Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1993 й. 304-сон "1993-1995 йилларда ва 2000 йилгача бўлган даврда Ўрта Осиё темир йўлини электрлаштиришнинг бош дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1993 й.

N 304



1993-1995 ЙИЛЛАРДА ВА 2000 ЙИЛГАЧА

БЎЛГАН ДАВРДА ЎРТА ОСИЁ ТЕМИР

ЙЎЛИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШНИНГ

БОШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

Республика темир йўл транспорти иши самарадорлигини ошириш, Ўрта Осиё темир йўлининг барқарор ишлашини таъминлашнинг муҳим омили сифатида электрлаштиришни жадаллаштириш республика халқ хўжалигининг юк ташиш харажатларини камайтириш, темир йўл транспортининг табиий муҳитга зарарли таъсирини озайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрта Осиё темир йўли бош йўналиши участкаларидаги ҳаракатнинг барча турларини электр кучи билан тортишга ўтказиш дастури қурилишнинг босқичлари ҳамда уни бошлаш ва тугатиш муддатлари бўйича 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўрта Осиё темир йўлини электрлаштириш бош режасининг амалга оширилиши республиканинг давлат мақсадли дастури деб ҳисоблансин.


2. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси - электрлаштиришнинг бош буюртмачиси, Ўзбекистан Давлат транспорт қурилиш корхоналари уюшмаси бош пудратчи этиб белгилансин.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва маблағ билан таъминловчи банклар капитал қурилиш истиқболини белгилашда темир йўлни электрлаштириш бўйича республиканинг давлат мақсадли дастурини амалга ошириш учун зарур ҳажмларда кредит ресурслари, шу жумладан, имтиёзли узоқ муддатли кредит ажратилишини назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига электрлаштириш учун моддий ресурслар ва асбоб-ускуналар учун МДҲ мамлакатлари билан ҳисоб-китобларда Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси ва "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмасига энг қулай шароитлар яратиб бериш тавсия қилинсин.


5. "Ўзшартномасавдо" ҳар йили 2-иловага мувофиқ қурилиш ҳамда электрлаштириш объектларини фойдаланишга топшириш муддатлари бўйича моддий ресурслар ва асбоб-ускуналар ажратишни ва етказиб беришни назарда тутсин.

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси ва "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмасига электрлаштириш ҳажмлари ҳисоб-китобларига мувофиқ транспорт таъминотига нефть маҳсулотлари ажратишни амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги темир йўл орқали ўтиш жойларида 35 кВ ва ундан юқори электр узатиш линияларининг ташқи электр таъминоти ва қайта қуриш бўйича буюртмачи функциясини қабул қилсин. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси электрлаштириш режаларига мувофиқ қурилишнинг умумий сметасида ана шу мақсадлар учун назарда тутилган маблағларни берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ва Ўрта Осиё Темир йўл бошқармасининг Алоқа вазирлигининг, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг темир йўлни электрлаштириш теграсидаги алоқа линиясини ҳимоя қилишни лойиҳалаштириш, қуриш бўйича ишлар қурилишнинг умумий сметаси ҳисобидан келишилган муддатларда "Ўзбекалокаинвест" концерни томонидан тайёр ҳолда бажарилиши ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент, Жиззах Бухоро, Самарқанд, Навоий, Хоразм, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўрта Осиё темир йўлини электрлаштириш объектлари учун ер участкаларини ҳамда уларни лойиҳалаштириш ва қуриш учун зарур келишувларни белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширсинлар, шунингдек, қурилиш ва монтаж қилиш билан шуғулланаётган ташклотларга белгиланган меъёрлар бўйича озиқ-овқат товарлари ажратсинлар.


9. "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси 1993-1994 йиллар мобайнида электрлаштириш қурилмаларини монтаж қилиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этсин ҳамда ўзининг корхоналари ва республика саноат корхоналари негизида уларни МДҲ мамлакатларидан келтиришни истисно қилиш мақсадида деталлар, арматуралар, уланиш тармоқлари конструкциялари ва тортиш кучи билан ишлайдиган қўшимча станциялар асбоб-ускуналари тайёрлашни ривожлантирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск