Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.1993 й. 283-сон "Ўзбекистон Республикасида олий таълим сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.1993 й.

N 283


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ОЛИЙ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Таълим сифатини оширишга, республика олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг ижодий илмий-педагогик фаолияти учун қулай шароитлар яратишга алоҳида мухим ахамият бериб ҳамда олий ўқув юртлари ректорлари кенгашининг таклифларини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларига 1993 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сетқаси бўйича хозир амалда бўлган лавозим маошларига нисбатан 1 разрядга оширилган лавозим маошларининг янги миқдорлари белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда олий ўқув юртлари педагог ходимлари барча тоифаларининг лавозим маошлари миқдорларини қайта куриб чифсинлар ва мослаштирсинлар, бунда илмий унвон ва илмий даражалар ҳисобга олиниб, лавозим маошлари табакалаштирилиши назарда тутилсин.

Белгилаб қуйилсинки, янги лавозим маошлари танлоз натижаларига кўра шартнома асосида ва биринчи навбатда илмий унвони ва илмий даражвси бўлган педагог ходимларга тайинланади.


2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир муаллимга тўғри келадиган талабалар сонини камайтириш ҳамда олий ўқув юртлари муаллимларининг дарс бериш соатларини камайтириш ҳисобига уларнинг ижодий ва илмий ишлар билан шуғулланишига қупроқ имкониятлар ҳамда вақт бериш учун уларнинг нисбатини ривожланган мамлакатлардаги меъёрлар даражасига яқинлаштириш максадида белгилаб қуйилган педагогик дарс бериш соатлари меъёрларини ва муаллимлар билан талабалар сони нисбатини қайта кўриб чиқсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олий ўқув юртларининг ҳозир белгиланган педагог ходимларига иш ҳакини кўпайтириш учун қўшимча равишда зарур маблағлар ажратсин.

4. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига 1993/94 ўқув йилига қабул режаси ҳамда биринчи курсга талабаларни шартнома (пулли) асосида тест синовлари натижалари бўйича қабул қилишнинг режадаги ўринлардаги ҳар бир олий ўқув юрти учун мажбурий булган улуши иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда абитуриентлар билан шартнома тузишнинг барча олий ўқув юртлари учун ягона бўлган қоидаларини ҳамда ўқитиш қийматини тасдиқласинлар ва уларда ҳар бир ўқув йили учун босқичма-босқич ҳақ тўланишини назарда тутсинлар.

6. Ўзбекистон Республикасининг тасарруфида олий ўқув юртлари бўлган вазирликлари ва идоралари;

олий ўқув юртларининг биринчи курсларига талабалар қабул қилишни бюджет маблағлари ҳисобига ўқишга қабул қилинадиган студентлар сонининг ҳар бир олий ўқув юрти учун белгиланган квотасига қатъий амал қилган ҳолда амалга оширсинлар;

1993 йилнинг 10 сентябригача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига иловада кўрсатилган олий ўқув юртлари, филиаллар, факультетлар рўйхати бўйича олий ўқув юртларига 1993/94 ўқув йилига қабул ҳақидаги аниқ маълумотларни тақдим этсинлар.


7. Олий ўқув юртлари ректорлари:

ҳар бир олий ўқув юрти учун белгиланган квота доирасида тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда аниқ ихтисосликлар бўйича қабул режасини белгилаб чиқсинлар;

талабаларнинг учинчи курсдан бошлаб ихтисослаштирилишини назарда тутиб, қабулни турдош ихтисосликлар гуруҳлари бўйича амалга оширсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Илова берилмайди.






















































Время: 0.2151
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск