Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон ёшлари ишлари бўйича Республика кенгаши тўғрисида Низом (ВМ 1993 йил 15 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 15 июндаги

285-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ёшлари ишлари бўйича

Республика кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон ёшлари ишлари бўйича Республика кенгаши (бундан кейин Кенгаш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 декабрдаги қарорига мувофиқ ёшлар сиёсатини амалга ошириш, "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш учун тузилган.

Кенгаш тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ёшларга оид давлат сиёсатидан келиб чиқувчи тадбирларга илмий жиҳатдан асосланган ижтимоий меъёрларни ва маблағлар ажратиш нормативларини ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.


2. Кенгашнинг асосий функциялари қуйидагилар ҳисобланади:

давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва диний уюшманинг ёшлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларидаги бошқа ташкилотлар ва корхоналар томонидан "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг амалга оширилишини назорат қилиш;

ёшларнинг ижтимоий ва маданий камолоти, миллий ва маънавий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда уларни чин инсон руҳида тарбиялаш муаммоларини таҳлил қилиш;

ёшлар ўртасида ижтимоий жараёнларни, уларнинг республикадаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ҳолатига таъсирини прогнозлаштириш вазифаларини белгилаш;

ёшларга оид давлат сиёсатидан келиб чиқувчи тадбирларга илмий жиҳатдан асосланган ижтимоий меъёрларни ва маблағлар ажратиш нормативларини ишлаб чиқиш;

ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан қабул қилинадиган тезкор ва истиқболдаги чора-тадбирларнинг самарадорлиги юзасидан таклифлар тайёрлаш;

жойларда ёшлар ишлари бўлинмаларини ва давлат-жамоат ижтимоий хизматларини тузишга ва ривожлантиришга кўмаклашиш;

республика ёшлар, талабалар, ўсмирлар ва болалар ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

ёшлар билан ишлайдиган кадрлар тайёрлашга ва халқаро алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш.


3. Кенгашга қуйидаги ваколатлар берилади:

ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига республика ёшларининг аҳволи, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг қандай ҳолатда эканлиги ҳақида ахборот тақдим этиш;

жамоат ташкилотлари иштирокида ёшлар сиёсати соҳасидаги республика комплекс ва мақсадли дастурларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун директив органларга тавсия этиш;

ёшларга оид давлат сиёсати доирасида фаолият кўрсатаётган давлат идоралари, жамоат ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган тегишли қарорлар қабул қилиш;

"Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонунни ижро этишга қаратилган комплекс ва мақсадли дастурларни маблағ билан таъминлаш манбаларини белгилаш;

давлат, хўжалик органлари, жамоат ташкилотлари раҳбарларининг, ёшлар ишлари бўйича қуйи кенгашларнинг Ўзбекисгон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

фаолияти ёшларга оид давлат сиёсати вазифаларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган давлат органларининг ишини жонлаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

Бу ваколатлар Кенгаш мажлислари, унинг топшириғи бўйича тузилган экспертлар, тадқиқотчилар гуруҳлари фаолияти орқали амалга оширилади.



II. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ-

КАДРЛАР МАСАЛАЛАРИ


4. Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдикланади, республика вазирликлари, идоралари, жамғармалари, вилоят ҳокимликларининг раҳбарлари Кенгаш таркибига лавозимларига кўра кирадилар.

Кенгаш ўз фаолиятининг мазмуни ва самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида жавоб беради.


5. Кенгаш ўз ваколатларини амалга ошириш учун республика ёшлар жамоат бирлашмаси - Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик қилади, унинг ресурсларидан ва ташкилий тузилмасидан фойдаланади.


6. Ёшлар ишлари бўйича Кенгаш ўз фаолияти ҳақида жамоатчилик ва ёшларни матбуот, радио, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали кенг хабардор қилади.


7. Ёшлар ишлари бўйича Кенгаш раисининг функциялари:

Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг ёшлар сиёсатига оид қарорлари бажарилишини таъминлаш ҳамда Кенгаш аъзоларининг биргаликда амалга оширадиган куч-ҳаракатларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳокимият ва бошқарув органлари билан мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Республика Олий Мажлисининг ёшлар масалалари билан шуғулланувчи тегишли қўмитаси, ижтимоий-маданий комплекс вазирликлари ва идоралари раҳбарияти билан биргаликда иш олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра ёшлар масалалари бўйича давлатлараро ва ҳукуматлараро алоқаларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ёшлари ишлари бўйича Кенгаш мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш.


8. Ёшлар ишлари бўйича Кенгаш раиси ўринбосарининг функциялари:

Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсатини рўёбга чиқариш учун жамоат бирлашмалари ресурсларини жалб қилишга қаратилган тадбирларни уюштириш;

вилоят ҳокимликларининг ёшларга оид давлат сиёсати масалалари билан шуғулланувчи ўринбосарлари билан биргаликда иш олиб бориш;

ёшлар оммавий ахборот воситалари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

ёшлар сиёсатини рўёбга чиқариш учун дастурлар ва нормативларни, ёшлар билан ишлаш бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотларига ёрдам тариқасида йўриқ-услубий материалларни ишлаб чиқиш учун тадқиқотчилар ва экспертлар гуруҳлари ишини ташкил этиш;

раиснинг топшириғига мувофиқ ёшлар ишлари бўйича Кенгаш мажлислари ва бошқа зарур тадбирлар тайёрланишини таъминлаш.



III. ЁШЛАР ИШЛАРИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА

КЕНГАШИНИНГ ИШ ТАРТИБИ


9. Кенгаш мажлиси заруратга караб, лекин йил чорагида камида бир марта ўтказилади.


10. Кенгаш мажлислари унда Кенгаш таркибининг ярмидан купи иштирок этган такдирда қарор қабул қилишга ҳаклидир, йиғилишларда барча масалалар Кенгаш йиғилиши қатнашчиларининг кўпчилик овози билан ҳал этилади.


11. Кенгаш ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни ва улар юзасидан қарор лойиҳаларини олдиндан тайёрлаш учун вақтинчалик комиссиялар тузиши мумкин.


12. Кенгашнинг жорий ишлари Кенгашнинг ишчи аппаратини бошқарувчи масъул котиб орқали амалга оширилади.



IV. ЁШЛАР СИЁСАТИ ДАСТУРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАДБИРЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИ


13. Қуйидагилар тадбирларни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:

а) ёшлар сиёсати комплекс ва мақсадли дастурларнга бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

б) ёшлар дастурларини рўёбга чиқаришга йўналтириладиган маблағларнинг марказлаштирилган тушумлари;

в) идоравий карашлилигидан қатъи назар корхоналар, муасасалар, ташкилотларнинг мақсадли ажратмалари;

г) юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари;

д) бошқа манбалар.


14. Кенгаш ёшларга оид давлат сиёсати дастурини рўёбга чиқариш учун корхоналар ва жамоат бирлашмаларининг, ёшлар жамғармаларининг бирлаштирилган маблағларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрияларини мувофиқлаштиради ва уларнинг сарфланишини назорат қилади.




























Время: 0.2390
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск