Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.1993 й. 270-сон "Тошкент давлат университети ҳузурида Олий педагогика институтини ва Тошкент давлат техника университети ҳузурида Олий муҳандислик педагогикаси институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.1993 й.

N 270



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ҲУЗУРИДА ОЛИЙ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИНИ

ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ҲУЗУРИДА ОЛИЙ МУҲАНДИСЛИК ПЕДАГОГИКАСИ

ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари уқитувчилари малакасини оширишнинг ва уларни қайта тайёрлашнинг илмий, муҳандис ва педагог ходимлар тайёрлаш дастурлари мазмунини янгилашнинг муҳимлигини хисобга олиб, шунингдек, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими ўқув юртлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат университети ҳузуридаги илгари тугатилган Ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш институти ва табиий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш факультети ҳамда Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илгари тугатилган Тармоқлараро малака ошириш институтининг моддий-техника негизида Тошкент давлат университети ҳузурида Олий педагогика институтини хамда Тошкент давлат техника университети хузурида Олий муҳандислик педагогикаси институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. ТошДУ ҳузуридаги Олий педагогика институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

малака ошириш ҳамда республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ижтимоий ва табиий ихтисосликларидаги профессор-ўқитувчилар таркибининг касб маҳоратини такомиллаштириш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш;

илмий, ўқув-услубий ва тарбиявий ишларнинг илғор усулларини ўрганиш, умумлаштириш ва ёйиш;

мустақил Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатини тушунтириш;

ижтимоий ва табиий фанлар соҳасидаги энг янги билимлар асосида ўқитувчилар ва тингловчилар учун ўқув-услубий адабиёт ва тематик тўпламлар чиқариш;

ТошДТУ ҳузуридаги Олий муҳандислик педагогикаси институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин;

тармоқ муҳандис-техник ходимларининг (шартнома асосида), техника олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчиларининг малакасини ошириш, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда тингловчиларнинг касб маҳоратини такомиллаштириш, махсус фанлар соҳасида билимларни, ўқитишнинг фаол усуллари ва технологияларини, олий ва ўрта махсус мактаб педагогикаси ва психологиясини, умумий маданиятни, тарбия ва информатика усулларини чуқурлаштириш ва янгилаш;

илғор тажрибани тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ёйиш бўйича ўқув-услубий ишларни амалга ошириш;

фан ва техниканинг энг янги ютуқларини тарғиб қилиш;

ўқув-услубий адабиёт, ўқитувчиларга ва тингловчиларга ёрдам тариқасида тематик тўпламлар чиқариш.


3. Белгилаб қўйилсинки, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркиби хамда ўрта махсус ўқув юртларининг ўқитувчилари 2-3 йилда камида бир марта, вазирликларнинг тасдиқланган жадвали бўйича, малака ошириш тизими ўқув юртларида, ихтисосликка боғлиқ равишда, 3 ойгача бўлган муддат билан вақт-вақти билан ўқишлари мажбурдирлар.

Малака ошириш муддати ва натижалари педагог ходимлар билан контракт (шартнома)лар тузишда (қайта тузишда) ҳисобга олинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1 ой муддатда:

ташкил этилган институтларнинг мақоми ва фаолияти тўғрисидаги Низомни, уларнинг тузилмаси ва штатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Белгилаб қуйилсинки, қайд қилиб ўтилган институтлар профессор-ўқитувчилар таркибининг сони бир ўқитувчига тўғри келадиган тингловчиларнинг ўртача йиллик контингенти мазкур ихтисос бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари учун белгиланадиган меъёрлардан 25 фоиз кам бўлиши кераклигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

олий ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда профессор-ўқитувчилар таркибининг мутахассисликлар бўйича малакасини оширишнинг 1993-1998 йилларга мўлжалланган жадвалини тайёрласин;

олий педагогика ва олий муҳандислик педагогикаси институтларининг моддий негизини янгилаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳамда шартнома бўйича тушувчи маблағларни ҳисобга олган ҳолда Олий муҳандислик педагогикаси институти фаолиятини амалга оширишга ва унинг харажатларига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


6. Тошкент давлат университети ҳузуридаги Олий педагогика институти Амир Темур кўчасидаги 60-А-уйга ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Олий муҳандислик педагогикаси институти Талабалар шаҳарчаси, Талабалар кўчаси, 91-уйига жойлаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 19 июндаги 294-сон қарорининг Амир Темур кўчасидаги 60-А-уйдаги ТошДУ ҳузуридаги собиқ малака ошириш институти эгаллаб келган бинони Тошкент шаҳар хокимлиги балансига ўтказишга оид 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўрток М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                            И. Каримов













Время: 0.2177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск