Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Муқобил хизмат /

Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.1993 й. 275-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 7 июндаги

275-сон қарорига

ИЛОВА



Муқобил хизматни ташкил этиш

ва уни ўташ тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролари томонидан муқобил хизматни ўташ тартибини, шунингдек, уни ташкил этиш юзасида республика давлат бошарув органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналер, ташкилотлар ва муассасаларнинг вазифаларини белгилайди.


2. Муқобил хизматга раҳбарликни, уни ўташ устидан назоратни, шунингдек, муқобил хизмат хизматчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ва ижтимоий кафолатларини таъминлашни Ўзбекистон Республикас, Мудофаа вазирлигининг муқобил хизмат бошқармаси ва ҳарбий бошқарув маҳаллий органларининг тегишли бўлимлари ҳамда бўлинмалари амалга оширадилар.



II. МУҚОБИЛ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИШ


3. Фуқароларни муқобил хизматга чақириш "Муқобил хизмат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазмрлар Маҳкамасининг қарорига, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғига мувофиқ амалга оширмлади.


4. Фуқароларни мукобил ҳизматга чақиришни ташкил этиш туман (шаҳар) чақириқ комиссмяларига, ҳокимликларига, шунингдек, тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига юклатилади.


5. Муқобил хизматга:

"Муқобил хизмат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ муқобил хизматни ўташ ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақириқ комиссияларининг тиббий комиссиялари томонидан жанговар қисмларда ҳарбий хизматга чекланган даражада яроқли деб топилган фуқаролар;

чўпон бўлиб ишловчилар чақириладилар.


6. Муқобил хизматга чақириладиган Фуқаролар муқобил хизматни танлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларини бу ҳақда олдиндан хабардор қиладилар.


7. Муқобил хизматга чақирилувчиларнинг тиббий кўриги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда мудофаа вазири томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидлги Низомга мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


8. Туман (шаҳар) чақириқ комиссияси такдим этилган ҳужжатлар асосида ва тиббий кўрик натижаларига мувофиқ тегишли қарор қабул қилади.

Хизматчиларнинг чақирилиши куни ва хизматни ўташ жойи тўғрисида белги қўйилган гувоҳнома фуқароларнинг муқобил хизматга муносабатларини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Муқобил хизматга чақирилган фуқаро унга белгиланган намунадаги шартнома-мажбуриятга имзо қўяди.


9. Муқобил хизматга чақирилган фуқаро унга хизматни ўташ жойи тайинланганлиги тўғрисидаги ва етиб бориш муддати белгиланган ёзма кўрсатмани олиш учун туман мудофаа ишлари бўлимига белгиланган муддатда етиб келади.

Муқобил хизматга чақирилган фуқароларни ўзларининг яшаш жойларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга юбориш етиб бориш муддати белгиланган ҳолда якка тартибда амалга оширилади.

Туманлар (шаҳарлар) ташқарисидаги тузилмалар таркибига муқобил хизматга чақирилган фуқароларни жўнатиш муқобил хизматнинг вилоят бўлимлари томонидан, уларни хизматни ўташ жойигача кузатиб қўйиш шарти билан амалга оширилади.

Муқобил хизматга чақирилган фуқароларни ташиш ва ўқув йиғинларини ташкил этиш харажатлари Муқобил хизмат бошқарув органлари ҳисобидан амалга оширилади.


10. Хизматни ўташ жойига етиб келингач уч кун мобайнида муқобил хизмат хизматчилари билан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар маъмуриятлари ўртасида меҳнат шартномаси тузилади ва тегишли буйруқ чиқарилади, бу хақда муқобил хизмат хизматчиларининг гувоҳномаларига ёзиб қўйилади.

Ишга қабул қилинганлик тўғрисида бўйруқ чиқарилган кун муқобил хизмат бошланган кун ҳисобланади.



III. МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИ ЎТАШ


11. Муқобил хизматни ўташ илова қилинган Рўйхатга мувофиқ республика вазирликлари, идоралари ва концернларининг корхоналарида, ташкилотларида ва муассасаларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган тузилмаларда амалга оширилади.

Муқобил хизмат хизматчиларидан турли хилдаги тижорат тузилмаларида, кичик бизнес, умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида, шунингдек, раҳбарлик ва бошқарув лавозимларида ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган лавозимлар (сотувчи, кондуктор, ошпаз, омборчи, қоровул ва шу кабилар)да фойдаланиш қатъий ман этилади.


12. Муқобил хизмат хизматчилари хизматни ўташ вақтида "Муқобил хизмат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган талабларни бажаришга мажбурдирлар.


13. Муқобил хизмат хизматчиларидан меҳнат шартномаларида назарда тутилмаган ишларда фойдаланиш тақиқланади.


14. Муқобил хизмат хизматчиларини бошқа корхоналарга, ташкилотларга ўтказиш:

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тугатилган, уларнинг штатлари ёки ходимлари сони қисқартирилганда;

ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига мувофиқ саломатлиги бўйича меҳнат шароитларини енгиллатиш зарурияти пайдо бўлганда;

муқобил хизмат хизматчисининг хизматни шартнома-битим асосида республика ташқарисида давом эттириш хоҳиши бўлганда;

авариялар, фалокатлар, табиий офатлар ва фавқулодда ҳодисаларни тугатиш бўйича ишларни бажарувчи корхоналар ташкилотлар ва муассасаларни бутлаш зарурияти бўлган ҳолларда амалга оширилади.

Бундай ҳолларда бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш ҳуқуқи:

туман (шаҳар) доирасида - туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг бошлиғига;

вилоят доирасида - вилоят мудофаа ишлари бошқармасининг бошлиғига;

республика доирасида - Ўзбекистон Распубликаси Мудофаа вазирлиги муқобил хизмат бошқармасининг бошлиғига;

республикадан ташқарида ва авариялар, фалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларни тугатиш бўйича ишларни бажариш учун - Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади.


15. Хизмат даврида, муқобил хизмат хизматчилари (диний маслаклари бўйича муқобил хизматни ўтаётганлар бундан мустасно) ҳарбий-ҳисобга олиш мутахассислигини олиш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган дастурлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-ўқув муассасаларида ва ўқув марказларида ўтказиладиган ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув йиғинларига жалб қиладилар.

Ўқув йиғинлари тамом бўлгач муқобил хизмат хизматчилари, ўқитиш дастурига мувофиқ ҳарбий-ҳисобга олиш мутахассислигини оладилар ва ҳарбий қасамёд қиладилар.

Муқобил хизмат бошқарув органлари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини олдиндан бир ойдан кечиктирмай муқобил хизмат хизматчиларини ўқув йиғинларига жалб қилиш ҳақида хабардор қиладилар ва кейинчалик муқобил хизмат хизматчиларини йиғинлар ўтказиладиган жойга юборишни амалга оширадилар.



IV. МУҚОБИЛ ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ


16. Белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган муқобил хизмат хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатиладилар.

Муқобил хизмат хизматчиларини бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг бўйруғи билан амалга оширилади.


17. Муқобил хизмат хизматчилари:

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муддатни кечиктириш ҳуқукини берувчи оилавий аҳвол ўзгарганда;

Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматчининг касаллиги бўйича муқобил хизматни бундан кейин давом эттириш учун яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида муддатидан илгари захирага бўшатилишлари мумкин.

Муқобил хизмат хизматчисини муддатидан илгари бўшатиш мақсадида унинг оилавий аҳволини ўрганиш туман ҳокимликлари тузадиган ҳамда мудофаа ишлари бўлими вакиллари албатта иштирок этадиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Муқобил хизмат хизматчисини муддатидан илгари бўшатиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг қарори асосида амалга оширилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатиладиган муқобил хизмат хизматчилари ҳарбий хизматга чақирилган жойдаги туман (шаҳар)мудофаа ишлари бўлимига юбориладилар.

Муқобил хизмат хизматчиларини бошқа жойларга юборишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

хизматчиларнинг оилалари (ота-оналари) томонидан турар жойлари ўзгартирилганда;

никоҳдан ўтганлиги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланганда.


19. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатилган муқобил хизмат хизматчилари уч кун муддатда ҳарбий ҳисобга туриш учун мудофаа ишлари бўлимига келишлари шарт.



V. ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ, ВАЗИРЛИКЛАР,

ИДОРАЛАР ВА КОНЦЕРНЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари:

Фуқароларнинг муқобил хизмати ташкил этиладиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни белгилайдидар;

муқобил хизмат хизматчиларини ишга жойлаштириш учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга квоталар белгилайдилар;

муқобил хизматга чақирилувчи фуқаролар учун ишчи ўринлари сонини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрадилар;

муқобил хизмат бошқарув органларига муқобил хизмат хизматчиларини ишга жойлаштириш учун ихтисослаштирилган ишлаб чиқаришлар, ёрдамчи хўжаликлар ва бошқа корхоналар ташкил этишда ёрдам кўрсатадилар;

Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва муқобил хизматга чақириш бўйича чақириқ ва тиббий комиссияларни тузишни ҳамда уларнинг ишлашларини таъминлайдилар;

муқобил хизмат бошқарув органларига ўзларининг фаолият соҳасига тегишли бошқа масалаларни ҳал этишларида ёрдам кўрсатадилар.


21. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, концернлари:

муқобил хизмат бошкарув органларига уларнинг талаблари бўйича ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда бўш иш ўринлари борлиги тўғрисида ахборот, муқобил хизматни ташкил этиш юзасидан ўзларининг таклифларини ва ушбу хизматга чақириладиган хизматчиларни зарур миқдорда ажратиш учун буюртманомалар тақдим этадилар;

муқобил хизматга чақирилувчи фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сонини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрадилар;

ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда муқобил хизмат тўғрисидаги қоун ҳужжатларининг ижро этилшини таъминлайдилар.



VI. КОРХОНАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР,

МУАССАСАЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


22. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг маъмуриятлари "Муқобил хизмат туғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:

"Муқобил хизмат туғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва муқобил хизмат органлари билан тузилган шартнома шартларига қатъий риоя қилишга;

муқобил хизмат қилиш учун келган хизматчилар билан меҳнат шартномаси тузишга;

муқобил хизмат хизматчиларини уставлар, низомлар, ички тартиб-интизом қоидалари, меҳнат ва ўқиш шароитлари билан таништиришга, уларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва жавобгарликларини тушунтиришга;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатишга;

зарур ҳолларда муқобил хизмат хизматчиларини ишчи касбларини ўргатиш учун халқ таълими тизимининг тармоқ ўқув марказларига ва ўқув юртларига юборишга;

меҳнат ва турмуш шароитлари яратиб беришга, махсус кийим-бош ва асбоблар билан таъминлашга;

Муқобил хизмат хизматчиларини зарур булганда уй-жой, текин тиббий хизмат билан таъминлашга;

Муқобил хизмат хизматчилари ўртасида тарбиявий ишларни олиб боришга;

Муқобил хизматнинг тегишли органларини:

фуқароларнинг муқобил хизматга келганликлари тўғрисида хабардор қилишга;

хизматчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг бузилиши ва уларнинг узрсиз сабаблар билан хизматга чиқмаслиги ҳоллари тўғрисида хабардор қилишга;

хизматчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги ва улар ўқув йиғинларига жўнатиш учун муқобил хизмат органлари ихтиёрига юборилганлиги тўғрисида хабардор қилишга;

муқобил хизмат органларининг ҳисоб-китоб счётларига муқобил хизмат хизмачиларининг иш ҳақларидан ушлаб олинадиган сўммаларни ҳар ойда ўтказишга, шунингдек, муқобил хизмат органлари харажатларига, муқобил хизмат хизматчиларини ишчи касбларига ўргатишга тегишли шартномалар билан белгиланадиган миқдорларда ажратмалар ўтказишга;

йилига бир марта 15 иш кунидан иборат муддатга таътил беришга;

муқобил хизмат хизматчиларига, улар ҳалок бўлган ҳолларда эса - уларнинг оилаларига улар хизмат (меҳнат) мажбуриятларини бажараётган вақтларида ишлаб чиқариш аварияси, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси қоидалари талаблари бажарилиши таъминланмаганлиги оқибатида уларнинг саломатлигига етказилган зарар учун бир тўла бериладиган нафақа ва пул компенсацияси тўлашга мажбурдирлар.






Низомга

ИЛОВА



Корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида муқобил

хизматни ўташ амалга ошириладиган вазирликлар,

идоралар ва концернларнинг

РЎЙХАТИ


Ички ишлар вазирлиги


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги


Мудофаа вазирлиги


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси

"Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси


Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари ("Ўзмонтажмахсусқурлиш") уюшмаси


Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши ("Ўзсувқурилиш") давлат концерни


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

"Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни


"Ўздонмаҳсулот" давлат концерни


"Ўздавқишлоқхўжаликмаш" концерни


"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси


"Тошшаҳартранскорхона" давлат уюшмаси


"Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси


"Тошкентқурилиш" давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси


"Ўзколхозқурилиш" республика давлат-кооператив бирлашмаси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика ишлаб чиқариш давлат кооператив қурилиш бирлашмаси ("Ўздеҳқончиликқурилиш")


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ёғоч тайёрлаш, қурилиш конструкциялари ишлаб чиқариш ва ёғочни қайта ишлаш ("Ўзбошёғочқурилиш") бош бошқармаси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мевасабзавот ва узумчилик саноати ("Ўзмевасабзавотузумсаноати") давлат-кооператив концерни


"Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концерни


"Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни


"Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси


"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси


"Ўзавтойўл" давлат-акционерлик концерни


Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси


Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси


Ўзбекистон давлат радиоэлектроника, электротехника саноати ва асобсозлик ("Ўздаврадиоэлектронтехасбоб") концерни


Ўзбекистон давлат кимё саноати концерни ("Ўздавкимёконцерн")


Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш саноатини илмий-техникавий таъминлаш давлат концерни


Ўзбекистон давлат машинасозлик концерни


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


"Ўртаосиёкўмир" ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзбектўқимачимаш" ишлаб чиқариш бирлашмаси


"Ўзиккиламчиранглиметалл" ишлаб чиқариш бирлашмаси


Ўзбекистон Республикаси Деҳқончилик саноати комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш ("Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш") давлат-кооператив қўмитаси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси ("Ўзгеодезия")


Ўзбекистон Республикаси "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш концерни ("Ўзбалиқ")


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


"Ўзбекмебель" давлат-акционерлик бирлашмаси


Тошкент шаҳар ҳокимлиги уй-жой-коммунал хўжалиги корхоналари





























Время: 0.1332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск