мувофиқ бир-иккита Ўзбекистон-Туркия лицейни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар комплекси бажарилишини назарда тутсинлар;

лицейлар ишини Ўзбекистон Республиками Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ўқув режалари ва дастурлар бўйича ташкил этсинлар, уларнинг мазмуни ривожланган мамлакатлар талаблари даражасига жавоб бериши керак;

икки ой муддатда Ўзбекистон-Туркия лицейларида ишлаётган Туркиялик мутахассислар учун тузилган икки томонлама шартномалар талабларига мувофиқ зарур уй-жой-маиший шароитлар яратсинлар;

лицейларда қўлланилаётган саломлашиш расм-русумлари ҳамда ўқитувииларнинг укувчилар билан муомала қилиши шакллари ўзбек халқининг қарор топган миллий одатларига ва анъаналарига мувофиқлаштирилсин.


4. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда танлов асосида лицейларнинг ўқувчилари учун миллий рамзли кийим-бош моделини ишлаб чиқсинлар ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртманомалари бўйича 1993-1994 ўқув йили бошланишига қадар тикилишини таъминласинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Ташкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўзбекбирлашув", "Ўзшартномасавдо" халқ таълими маҳаллий органларининг буюртманомалари бўйича лицейларга озиқ-овқат маҳсулотлари, асбоб-ускуналар ва инвентарь мақсадли ажратилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон-Туркия лицейларида ишлаш учун таклиф этилаётган туркиялик мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги илтимосномаларига асосан кириш-чиқиш визаларини белгиланган тартибда консуллик йиғимлари олмасдан расмийлаштириб бериш юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон-Туркия лицейларида ишлаётган туркиялик фуқаролар, уларнинг оила аъзоларини давлат божларини тўлашдан озод қилиб, чиқиш-кириш виза муддатларини узайтириш, турар жойлардан рўйхатдан ўтказиш ҳамда бўлиш муддатларини узайтириш билан боғлиқ масалаларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилишини таъминлансин.

7. "Ўзбекистон ҳаво йўлларии миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон-Туркия лицейларини жиҳозлаш учун ўқитишнинг техника воситалари, асбоб-ускуналар, ўқув анжомлари ва китобларни келтириш қийматига сўмларда ҳақ тўлаб, божхона божларидан озод қилган ҳолда уларни Туркиядан келтиришни таъминласинлар.


8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон-Туркия лицейларида ишловчи туркиялик мутахассислар:

олий ўқув юртларининг тайёрлов курсларига;

олий ўқув юртларининг кундузги, кечки ва сиртқи бўлимларига;

аспирантура ва докторантурага ўқиш учун ҳақ тўламасдан қабул қилинадилар.


9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Туркия таълим органлари билан келишган ҳолда 2 ой муддатда:

Ўзбекистон-Туркия лицейлари битирувчиларини Туркия олий ўқув юртларига қабул қилиш шартлари ва тартибини белгиласинлар;

ташаббус кўрсатиб, Ўзбекистон-Туркия лицейлари фаолиятини яхшилашга ўз кўмак ва ёрдамларини таклиф этаётган Туркия олий ўқув юртлари билан ўзаро фойдали узоқ муддатли битимлар тузсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртманомалари бўйича лицейлар фаолиятини ташкил этишга ва уларни ривожлантиришга зарур маблағлар ажратсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, газета ва журналлар таҳририятлари Ўзбекистон-Туркия лицейларида ўқув жараёнининг аҳволи ва ташкил этилишини мунтазам ёритсинлар.


12. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ М.Қ Корабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасннинг

1993 йил 27 майдаги

255-сон қарорига

1-ИЛОВА


Лицей тўғрисида

НИЗОМ


1. Лицей - таълимнинг узлуксизлиги принципини рўёбга чиқарувчи ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширувчи ўрта умумий таълим ўқув юртидир.


2. Лицей ёшлар таълимининг, уларнинг маънавий, эстетик ва жисмоний ривожланишининг юқори даражада бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Лицей мазмун билан бойитилган янги умумий таълимнинг изланишини, ишлаб чиқилишини, жорий этилишини таъминлайди.

Лицейлар очиш, лицензиялар бериш, уларни аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Қоракалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


3. Лицей унинг фаолиятини тартибга солувчи Уставга эга бўлади.

Лицейга рағбарлик қилишни директор амалга оширади.

Умумий таълим мактабининг Кенгаши тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташкил этиладиган ва фаолият курсатадиган Кенгаш лицейнинг маслаҳат органи ҳисобланади.


4. Лицейга 9-синф ҳажмида базавий маълумотга эга бўлган ва тест танловидан ўтган йигит ва қизлар қабул қилинади. Айрим ҳолларда ижодий қобилиятлар ва талабгорларнинг тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолда лицейга тугалланган базавий маълумотга эга бўлмаган ўқувчилар қабул қилинишига йўл қўйилади.

Ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этиш учун маъмурият лицей Кенгаши ва ота-оналар жамоатчилиги вакиллари билан биргаликда зиммасига холис ва адолатли танлов юклатиладиган қабул комиссиясини тузади.


5. Лицей Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бош бошқармаси томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган базавий ўқув режалари ва дастурлари асосида тузилган ўзининг ўқув режаси ва дастури бўйича ишлайди. Ўрта маълумот лицейда бериладиган таълим мазмунининг мажбурий қисми ҳисобланади. Лицейда ўрганиладиган бошқа махсус фанлар ўқувчиларнинг таълим даражасини кенгайтиради ва тўлдиради.

7. Лицей ўқитишнинг анъанавий шакллари, усуллари ва воситалари билан бир қаторда ўз ихтиёри бўйича ўқитишнинг илғор шакллари, усуллари ва воситаларидан кенг фойдаланади.


8. Лицей ўқувчиларининг дарсдан ташқари фаолияти ҳар хил студияларда, илмий ва техника лабораторияларида, бошқа ижодий бирлашмаларда амалга оширилади.


9. Лицей ўқувчиларининг умуминсоний қадриятлар, Ватанга садоқат, қонунни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялайди.


10. Лицей Кенгаши ўқувчилар билан ҳар бир ўқув йили охирида ўзлаштиришга расман баҳо беришдан қатъи назар, ўқувчилар маълумот даражаси ва ақл-заковатининг умумий даражасини белгилаш имкониятини берадиган суҳбат ўтказади.


11. Лицейда синфдан-синфга кўчириш ва битириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълми вазирлигининг йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади.


12. Лицей Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бош бошқармаси томонидан тасдиқланадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишиладиган штат жадвали бўйича ишлайди.


13. Лицейни маблағ билан таъминлаш "Таълим тўғрисида"ги Қонунда, Халқ таълимида янги хўжалик механизмининг асосий қоидаларида, умумий таълим мактаби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Лицейни маблағ билан таъминлашда халқ таълими органлари билан биргаликда олий ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ва хусусий шахслар ихтиёрий равишда қатнашишлари мумкин.


14. Лицейнинг педагоглар жамоаси халқ таълими органи томонидан контракт асосида ташкил этилади.

16. Аккредитациядан ўтган лицейлар ўқувчиларига тиббий хизмат кўрсатиш, уларни дарсликлар ва ўқитишнинг бошқа воситалари билан таъминлаш халқ таълими тизими учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


17. "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва халқ таълими органлари томснидан белгиланган тартиблар ва талабларга мувофиқ аккредитациядан ўтган лицейлар лицейларнинг битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси учун белгиланган шаклдаги, республиканинг бутун ҳудудида тан олиниши мажбурий бўлган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатни бериш хуқуқига эга бўладилар.






Вазирлар Маҳкамасннинг

1993 йил 27 майдаги

255-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида янгидан очиладиган

Ўзбекистон-Турция лицейлари

РЎЙXАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси


1. Тахиатош шаҳри, "Оролбўйи бирлашмасининг мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинати негизида.


Андижон вилояти


2. Андижон шаҳри, 8-мактаб.


Бухоро вилояти


3. Ғиждувон тумани, "Гулистон" жамоа хўжалиги, А. Қаҳҳор кўчаси, 151-уйдаги қурилаётган мактаб.


4. Вобкент шаҳри, 1-мактаб.


Жиззах вилояти


5. Жиззах шаҳри, янги қурилаётган 2-мактаб.


Қашқадарё вилояти


6. Қарши шаҳри, Нодира номидаги 34-мактаб.


Навоий вилояти


7. Навоий шаҳри, Кольцевая кўчаси, 3-уй, 14-мактаб.


Наманган вилояти


8. Тўрақўргон шаҳри, Турақўрғон кўчаси, 7-уй, 3-мактаб.


Самарқанд вилояти


9. Самарқанд тумани, Гулобод шаҳарчаси, қурилаётган мактаб биносида.


Сурхондарё вилояти


10. Ангор тумани, Тинчлик кўчаси, 5-уй, 1-мактаб.


Сирдарё вилояти


11. Янгиер шаҳри, 1-микрорайон, Гулистон университети.


Тошкент шаҳри


12. Ҳамза тумани, Куйбишев шох кўчаси, Олот кўчаси, 1-уй, мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинати негизида.


Тошкент вилояти


13. Ангрен шаҳри, 5/3-квартал, 13-мактаб.


Фарғона вилояти


14. Қўқон шаҳри, Ўзбекистон комсомолининг 40 йиллиги кўчаси, 2-уй, болалар уйи негизида.


15. Фарғона шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 104-уй, янги қурилаётган мактаб.


Хоразм вилояти


16. Хонқа шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, 784-мактаб.
























Время: 0.2054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск