ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.1993 й. 269-сон "Радиоэлектронтехасбоб" концерни ва "ДЭУ Электроникс Ко Лтд" корпорацияси томонидан "АлгоДЭУ" қўшма корхонаси ташкил этилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.1993 й.

N 269




"РАДИОЭЛЕКТРОНТЕХАСБОБ" КОНЦЕРНИ ВА

"ДЭУ ЭЛЕКТРОНИКС КО ЛТД" КОРПОРАЦИЯСИ

ТОМОНИДАН "АЛГОДЭУ" ҚЎШМА КОРХОНАСИ

ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги давлатлараро битимга мувофиқ ҳамда ички эҳтиёжларни кондириш ва экспорт қилиш учун республикада рўзғор кондиционерлари, электриситгичлар, совутгичлар учун компрессорлар ишлаб чиқариш бўйича қувватларни барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон "Радиоэлектронтехасбоб" давлат концерни билан Корея Республикасининг "ДЭУ Электроникс Ко Лтд" корпорацияси томонидан устав фонди 30 млн АҚШ доллари, оборот маблағи 20 млн АҚШ доллари миқдорида бўлган ҳамда ҳар бир қатнашчининг улуши 50 фоиз бўлган рўзғор электр буюмлари ишлаб чиқариш қўшма корхонасини барпо этиш тўғрисида битим имзоланганлиги ахборот учун қабул қилинсин.


2. "Радиоэлектронтехасбоб" концерни 2 ой муддатда Тошкент "Алгоритм" ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида "АлгоДЭУ" қўшма корхонасини барпо этиш бўйича таъсис ҳужжатларини тайёрлашни нихоясига етказсин ҳамда белгиланган тартибда уни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширсин.


3. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси "АлгоДЭУ" қўшма корхонасида рўзғор кондиционерларини, электриситгичларни ҳамда совутгичлар учун компрессорларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритсин.


4. "АлгоДЭУ" қўшма корхонаси тайёргарлик кўриш ва ишлаб чиқаришни ўзлаштириш даврида ва маҳсулот ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 5 йил давомида, маҳсулот экспорт қилиш бўйича эса - 5 йилга Ўзбекистон ҳудудида амал қилувчи солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "АлгоДЭУ" қўшма корхонасига 1993 йилда устав фондига ўтказиш учун 10 млн АҚШ доллари ҳамда Ўзбекистон томонидан оборот маблағи ҳосил қилиш учун 1,2 млн АҚШ доллари, 1994 йилда эса ушбу мақсадлар учун тегишли равишда 5 млн АҚШ доллари ва 8,8 млн АҚШ доллари ажратишни назарда тутсинлар.


6. "АлгоДЭУ" қўшма корхонасига қўйидаги ҳуқуқлар берилсин:

хорижий бошқарув ва техник ходимларни улар меҳнатига "АлгоДЭУ" ҳисобидан АҚШ долларида ҳақ тўлаган ҳолда улардан даромад солиғи олмасдан, бу тўловларни чет элга ўтказиш солиғи ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқларни ундирмасдан таклиф этиш;

инвестициялар ва заёмларни қўйиш учун банкларда валюта счётини очиш, ҳисоб-китоб операцияларини АҚШ долларида амалга ошириш, шунингдек, экспорт фаолияти натижасида олинган валюта даромадларидан фойдаланиш;

асосий фондлар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, хом ашё, узеллар, деталлар, махсус ва ёрдамчи асбобларни рўзғор кондиционерлари, совутгичлар учун компрессорлар ишлаб чиқариш учун зарур миқдорда чет мамлакатлардан бож ва солиқлар тўламасдан келтириш;

қўшма корхонани ташкил этиш, бошқарув ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда техникавий ёрдам бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга ошириладиган ҳар қандай тўловларни, шу жумладан, "ДЭУ Электроникс Ко Лтд" корпорациясининг акцияларини сотишдан тушган умумий даромадни солиқлар тўламасдан АҚШ долларида ўтказиш;

маҳаллий валютани, шу жумладан сўмни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган курс бўйича АҚШ долларига алмаштириш;

"АлгоДЭУ" қўшма корхонаси маҳсулотини сотишдан олинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кўмагида пахта толаси, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, рангли металларни сотиб олиш (эркин нархда) ва уларни белгиланган тартибда экспорт қилиш.


7. "ДЭУ" фирмасининг "АлгоДЭУ" қўшма корхонаси масалалари бўйича ишлаш учун келувчи мутахассисларига Ўзбекистон ҳудудида яшашлари ва юришлари учун сўмларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                          И. Каримов
















Время: 0.1357
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск