ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.1993 й. 426-сон "Маржон" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг самарали ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.1993 й.

N 426


"МАРЖОН" ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА ҚЎШМА

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

САМАРАЛИ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тоғ жинсларини, фойдали қазилмаларни қайта ишлашдан қоладиган чиқиндиларни, балансдан чиқарилган рудаларни қайта ишлаш йўли билан қимматбаҳо металлар ишлаб чиқишни кўпайтириш, хорижий мамлакатларнинг илғор технологияси ва инвестицияларини жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасининг Маржонбулоқ олтин қазиб олиш кони негизида Қўмита ва "BRW Майнинг и эксплорейшен инк" фирмаси (АҚШ) томонидан таъсис этиладиган "Маржон" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Маржон" қўшма корхонасининг устав фонди 24164 минг АҚШ долларини ташкил этиши, шу жумладан унинг 12082 минг доллари ёки 50 фоизи - бир жойга тўплаб суюқликда эритиб ажратиб олиш технологияси, асбоб-ускуналар ва фойдаланиш учун материаллар кўринишидаги Америка томонининг улуши эканлиги ҳамда 12082 доллари ёки 50 фоизи - тоғ жинслари, бойитиш фабрикасининг фойдали қазилмани қайта ишлашдан қоладиган чиқиндилари, балансдан чиқарилган рудалар, темир йўл ва автомобиль йўллари шохобчалар ва бошқалар кўринишида Ўзбекистон томонининг улуши эканлиги маълумот учун қабул қилинсин

Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси дастлабки беш йилда Ўзбекистон томонининг фойдасидан республика бюджетита 12082 минг доллар суммада устав улушини қайтаради;

"Маржон" қўшма корхонаси ишлаб чиқариладиган олтин ва кумушни жаҳон нархларида "Ўздавхазина"га эркин алмаштириладиган валютага сотади.


3. "Маржон" қўшма корхонасига:

хорижий шерик - "BR" Майнинг и эксплорейшен инк" фирмаси даромади улушини фирманинг хоҳишига кўра солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин республика ташқарисига ўтказиш;

тоғ жинслари, балансдан чиқарилган рудалар ва олтин қазиб олиш фабрикаларининг чиқиндиларидан олтин ва кумуш ишлаб чиқариш учун зарур бўлган миқдорда асбоб-ускуналар, махсус ва ёрдамчи материаллар, кимёвий реагентларни бож ва солиқлар тўламасдан чет элдан олиш ҳуқуқи берилади.


4. Олтин ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш учун энг қулай иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, "Маржон" қўшма корхонаси чиқиндилар, тоғ жинслари ва Маржонбулоқ конининг балансдан чиқарилган рудаларини қайта ишлаяжагини ҳисобга олиб:

агар Ўзбекистон Республикасида "Маржон" қўшма корхонасининг ишлаш шароитларини ёмонлаштирувчи янги норматив ҳужжатлар қабул қилинган тақдирда, "Маржон" қўшма корхонаси фаолият кўрсатган бутун муддат мобайнида унга нисбатан қўшма корхона таъсис этиш тўғрисидаги Шартнома имзоланган пайтда амалда бўлган норматив ҳужжатлар, шунингдек, ушбу қарор билан қабул қилинган нормалар қўлланилади;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Маржон" қўшма корхонасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин;

"Маржон" қўшма корхонаси рўйхатга олинган кундан бошлаб, хорижий қатнашчининг чет элга олиб чиқиб кетиладиган даромадига солинадиган солиқдан ташқари, 5 йил муддагга солиқларнинг барча турларини тўлашдан озод қилинсин


5. "Маржон" қўшма корхонасига қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисидаги Протоколда келишилган бадаллар устав фондига ўзбекистонлик муассислар томонидан тўланишига ҳукумат кафолатлари белгилансин.


6. "Маржон" қўшма корхонасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси қўшма корхонани ишлаб чиқариш бинолари, коммуникация линиялари билан ўз вақтида таъминласин;

"Ўзқурилишматериаллари" концерни объектларни ўз вақтида ишга туширишни таъминлаш учун "Маржон" қўшма корхонасига маҳаллий қурилиш материаллари (цемент, ғишт, оҳак, шифер ва бошқалар)ни амалдаги нархлар бўйича ажратсин;

Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Маржон" қўшма корхонасининг чет элдан (Туркия, Санкт-Петербург портлари) етказиб берилаётган юкларини жадаллик билан ташишни ва уларнинг қўшма корхона қурилиш майдонларига етказиб берилишини амалга оширсинлар;

Олмалиқ кон-металлургия комбинати "Маржон" қўшма корхонасининг Доре қотишмасини шартнома бўйича қабул қилишни ҳамда кондицион олтин ва кумуш меъёрига етказишни таъминласин ва соф ҳолдаги маҳсулотни тўлиқ ҳажмда сақлаш учун "Ўздавхазина" га топширсин.


7. Маржонбулоқ олтин қазиб олиш конининг чиқиндилари, тоғ жинслари ва балансдан чиқарилган рудаларидан бир жойга тўплаб суюқликда эритиб ажратиб олиш корхонасини ишга туширишни жадаллаштириш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлиги:

"Маржон" қўшма корхонасига ишлаб чиқаришни ташкил этишда, хўжалик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар, соғлиқни сақлаш объектлари қурилиши учун ер участкаларини ўз вақтида ажратишда, ичимлик сув билан таъминлашда ва бошқаларда ёрдам кўрсатсин;

қўшма корхона ходимларини ва ушбу туман аҳолисини мевалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Маржон" қўшма корхонасининг қишлоқ хўжалиги фаолияти учун тоғ жойларидан 10 га суғорилмайдиган ерни белгиланган тартибда ажратсин.

"Маржон" қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан Жиззах вилоятига импорт тиббий асбоб-ускуналар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи асбоб-ускуналар етказиб беришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин;


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасининг буюртманомаси бўйича "Маржон" қўшма корхонасида ишловчи чет эллик қатнашчилар учун кўп марталик визалар беришни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Маржон" қўшма корхонаси билан тузилган шартнома бўйича мол-мулкнинг қўриқланишини ва ажнабий фуқароларнинг хавфсизлигини таъминласин.


10. "Ўздавкимёконцерн" 1993 йилда Жиззах пластмасса заводида бир жойга тўплаб суюқликда эритиб ажратиб олиш усули билан олтин ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган полимер плёнка ишлаб чиқаришни ташкил этсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов




















Время: 0.1380
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск