Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.1993 й. 353-сон "Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга чиқариш масалаларини бошқариш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.1993 й.

N 353



ИШЧИ КУЧЛАРИНИ ЧЕТДАН КЕЛТИРИШ

ВА ЧЕТГА ЧИҚАРИШ МАСАЛАЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДА


Тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунгача "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда касби бўйича ишлаш ҳуқуқларини руёбга чиқариш, чет элларда республика фуқароларини ишга жойлаштиришни давлат томонидан бошқариш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларнинг ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Вазирлик хузурида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ва хўжалик ҳисоби асосида фаолият кўрсатадиган Кўчма меҳнатчилар ишлари республика агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Кўчма Меҳнатчилар ишлари республика агентлиги тўғрисида Низом (1-илова).

3. Белгилаб қўйилсинки, Кўчма Меҳнатчилар ишлари республика агентлиги фаолиятини ташкил этиш учун маблағлар дастлабки босқичда иш билан таъминлашга кумаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Кўчма Меҳнатчилар ишлари республика агентлигини лаёқатли кадрлар билаи тўлдирсин, битим (контракт)ларга мувофиқ агентликнинг ишчи ва мутахасисларни танлаш, тест усулида синаш ҳамда чет элларга ўз вақтида юборишга дойр ишларининг самарадорлигини таъминласин.

6. Махфий.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ишлаш учун чет элга келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини руйхатга олиш, шунингдек уларга борган мамлакатида ишга жойлашишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш юклатилсин.


8. Ўзбекистон Респуликаси Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, "чет элдан келиш вa чет элга кетиш тўғрисида" ҳамда "Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғриси"да қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига чет элда ишлаш учун ҳужжатларини расмийлаштираётган ишчи ва мутахассисларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш юклатилсин.


10. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиа компанияси, Кўчма Меҳнатчилар ишлари республика агентлигининг талабномасига биноан, чет элга кетувчи меҳнаткашлар учун авиачипталарни банд қилиб қўйишни таъминласин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Aҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳиоблансин.


12. Кўчма Меҳнатчилар ишлари бўйича республика агентлиги Тошкент шаҳар, Космонавтлар шох кўчасидаги 6-уйга жойлаштирилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 7, 27-модда.





























Время: 0.2085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск