Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.1993 й. 436-сон "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва уларнинг баъзиларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.1993 й.

N 436


"АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ

ҲУДУДЛАР ТЎҒРИСИДА" ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ВА УЛАРНИНГ БАЪЗИЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                              А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 30 августдаги

436-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 23 февралдаги 131-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1952 и, 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР давлат табиат ёдгорликлари тўғрисидаги Низом


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 3 августдаги 270-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 и, 8-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш доиралари (зоналари) тўғрисидаги Низом






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 30 августдаги

436-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 26 январдаги 51-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 и., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Давлат корхоналарининг қўриқлаш зоналари тўғрисидаги Низомнинг 5-бандидаги "чекланмаган равишда" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 26 январдаги 51-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й, 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССРда ёввойи ҳайвонларни қўриқлашнинг санитар зоналари тўғрисидаги Низомнинг:

2-бандидаги "Қорақалпоғистон АССР Министрлар Советининг қарори ва область ижроия комитетларининг қарорлари билан, Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги министрлигининг илмий асосланган тақдимномасига кўра" сўзлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Ресупбликаси Давлат ўрмон қўмитасининг илмий асосланган тақдимномаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳокимият органларининг қарорлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-бандидаги "Ўзбекистон ССР Ўрмон хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 31 мартдаги 155-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 3-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низом 7-бандининг "б" кичик банди қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин: "сувни муҳофаза қилиш доиралари (тегралари) ни жойлаштириш масалаларини белгиланган тартибда келишиб олади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 1 апрелдаги 79-сон қарори билан тасдиқланган Балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш "Ўзбалиқ" концерни Устави 1-бандининг тўртинчи хат боши "табиатни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда балиқ хўжаликлари теграларининг муҳофаза қилинишини таъминлайди" сўзлари билан тўлдирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 8, 33-модда.

























Время: 0.1593
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск