ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.1993 й. 405-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи алоқалари соҳасида кадрлар тайёрлашни, уларни қайта тайёрлашни ва аттестациядан ўтказишни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.1993 й.

N 405


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ

АЛОҚАЛАРИ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИ,

УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШНИ ВА АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолияти кўламининг ва фаоллигининг ўсиб бораётганлигини, унинг халқаро обрў-эътибори ортаётганлигини ва турли мамлакатлар, нуфузли халқаро сиёсий ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳар томонлама алоқаларнинг чуқурлашаётганлигини эътиборга олиб, шунингдек, халқаро аҳвол бўйича мутахассисларни жадаллик билан тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш заруриятидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда ташқи сиёсий фаолият соҳасида мутахассисларни тайёрлашни, қайта тайерлашни ва уларни аттестациядан ўтказишни такомиллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсин;

3 ой муддатда турли давлат тузилмаларида халқаро фаолиятни амалга ошириш учун кадрлар заҳирасини тўлдиришни таъминласин;

бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ташқи ишлар вазирлигининг янги тузилмасини ва Низомини тасдиқлаш учун тақдим этсин, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг ҳамда унинг чет эллардаги муассасалари ишининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритсин;

бир ой муддатда Ташқи ишлар вазирлиги тизимига компьютер орқали тест усулидан фойдаланган ҳолда шартнома асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги низомни, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги тизимида кадрларни даврий аттестациядан ўтказиш ва ротациялаш (алмаштириш) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин;

икки ой муддатда замонавий компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда махсус тест дастурлари асосида Ташқи ишлар вазирлиги ходимларини аттестациядан ўтказсин ва уларнинг натижаларига кўра контракт асосида янги меҳнат шартномаси тузсин. Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига ходимларнинг лавозим маошларига юксак малакаси, чет тилларни билиши ва компьютер техникаси билан ишлаш малакасига эга бўлганлиги учун белгиланган иш ҳақи фонди доирасида махсус устамалар белгилашга рухсат этилсин;

халқаро аҳвол бўйича мутахассислар тайёрлашда ва қайта тайёрлашда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида таҳлилий ишларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг, бошқа ўқув юртларининг ва илмий-тадқиқот институтларининг маънавий имкониятларидан фаол фойдалансин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик курсларни битирувчиларни тақсимлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ишларига раҳбарликни амалга оширсин;

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро аҳвол бўйича мутахассис-кадрлар тайёрлашдаги ҳар йилги эҳтиёжни аниқласин ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида зарур миқдордаги мутахассисларни ўқитиш учун давлат буюртмалари берсин;

халқаро аҳвол бўйича мутахассис-кадрлар тайёрлаш соҳасидаги жаҳон андазалари асосида, шунингдек, уларга бўлган эҳтиёжларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи алоқалари истиқболларини ҳисобга олиб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетидаги таълим савияси ва сифатига қўйиладиган талабларни белгиласин;

чет эллардаги ўқув ва илмий марказлар, халқаро иқтисодий ва сиёсий ташкилотлар ҳамда муассасаларда Ташқи ишлар вазирлигининг, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ёш, истиқболли мутахассисларининг 1993-1994 ўқув йилида 15 нафари, 1994-1995 ўқув йилида 30 нафарининг амалий иш тажрибасини оширишини таъминласин. Уларнинг асосий эътибори чет мамлакатларнинг ташқи иқтисодий идоралари иш тажрибаларини ўрганишга, халқаро шартнома тузиш тажрибасига, протокол ва консуллик хизматлари фаолиятига қаратилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлигининг буюртманомаларига кўра зарур бўлган маблағлар, шу жумладан, халқаро аҳвол бўйича мутахассислар тайёрлашга мақсадли валюта маблағлари ажратсин.


2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бир ой муддатда жаҳон тажрибаси ва ташқи сиёсий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида лавозимларни эгаллаш учун замонавий компьютер техникасидан фойдаланиб махсус тестлар ва малакали тест ўтказиш услубиятини ишлаб чиқсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, шунингдек, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятига раҳбарлик қилиш учун шахсий масьулият Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С. Саидқосимов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                            И. Каримов





















Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск