Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.1993 й. 360-сон "1993 йилнинг 20 июлидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат товарлари айрим турларининг шартномавий (эркин) харид ва чакана нархларига ўтиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.1993 й.

N 360



1993 ЙИЛНИНГ 20 ИЮЛИДАН БОШЛАБ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ АЙРИМ

ТУРЛАРИНИНГ ШАРТНОМАВИЙ (ЭРКИН)

ХАРИД ВА ЧАКАНА НАРХЛАРИГА

ЎТИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ислоҳотлар йўлини ўтказишни янада давом эттириш, республика ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, нархларнинг кескин ошиб кетишини тўхтатиб туриш ва алоҳида ижтимоий аҳамиятта эга бўлган озиқ-овқат товарлари нархларини бошқаришнинг ягона тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йилнинг 20 июлидан бошлаб чорва моллари, сут, картошка ва пиёзнинг шартномавий (эркин) харид нархларига, шунингдек, гўшт, қаймоғи олинмаган сут, макарон, ўсимлик мойи, қанд-шакар, чой ва кир совуннинг шартномавий (эркин) чакана нархларига ўтиш, улар билан республика аҳолисини белгиланган миқдорда кафолатли таъминлаган ҳолда, амалга оширилсин.


2. Назарда тутилсинки, энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларига уларни етиштириш, ташиб келтириш ва сотиш харажатларини қоплайдиган эркин нарх белгилашга ўтиш, уни асосан 1994 йил 1 январга қадар тугаллаган ҳолда, аста-секин амалга оширилади.


3. "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув ҳузурида чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасини ташкил этиш ва сарфлашнинг илова қилинаётган Вақтинчалик тартиби тасдиқлансин, 1993 йилда уни шакллантиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин; бюджетдан ажратиладиган маблағлар, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашувнинг, савдо тapмоғига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва бирлашмаларнинг тижорат нархлари бўйича сотишдан, товарларни қайта баҳолашдан, чакана нархлар даражасини бошқаришдан, тушумларнинг бир қисмини таваккал жамғармаларига марказлаштириш даромадлари ҳисобига оладиган маблағлари, шунингдек, хайрия жамғармалари, корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бадаллари. Белгилаб қўйилсинки, йил охиригача фойдаланилмаган бюджет мaблaғлapи мусодара қилинмайди.


4. "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашувга республика молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, ахолига белгиланган миқдорлар бўйича, шунингдек, бюджет ташкилотларига ва умумий овқатланиш корхоналарининг ёпиқ тармоқларига сотиладиган энг зарур озиқ-оват товарларига чакама нархларнинг чегараланган даражасини бозор конъюнктурасидан, ресурслар мавжудлигидан, ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда нархларни бошқаришнинг мавжуд маблағари доирасида белгилаш ҳуқуқи берилсин.

"Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув, савдо тармоғига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқармалар билан биргаликда ҳамма жойда аҳоли ўртасида, нархларнинг ўзгариши сабаблари ва омиллари тўғрисида маълум қилган ҳолда, тушунтириш ишлари олиб борилсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;

мазкур қарорнинг 1-бандида қайд этилган товарлар олдини қайта баҳолаш тўғрисидаги кўрсатмаларни, товарлар қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган сумма чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига тўлиқ йўналтирилишини назарда тутган холда, манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин;

хўжаликлар, бирлашмалар ва корхоналар томонидан шартномавий нархларнинг тўғри шакллантирилиши устидан қаттиқ давлат назоратини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 257-сон қарорининг 2 ва 3-иловалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 259-сон қарорининг 1-иловаси, нон ва унга оид қисмидан ташқари, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Т.М. Мирёқубов, "Ўзбексавдо" уюшмасининг раиси ўртоқ М.З. Усмонов ва Ўзбекбирлашув раиси ўртоқ Г.Г. Волков зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                     А. Муталов




















Время: 0.1484
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск