Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.1993 й. 425-сон "Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг тушишини назорат қилиш ва уларни тўлаш, тақсимлаш, ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.1993 й.

N 425



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН

ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШДАН

ТУШАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ ТУШИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА УЛАРНИ ТЎЛАШ,

ТАҚСИМЛАШ, ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг тушишини назорат қилиш ва уларни тўлаш, тақсимлаш, ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Вақтинчалик низом тасдиқлансин.


2. Давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар сарфланишининг қуйидаги миқдорлари белгилаб қўйилсин:

Ўзбеккстон Республикаси ички қарзини қоплаш учун - 20 фоиз;

халқ хўжалиги тузилмасини қайта қуришни маблағ билан таъминлаш учун - 40 фоиз;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудларни ижтимоий -иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжлари учун - 15 фоиз;

белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун - 25 фоиз, шу жумладан қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини яратиш, шакли ўзгартирилган корхона ва ташкилотлардан давлат мулки улуши эгасининг бошқарув вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун "Ўздавжамғарма” га - 0,5 фоиз.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган ва ички қарзни қоплашга йўналтирилиши лозим бўлган вақтинча бўш маблағларни банк депозитларига ўтказиш, вазирликлар, идораларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар вақтинча молиявий жиҳатдан қийналаётган айрим корхона ва ташкилотларга тўлаш, мулк билан таъминлаш ва қайтариш шарти билан қисқа муддатли қарзлар бериш учун фойдаланиш тажрибасини амалиётда қўлласин.


4. "Ўздавжамғарма" ҳудудий бошқармаларининг ишлашлари учун зарур шароитларни таъминлаш мақсадида:

"Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда уларни анжомлар ва ускуналар билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқсинлар ва ҳал қилсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги енгил хизмат автомашиналарини сақлаш учун лимит ажратсин, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси ва "Тошшаҳартранскорхона" давлат уюшмаси эса ажратилган лимит доирасида уларга хизмат кўрсатишни таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                            И. Каримов























Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск