Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Устави (ЎзР ВМ 21.01.1993 й. 45-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 21 январдаги

45-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

фаолият миллий банкининг

УСТАВИ


I. УМУМИИ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда Банк деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 7 сентябрдаги ПФ-244-сон Фармони билан ташкил этилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Банкнинг муассиси ҳисобланади. Банк хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона шаклида ташкил этилади.

3. Банк фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги сиёсатини рўёбга чиқариш, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, республиканинг экспорт имкониятини кенгайтиришга, товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар экспорти ва импорти таркибини яхшилашга кўмаклашиш, ташқи иқдисодий фаолиятга хизмат кўрсатиш, валюта маблағлари тўплаш ҳамда валюта манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.


4. Банк Ҳукумат ва Марказий банкнинг топшириғига биноан бошқа давлатларнинг банклари, халқаро молия институтлари ва бошқа молия-кредит ташкилотлари билан муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.

5. Банк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.

6. Банк юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулки ва мустақил балансига эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ҳамда жавобгар бўлиши мумкин.

Банк унга хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган мол-мулкка, шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш давомида сотиб олинадиган (олинадиган) ва Банкнинг ўз мулки бўлган бошқа мол-мулкдан қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда белгиланган тартибда эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади.

7. Банк унинг филиаллари ва ваколатхоналар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган доира шаклидаги муҳрга, ўз номи ўзбек, инглиз ва рус тиллари ёзилган штамплар ҳамда иш қоғозларига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент шаҳар, Истиқбол кўчаси, 23-уйда жойлашган.

Банкнинг электрон почта манзили: info@central.nbu.uz ва webmaster@central.nbu.uz.

Банкнинг фирма номи:

давлат тилида: тўлиқ номи - "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки", қисқартирилган номи "Ўзмиллийбанк";

рус тилида: тўлиқ номи - "Национальный банк внешней экономической деятельности Республики Узбекистан", қисқартирилган номи "Узнацбанк";

инглиз тилида: тўлиқ номи - "National Bank for Foreign Economic Activity of the Republic of Uzbekistan", қисқартирилган номи  NBU.

8. Банк ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади.


9. Банк Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, Ўзбекистон Республикаси Банк мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига бундай мажбурият олган ҳоллари бундан мустасно.



II. БАНКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ


10. Банк ўз фаолияти мақсадларига эришиши учун:

экспорт, импорт аъмоллари ва савдо-сотиққа тааллуқли бўлмаган аъмоллар бўйича республиканинг халқаро ҳисоб-китобларини, шунингдек, бошқа халқаро ҳисоб-китобларни ташкил этади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси номидан қарз олувчи, кафил ва кредитор сифатида иш кўриш ҳуқуқига эга;

қонун ҳужжатларига ва халқаро банк амалиётига мувофиқ кредитлар, депозитлар, омонатлар шаклида, шунингдек бошқа шаклларда хорижий валютадаги маблағларни жалб этиши мумкин;

ҳукуматлараро битимларнинг тўлов шартларини ишлаб чиқишда қатнашади;

хорижий давлатлар билан валюта-молия ва кредит-ҳисоб-китоб муносабатларини такомиллаштиради, бу муносабатларнинг самарадорлигини оширади, ҳисоб-китоб қилиш ва кредитлар беришнинг энг тежамли ва илғор шаклларини қўллайди;

чет эл банклари, концернлари, фирмалари ва бошқа шериклар томонидан шартномаларни бажариш чоғида уларнинг айби билан тўлиқ олинмайди қолган маблағларни ундиришга кўмаклашади;

экспорт ва импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш учун чет эл валютасида кредитлар беришни амалга оширади;

янги иш жойларини очишга, республика маҳсулатларининг жаҳон бозорига чиқишига кўмаклашувчи қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, ҳозирги замон асбоб-ускуналарини асосида саноат корхоналарини такомиллаштириб, уларда янги техникалар ўрнатиш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш юзасидан иш жараёни такомилига етказилган илғор технологияларни республикага жалб этишга доир лойиҳа ва дастурларга кредит беради;

хорижий банклар билан бевосита гумаштачилик муносабатлари ўрнатади;

валюта маблағларини жамлайди;

валюта маблағларини республика учун мақбул бўлган шартларда ички, халқаро молия бозорларида жойлаштиради;

инновация ва инвестиция фаолиятини амалга оширади;

тадбиркорлик фаолиятини субъектлари фаолиятида сармоя билан шу жумладан хўжалик жамиятларида иштирокчи ёки акциядор сифатида, мол-мулкнинг бир қисмини белгиланган тартибда хўжалик юритишига берган ҳолда унитар корхоналар (шўъба корхоналар) ташкил этиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда қатнашади;

иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш давлат режаларини, пул-кредит сиёсати бош йўналишларини, жамланма валюта режасини, валюта тушуми ҳажмлари ва банк аъмоллари бўйича тўловларга доир таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта бошқаруви ва банк фаолияти бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

қонун ҳужжатлари доирасида, шунингдек халқаро банк амалиётига мувофиқ бошқа банк операцияларини амалга оширади.

11. Банк республика Ҳукумати ва Марказий банкининг топшириғига биноан бошқа хизматларни ҳам бажаради.



III. МОЛ-МУЛК ВА КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИ

12. Банкка хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган мол-мулк пул маблағлари ва унга тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт ва бошқа бойликлардан иборатдир.

Банкнинг кўчмас мол-мулки, мажбуриятларни (Банк олдидаги қарзларни) қайтариш ҳисобига Банкка ўтган кўчмас мол-мулкдан ташқари, сотилиши, ижарага берилиши ва гаровга қўйилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритилиши ёки Банк Кенгашининг қарорига кўра бошқача усулда ўзгага берилиши мумкин.

Банкнинг қолган мол-мулки, шу жумладан мажбуриятларни (Банк олдидаги қарзларни) қайтариш ҳисобига Банкка ўтган мол-мулк сотилиши, ижарага берилиши ва гаровга қўйилиши, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритилиши ёки Банк Кенгаши томонидан белгиланган тартибда бошқача усулда ўзгага берилиши мумкин.

13. Банкнинг Устав жамғармаси 236 210 000 000,00 (икки юз ўттиз олти миллиард икки юз ўн миллион сўмни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тўланган маблағлар ҳамда Банкнинг капиталлаштирилган фойдаси ҳисобига Устав жамғармасини кўпайтиришга маблағлар ўтказилган кундаги Марказий банк курси бўйича эквивалентда 451 000 000,00 (тўрт юз эллик бир миллион) АҚШ долларини ташкил қилади.

14. Устав фонди мақсадли тушумлар, Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади. Устав фонди миқдори ушбу Уставда белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.

15. Банкда захира жамғармаси ташкил этилади ва ушбу жамғарма банк операцияси бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун мўлжалланади ҳамда устав фондининг 15 фоизига етгунга қадар соф фойдадан йиллик ажратмалар (камида 5 фоиз) ҳисобига шакллантирилади.

16. Банкнинг мол-мулкини реализация қилиш (сотиш) ва ижарага беришдан тушган маблағлар унинг тасарруфида қолади ва Банк томонидан устав фаолиятига мувофиқ мустақил фойдаланилиши мумкин.

17. Банкнинг кредит ресурслари:

устав, захира жамғармалари ва бошқа жамғармалар маблағи;

мижозларнинг Банк ҳисобларидаги маблағлари, шу жумладан, муддатли омонатлар ва депозитлар;

бошқа банкларнинг кредитлари;

имзоланган битим ва шартномаларга мувофиқ жалб этиладиган бошқа давлатлар корхоналари, фирмалари ва банкларининг маблағлари;

қимматли қоғозлар чиқариш натижасида олинган маблағлар;

фуқароларнинг муайян ва ўзлари талаб қилиб олгунга қадар жалб этиладиган омонатлари;

жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига ҳосил қилинади.

Банкнинг йил давомида тақсимланмаган фойдасидан кредит бериш ресурси сифатида фойдаланиш мумкин.


IV. БАНК АЪМОЛЛАРИ


18. Банк кредит, молия, ҳисоб-китоб-касса хизматларини ва банкка тааллуқли бошқа хизматларнинг бутун мажмуини бажаради. Шу жумладан:

бошқа давлатларнинг банклари, кредит ва бошқа ташкилотлари (шу жумаладан, халқаро) билан гумаштачилик муносабатлари ўрнатиш, экспорт, импорт аъмоллари, савдо-сотиққа тааллуқли бўлмаган ва бошқа аъмоллар бўйича халқаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида, кредитлар бериш ва олиш ҳақида, ушбу Уставда назарда тутилган бошқа аъмолларни бажариш хусусида шартномалар (битимлар) тузади;

чет эл банклари ва халқаро бакнлар ҳамда бошқа ташкилотлардан халқаро банк амалиётида қўлланадиган шаклларда кредит ва қарзлар олади, шунингдек векселлар, облигациялар тарзида олинган кредит ва қарзларни ҳамда Бакнинг бошқа мажбуриятиларини таъминлайди;

Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти билан боғлиқ бўлган мижозларига экспорт қилинадиган ва импортнинг ўрнини босадиган моллар ишлаб чиқаришни, барпо этиш ва уларни ривожлантириш учун бундай мижозларнинг кундалик фаолиятини таъминлаш учун сўмларда, шунингдек, чет эл валютасида қарзлар беради;

Банк аъмолларини бажариш ва пул маблағларини сақлаш учун банкларда, шу жумладан, чет эл банкларида гумаштачилик ҳисоблари очади;

банклардан, шу жумладан, чет эл банклари, халқаро банклар ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий давлатларнинг фуқароларидан ҳисобларига ҳамда омонатга қўйиш учун сўм ва чет эл валюталарида маблағлар қабул қабул қилади, чет эл халқаро банкларидаги ва бошқа кредит муассасаларидаги ҳисоблар ва омонатларга, қимматли қоғозларга ва бошқа молиявий воситаларга маблағлар жойлаштиради;

шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси банклари, чет эл банклари ҳамда халқаро банклар, бошқа молия муассасаларининг гумаштачилик ҳисобларидаги маблағларни тасаруфф этиш тартибини, бундай хисоблари очиш ва юритиш тартибини ҳамда Банкдаги омонатга сўм ва чет эл валютасида маблағ жойлаштириш шартларини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида чет эл валютаси (банкнот, казначей билетлари, тангалар), чет эл валютасида тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва шу кабилар) ҳамда бошқа валюта бойликлари сотиб олади ва сотади, шунингдек, валюта бойликлари билан боғлиқ бўлган бошқа битимлар тузади ҳамда аъмолларни бажаради;

Халқаро банк амалиётига мувофиқ равишда хорижий мамлакатларда чет эл валютаси (дилинг) сотиб олиш ва сотиш ҳамда башқа валюта аъмолларини бажаради;

учинчи шахслар номидан ижроси пул шаклида амалга оширилиши назарда тутилган кафиллик кафолатлар ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади;

товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш шартларидан келиб чиқадиган талаблар қўйиш ҳуқуқини олади, бундай талабларни ва уларга тааллуқли инкассациялар (факторинг) ижросини таваккал қилиб ўз зиммасига олади;

асбоб-ускуна, ҳисоб-китоб терминаллари, банкоматлар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни сотиб олади ҳамда ижара ва лизинг шартларида беради;

инвестицияларнинг эгаси ёки тасарруф этувчисининг топшириғига биноан капитал маблағларни пул билан таъминлашни амалга оширади;

тўлов ҳужжатлари ва бошқа қийматли қоғозларни чиқаради;

давлат тўлов ҳужжатларини ва бошқа қийматли қоғозларни сотиб олади, сотади, сақлайди ҳамда улар билан боғлиқ бошқа аъмолларни бажаради;

ҳозирги замон техникаси ва технологияларини (кредит ва электрон варақаларни жорий этиш, Банкни жаҳон банклараро телекоммуникация тармоғига қўшиш ва ҳ. қ) орқали мижозларга хизмат кўрсатиш шаклларини такомиллаштиради;

қимматбаҳо металларни ҳисоблар ва омонатларга жалб этади ҳамда жойлаштиради, ҳам ички бозорда, ҳам халқаро бозорда қимматбаҳо металларни, табиий қимматбаҳо металларни сотиб олади, сотади ҳамда улар билан боғлиқ бошқа аъмолларни бажаради;

мижозларнинг топшириғига биноан маблағларни жалб этиш ва жойлаштириш, қийматли қоғозларни бошқариш ҳамда бошқа аъмоллардан иборат ишонч аъмолларини бажаради;

мижозлар ва гумашта-банкларнинг ҳисобини юритади;

мижозлар билан тузилган шартномалар асосида чет эл валютасини, қимматбаҳо металларни, валюта ва бошқа бойликларни сақлашга, комиссияга қабул қилади;

банк фаолияти билан боғлиқ маслаҳатлар беради ва маркетинг хизматлари кўрсатади;

қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китобларини амалга оширади;

қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш (қимматли қоғозлар бозори ликвидлилиги) учун маркет-мейкер хизматлари кўрсатади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа банк операцияларини амалга оширади.

19. Банк:

ўз маблағлари билан, шу жумладан, улушбай асосда корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан, холдинг асосида иштирок этиши;

корхоналар ва ташкилотларнинг берган ишончномаси бўйича молия ва хўжалик идораларида уларнинг номидан вакиллик қилиши мумкин.


20. Банкнинг мижозлар ва бошқа контрагентлар билан муносабатлари шартнома асосида қурилади.


21. Банк:

кредит берилган корхоналар ва ташкилотлардан уларнинг тулов қобилиятини, шунингдек, берилган кредитлар қайтарилишининг таъминланганлигини тасдиқловчи ҳисоботлар, баланслар ва ҳужжатлар олишга;

банкнинг ўз маблағлари ёки кредитлар билан иштирокида амалга оширилиши мўлжалланаётган объектларнинг қурилиши, уларни техника билан қуроллантириш ва бошқа хўжалик фаолияти бўйича лойиҳа ечимларини экспертизадан ўтказишни талаб қилишга;

кредит шартномаларида назарда тутилган мажбуриятлар бузилганда, ҳисоботларнинг нотўғрилиги ёки бухгалтерия ҳисобининг чалкашлиги аниқланган ҳолларда кредит беришини тўхтатиб қўйишга, берилган кредит суммасини муддатидан олдин ундиришга;

қонунда белгиланган ҳоллар қарздорларни тўлов қобилиятига эга эмас деб эълон қилишга;

шартномалар асосида актив ва пассив аъмоллар ўтказиш учун фоиз ставкалари, шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун комиссион тарзда тақдирлаш миқдорларини белгилашга ҳақлидир.



V. БАНКНИ БОШҚАРИШ


22. Банк, муассис сифатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Банк Уставини, унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлайди;

Банк Устав фондини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади;

Банкни тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Банк Кенгаши фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

23. Қуйидагилар Банкнинг бошқарув органи ҳисобланади:

Банк Кенгаши;

Банк Бошқаруви.

Банк Кенгаши Банк бошқарувининг юқори коллегиал органи ҳисобланади ва етти нафар аъзодан, жумладан Банк Кенгашига бошчилик қиладиган Раисдан иборат. Банк Кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.

24. Банк Кенгаши Мажлиси ҳар йили камида икки марта чақирилади. Зарурат бўлганда Банк Кенгашининг Навбатдан ташқари мажлислари:

Вазирлар Маҳкамаси;

Марказий банк;

Банк Кенгаши Раиси;

Банк Кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзолари;

Банк Бошқаруви;

ички аудит хизмати раҳбари;

Банкнинг ташқи аудитори ташаббуси билан чақирилади.

Банк Кенгаши мажлисида қарорлар қатнашчиларнинг 3/4 овози билан қабул қилинади. Кенгаш мажлисида Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

Банк Кенгаши Мажлиси унда Банк Кенгаши аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида 75 фоизи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Бунда мажлисларда Кенгаш Раисининг қатнашиши мажбурий ҳисобланади.

Банк Кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилади.

25. Банк Кенгаши:

Банк фаолиятини, кредитлаш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилигини назорат қилади (омонатчилар, кредиторлар ва муассисларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида);

Банкнинг муқобил капиталлашувини қўллаб-қувватлайди;

Банк сиёсатини шакллантиради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Банк Устави, унга ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаларини тасдиқлаш учун киритади;

Банк Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этади;

Банк фаолиятининг йиллик натижаларини тасдиқлайди;

Банк Бошқарувининг тақдимномаси бўйича фойдани тақсимлаш, шунингдек зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлайди;

Банкнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлайди;

Банк Бошқаруви аъзолари таркибини тасдиқлайди, Банк Раиси ва Банк Раисининг ўринбосарлари бундан мустасно;

Кредитлаш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш ва Банк мижозларига хизматларнинг янги турларини кўрсатиш соҳасида Банк сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди;

Банк Бошқаруви ҳисоботларини, Банк ички аудити хизмати раҳбарининг ахборотини эшитади;

Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

қиймати бундай битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда Банк активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқни ташкил этадиган битимлар ёки бир неча ўзаро боғлиқ битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Банкнинг кўчмас мол-мулкини (мажбуриятлар ва қарзларни қоплаш ҳисобига Банкка ўтган кўчмас мол-мулк бундан мустасно) реализация қилиш, ижарага бериш ва гаровга қўйиш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш ёки бошқа усулда ўзгага бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

мажбуриятлар ва қарзларни қоплаш ҳисобига Банкнинг мулкига ўтган мол-мулкни Банк томонидан реализация қилиш тартибини белгилайди;

Банкнинг филиалларини, ваколатхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг низомларини тасдиқлайди;

Банк Бошқаруви фаолияти тартибини белгилаб берадиган ҳужжатларни тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ Банк Кенгашининг ваколатларига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.

26. Банкнинг ижро этувчи органи 15 нафар аъзодан, жумладан Бошқарувни бошқарадиган Раисдан иборат бўлган Бошқарув ҳисобланади.

Банк Бошқаруви Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.

Банк Бошқаруви Раиси Банкнинг юқори мансабдор шахси ҳисобланади, у Банк Устави билан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Банк фаолиятига раҳбарлик қилади ва Банкка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари билан бир қаторда, Бошқарув таркибига, Банк Кенгаши қарорига биноан, Банкнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимига кўра кирадилар.

Банк Бошқаруви:

Банк фаолиятини ташкил қилади ва унга тезкор раҳбарликни амалга оширади, Уставдаги вазифаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Банк Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

ушбу Уставга кўра Банк Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган барча масалаларни олдиндан кўриб чиқади, улар бўйича тегишли материаллар, таклифларни ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Банк тузилмасини белгилайди;

Банкнинг хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарини ташкил этиш, улушли қатнашиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг уставларини тасдиқлайди;

Бошқарув кўриб чиқиши учун киритилган бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.

Банк Бошқаруви Ҳукуматнинг валюта-молия муносабатлари соҳасидаги сиёсатини, Банкни ривожлантириш ва жорий фаолиятини Банк томонидан амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни бамаслаҳат ва Бошқарув аъзолари фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади.

Бошқарув қарорлари уларни қабул қилиш учун Бошқарув аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида тўртдан уч қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.

27. Банк Раиси:

Банк фаолиятига доир барча масалаларни ҳал этади, ушбу Уставда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Банк Кенгаши ва Бошқарувининг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир;

ишончномасиз Банк номидан иш кўради, республика органлари, корхоналари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларда Банк фаолиятига доир барча масалалар бўйича Банк номидан вакиллик қилади;

Банк Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда банк мол-мулкини тасарруф этади, кўчмас мулк бундан мустасно;

шартномалар, битимлар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади;

ишончномалар беради;

маблағларни, шу жумладан, хайрия эҳсонлари учун тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, хизмат сафарига, вакиллик қилишга ва бошқа мақсадларга сарфланадиган харажатларнинг энг юқори миқдорини белгилайди;

Банк унинг филиаллари ва ваколатхоналарининг штат жадвалини тасдиқлайди;

Банк ходимларининг меҳнатига тўланадиган ҳақ, шунингдек бошқа даромадлари шакли ва миқдорини мустақил белгилайди;

ходимларни мукофатлаш тўғрисидаги, тузилма бўлинмалари ҳақидаги, Банк ходимлари лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

Банкнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган бўйруқ, фармойишлар чиқаради;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида келишишни ва тасдиқлашни талаб қилмайдиган Банкнинг услубий кўрсатмаларини, йўриқномаларини тасдиқлайди;

Банк фаолиятига доир бошқа масалаларни кўриб чиқади, ҳал этади.



VI. БАНКНИНГ МЕҲНАТ ЖАМОАСИ


28. Банкнинг меҳнат жамоаси - меҳнат шартномаси (контракти, битими) асосида, шунингдек, Банк билан ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг бошқа шакллари асосида Банк фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этадиган барча ходимлардан ташкил топади.


29. Банкнинг барча ходимлари Миллий банк ходимлари Кодексига риоя этишлари, Банкнинг аъмоллари, ҳисоблари ва омонатларига, мижозлари ва гумашталарига доир сирларни ошкор этмасликлари шарт.


30. Банк ҳар бир ходимининг меҳнат даромадлари Банк ишининг пировард натижалари ҳисобга олган ҳолда, шахсан қўшган меҳнат ҳиссасига қараб белгиланади ва улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланади.


VII. БАНК ФОЙДАСИНИ ТАҚСИМЛАШ


31. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин соф фойда банкнинг тасарруфида қолади ва ундан Банк Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланилади.


VIII. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТ


32. Банкда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ягона қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Банк Ўзбекистон Респубиликаси Марказий банки белгиланган ҳажм ва муддатларда унга бухгалтерия баланси, ҳисоботлар ва бошқа материалларни тақдим этади.


33. Тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлик ташкилоти тасдиқлаб бергандан кейин Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган шаклда ва муддатларда йиллик балансни, фойда ва зарарга доир ҳисоб-китобни эълон қилади.


34. Банкнинг аъмолларини бажарадиган йили 1 январда бошланади ва 31 декабрда тугайди.



IХ. БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ ҚИЛИШ ВА ТЕКШИРИШ


35. Банкнинг молия-хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш ва Банк фаолиятини текшириш (аудит) Банкнинг Ички аудит хизмати, мустақил аудиторлик ташкилотлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай текширишларни амалга ошириш ваколати берилган назорат органлари томонидан амалга оширилади.


Х. БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


36. Банк фаолияти Ўзбекситон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига биноан тўхтатилади.































Время: 0.1435
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск