Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.1993 й. 451-сон "Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жaмғарма фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.1993 й.

N 451



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАТБУОТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВЧИ ЖAМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғармани ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 25 августдаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, таъсис конференцияси Матбуотни қўллаб-қувватловчи республика жамғармасининг юқори органи ҳисобланади, у Жамғарманинг Уставини тасдиқлайди, унинг бошқарувини ва тафтиш комиссиясини сайлайди, аппарат тузилмасини ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилайди.

Бошқарув аппарати тузилмаси ва унинг ходимлари сони 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин. Маълумот учун қабул қилинсинки, бошқарув аппарати жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминланади.


2. Бош муҳаррирлар Кенгашининг:

республика газета ва журналларини чиқаришнинг ҳар йилги дастурларини таъминлаш учун Жамғарма ҳисоб рақамларида тўпланадиган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги таклифи 2-иловага мувофиқ;

оммавий ахборот воситаларининг таъсисчилари тўғрисида Вақтинчалик низом ҳақидаги таклифи 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият мажмуи (ўртоқ Қорабоев) 15 кун муддатда Матбуотни қўллаб-қувватловчи республика жамғармасининг таъсис конференциясини ўтказсин. Ташкилий қўмита таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Жамғарма ишлаб чиқариш, тижорат ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Жамғарма асосий фаолияти бўйича солиқлардан, божхона божидан ва давлат бюджетига ўтказиладиган бошқа йиғимлapдaн озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жaмғapмaни белгиланган тартибда рўйхатга олсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республинаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғармани жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.


7. "Ўзшартномасавдо" республиканинг ихтисослаштирилган савдо-таъминот ташкилотлари 1993 йилнинг IV чорагида Жамғарма талабномалари бўйича асбоб-анжомлар, мебеллар ва бошқа техника воситалари ажратишни назарда тутсинлар.


8. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси Жамғарма бошқарувини шартнома асосида хизмат автотранспорти билан, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса шаҳар ва ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма фаолиятига молиявий ва моддий-техникавий ёрдам кўрсатсинлар.


10. "Ўзсаноаткурилишбанк" вазиряиклар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳомийлик бадалларини ўтказиш учун Матбуотни қўллаб-қувватловчи жaмғapмaнинr махсус ҳисоб рақамини очсин.


11. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев) Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Жамғарма ҳисобига 1 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказсин, шу жумладан 1993 йилнинг ?V чораги бошигача муҳарририятларга маблағлар ажратишни таъминласин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 1993 йилда Қорақалпоғистон Республикасида нашр қилинадиган газета ва журналларни чиқариш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсин.


13. Тошкент шаҳар, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ўзларининг тасарруфида бўлган газета ва журналларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминласинлар.


14. Матбуотни қўллаб-қувватловчи жамғарма Давлат матбуот қўмитаси, Журналистлар уюшмаси, бош-муҳаррирлар Кенгаши ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1994 йилда ва ундан кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида нашр этиладиган газета ва журналлар тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. "Узшартномасавдо" уюшмаси (ўртоқ Шарипов), Давлат матбуот қўмитаси (ўртоқ Р. Шoғyлoмoв), "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни (ўртоқ И. Шoғyлoмoв) давлат бюджетида ҳамда Жамғарма бюджетида бўлган газета ва журналларнинг таҳририятларни шартнома асосида қоғоз ва бошқа матбаачилик материаллари билан таъмиласинлар.


16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (ўртоқ Муллажонов)га Россиядан (Россия Федерацияси томонидан ажратилган техник кредитлар ҳисобига), шунингдек бошқа давлатлардан қоғозлар ва бошқа матбаачилик материаллари сотиб олиш учун маблағлар ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш тавсия қилинсин.


17. Ўзбекистон Распубликаси Алоқа вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни, "Узавтотранс" корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси, Матбуотни қўллаб-қувватловчи жамғарма бошқаруви, Давлат матбуот қўмитаси ва бош муҳаррирлар Кенгаши билан биргаликда 15 кун мобайнида 1993 йилда газета ва журналларни тарқатиш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсин.


18.Ушбу қарориинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) 1-3 иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 9, 34-модда.







































Время: 0.1881
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск