Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.1993 й. 271-сон "Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.1993 й.

N 271



ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИ

ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасииинг "Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида" Чикаго (1944 й), конвенциясига ҳакикатдан ҳам қўшилганлигини ҳамда унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган органи - Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)га 1992 йил 12 ноябрдан бошлаб тўла ҳуқуқли аъзо этиб қабул қилинганини ҳисобга олиб, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг мақоми ва фуқаро авиацияси масалалари бўйича халқаро ҳуқуқнинг юридик жиҳатлари вакиллик органларининг ИКАО билан давлат даражасида ўзаро ҳамкорлик қилишини назарда тутишини эътиборга олиб, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги аҳамиятини, шунингдек, ҳал этиладиган масалалар кўламининг кенглигини ҳисобга олиб ҳамда фуқаро авиацияси соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тузилсин.


2. Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг илова қилинаётгаи Низоми тасдиқлансин.


3. Фуқаро авиацияси халкаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг раиси этиб Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси бошлиғи тайинлансин.

Ташқи ишлар, Ташқи иқтиcодий алоқалар, Мудофаа, Макроиқтисодиёт ва статистика, Ички ишлар, Адлия, Молия, Соғлиқни сақлаш вазирларининг ўринбосарлари; Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси раисларининг ўринбосарлари, "Чкалов" номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти бош директори; Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори; "Ўзаэронавигация" директори; Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси котибияти мудири; Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директорининг ўринбосари - лавозимларига кўра ва кўрсатиб ўтилган бошқарув органлари раҳбарларининг тавсиясига биноан Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг аъзолари этиб белгилансинлар.

4. Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ўз валюта маблағлари ҳисобидан ҳар йилги бадалнинг, фуқаро ташкилотларига ўтказилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига унга юклатилган вазифаларни хал этишда ёрдам кўрсатсинлар.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов




























Время: 0.2039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск